Очилов Фарход Эшоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон жанубий вилоятлари ижтимоий ҳаётининг тарихий таҳлили (1946-2021 йй.)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Tar230
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.09.01
Расмий оппонентлар: Набиев Фарҳод Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор, Бабажанова Дилором Бабажановна, тарих фанлари доктори, профессор, Маҳкамова Нодира Раҳмоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1946-2021-йилларда Ўзбекистон жанубий вилоятларида ижтимоий ҳаётнинг ривожланиш босқичларини тарихий-таҳлилий жиҳатдан ўрганиш, совет даври ва мустақиллик йилларида ижтимоий сиёсатнинг мазмунини, Янги Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий инфратузилманинг трансформациясини тарихий нуқтаи назардан таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистон жанубий вилоятларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг ривожланиши тарихий тадрижийлик асосида учта босқичда кечган: 1946–1991-йиллар – ижтимоий таъминот тизимининг шаклланиши ва ижтимоий кафолатларнинг кенгайиши; 1991–2016-йиллар – бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида “ўзбек модели” асосида манзилли ижтимоий ёрдам механизмларининг жорий этилиши; 2016-йилдан кейин - ижтимоий ҳимоя тизимининг модернизация қилиниши ва рақамлаштирилиши асосида самарадорликнинг оширилиши каби давлат ижтимоий сиёсатининг эволюцион ривожланиши илмий жиҳатдан далилланган. 
Совет даврида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар маълум натижалар берган бўлса-да, ҳудуднинг географик-иқтисодий шароити, тиббий инфратузилманинг заифлиги, малакали кадрлар танқислиги соҳа муаммоларини тўлиқ ҳал этишга имкон бермагани, санитария-эпидемиологик хизмат самарадорлигининг пастлиги ва тиббий хизмат имкониятларининг чекланганлиги аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, айрим юқумли касалликлар тарқалишининг ортиши илмий жиҳатдан исботланган.
Совет даврида жанубий вилоятларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва коммунал шароитларни яхшилашга қаратилган давлат сиёсати доирасида уй-жой қурилиши ҳажми сезиларли даражада ошган бўлса-да, давлат томонидан ажратилган молиявий ресурслардан самарасиз фойдаланилиши ҳамда қурилиш ишлари сифатининг пастлиги каби муаммолар тизимли характер касб этгани, қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлашда жиддий қийинчиликлар сақланиб қолгани, қурилиш материаллари таъминотидаги узилишлар ва бюрократик тўсиқлар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларни тўлиқ қондириш имкони чекланганлиги илмий жиҳатдан далилланган.
Мустақиллик йилларида ижтимоий таъминот тизимига масъул бўлган муассасалар томонидан жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўрсатилиши лозим бўлган ижтимоий хизматлар соҳасида сусткашликларга йўл қўйилганлиги, натижада санаторияларга берилган кўплаб йўлланмалар фойдаланилмай қолиб кетганлиги, шунингдек имконияти чекланган шахсларга ёрдам кўрсатиш ва уларга ғамхўрлик қилиш, турли байрам ва тадбирларда уларнинг холидан хабар олиш, моддий ва маънавий кўмак бериш ишлари яхши анъанага айланганлиги каби масалалар архив ҳужжатлари асосида аниқланган.
Янги Ўзбекистон шароитида аҳолини манзилли житимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий-мъёрий асослари такомиллаштирилганлиги, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва бошқа тизимлар орқали аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларининг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлардаги натижалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ташкил этилган Ижтимоий ҳимой амиллий агентлигининг фаолияти, вилоятлар аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган таъсирчан чора-тадбирлар асосида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар аниқ фактлар асосида исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1946-2021-йилларда Ўзбекистон жанубий вилоятлари ижтимоий ҳаётини тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Ўзбекистон жанубий вилоятларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг ривожланиши тарихий тадрижийлик асосида учта босқичда кечган: 1946–1991-йиллар – ижтимоий таъминот тизимининг шаклланиши ва ижтимоий кафолатларнинг кенгайиши; 1991–2016-йиллар – бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида “ўзбек модели” асосида манзилли ижтимоий ёрдам механизмларининг жорий этилиши; 2016-йилдан кейин - ижтимоий ҳимоя тизимининг модернизация қилиниши ва рақамлаштирилиши асосида самарадорликнинг оширилиши каби давлат ижтимоий сиёсатининг эволюцион ривожланишига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Адолат социал демократик партияси томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига оид тарғибот-ташвиқот ишларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Адолат социал демократик партиясининг 2025-йил 11-апрелдаги 01-1/2/102-сон маълумотномаси). Бу эса тарғибот ишларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошишига хизмат қилган.
Совет даврида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар маълум натижалар берган бўлса-да, ҳудуднинг географик-иқтисодий шароити, тиббий инфратузилманинг заифлиги, малакали кадрлар танқислиги соҳа муаммоларини тўлиқ ҳал этишга имкон бермагани, санитария-эпидемиологик хизмат самарадорлигининг пастлиги ва тиббий хизмат имкониятларининг чекланганлиги аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, айрим юқумли касалликлар тарқалишининг ортишига оид илмий маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази иш режасининг ижросида кенг фойдаланилдган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 28-мартдаги 02-361-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёшлар онгида Янги Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя сиёсатини янада ривожлантиришда, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашда ҳамда соғлом ва фаровон турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилди.
Совет даврида жанубий вилоятларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва коммунал шароитларни яхшилашга қаратилган давлат сиёсати доирасида уй-жой қурилиши ҳажми сезиларли даражада ошган бўлса-да, давлат томонидан ажратилган молиявий ресурслардан самарасиз фойдаланилиши ҳамда қурилиш ишлари сифатининг пастлиги каби муаммолар тизимли характер касб этгани, қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлашда жиддий қийинчиликлар сақланиб қолгани, қурилиш материаллари таъминотидаги узилишлар ва бюрократик тўсиқлар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларни тўлиқ қондириш имкони чекланганлигига оид тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 9-апрелдаги 01-30/221-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида томошабинлар орасида совет даврида аҳолини турар-жой билан таъминлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида тушунчалар шаклланишига олиб келган.
Мустақиллик йилларида ижтимоий таъминот тизимига масъул бўлган муассасалар томонидан жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўрсатилиши лозим бўлган ижтимоий хизматлар соҳасида сусткашликларга йўл қўйилганлиги, натижада санаторияларга берилган кўплаб йўлланмалар фойдаланилмай қолиб кетганлиги, шунингдек имконияти чекланган шахсларга ёрдам кўрсатиш ва уларга ғамхўрлик қилиш, турли байрам ва тадбирларда уларнинг холидан хабар олиш, моддий ва маънавий кўмак бериш ишлари яхши анъанага айланганлигига доир диссертацияда илгари сурилган илмий янгиликлар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш марказининг иш режасининг ижросида кенг фойдаланилди. (Ўзбекистон ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш марказининг 2025-йил 25-июлдаги 01-06/31-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистон ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш маркази томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини мустаҳкамлашга, давлат дастурларида илгари сурилган асосий масалаларни ижросини таъминлашда, аҳоли ҳамда ёшлар қалбида Ўзбекистон тарихини ўрганишни, уни сохталаштирган сиёсатдан фарқлай олиш, сабоқ чиқариш, бугунги кунга шукроналик ва ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотишда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган.
Янги Ўзбекистон шароитида аҳолини манзилли житимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий-мъёрий асослари такомиллаштирилганлиги, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва бошқа тизимлар орқали аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларининг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлардаги натижалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ташкил этилган Ижтимоий ҳимой амиллий агентлигининг фаолияти, вилоятлар аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган таъсирчан чора-тадбирлар асосида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга оид илмий маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғибот иш режасининг ижросида кенг фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 28-мартдаги 02-361-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёшлар онгида Янги Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя сиёсатини янада ривожлантиришда, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашда ҳамда соғлом ва фаровон турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish