Алимов Бахтиёр Муродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Рақамли трансформациялаш шароитида банк рисклари бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4614
Илмий раҳбар: Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли трансформациялаш шароитида банк рисклари бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида юқори ликвид активлари ҳажмига миллий ва хорижий валютадаги кредит-депозит фоиз спредлари ва портфел таркиби ўзгаришларининг таъсирини баҳолаш орқали банк ликвидлилик рискини бошқариш механизми такомиллаштирилган; 
банкнинг юқори ликвид активлари ҳажми макроиқтисодий шароитлар, хусусан муомаладаги пул массасининг ойлик ўзгаришларига сезиларли даражада боғлиқлиги асосида банк ликвид активлари ва макроиндикаторлар ўртасидаги кечикишли таъсир механизми эмпирик жиҳатдан асосланган; 
тижорат банкларини комплекс трансформасийа қилиш жарайонида банк ликвидлилиги оъзгаришининг банк молиявий ҳолатига таъсири билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи емпирик баҳолаш модели асосида 2030-йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган;
рақамли банк экотизимини ривожлантиришда банк ликвидлилигининг прогноз кўрсаткичларини аниқлик билан, сифатли ва ишончли ҳолатда тақдим этиш учун сунъий интеллект ва рақамли корпоратив маълумотлар омборига асосланган платформа ишлаб чиқиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли трансформациялаш шароитида банк рисклари бошқаришни такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида юқори ликвид активлари ҳажмига миллий ва хорижий валютадаги кредит-депозит фоиз спредлари ва портфел таркиби ўзгаришларининг таъсирини баҳолаш орқали банк ликвидлилик рискини бошқариш баҳолаш механизми такомиллаштиришга доир таклифи АТ Халқ банк фаолиятини трансформация қилишга жорий этилган (АТ Халқ банкининг 2025 йил 5 ноябргади 07-15/9-сонли маълумотномаси). Натижада, юридик шахсларга миллий валютада ажратилган кредитлар фоизи билан улардан қабул қилинган депозитлар фоизи ўртасидаги спреднинг олдинги ойга нисбатан ўзгаришининг бир фоизга ошиши бир ойлик кечикиш билан банк юқори ликвид активлар даражасини 4,64 фоизга пасайтирган бўлса, икки ойлик кечикиш билан 5,08 фоизга пасайтириши, ҳамда банкдаги кредит-депозит портфели ўртасидаги спреднинг олдинги ойга нисбатан ўзгаришининг бир фоизга ошиши бир ойлик кечикиш билан банк юқори ликвид активлар даражасини 0,22 фоизга пасайтирган бўлса, икки ойлик кечикиш билан 0,12 фоизга пасайтириши аниқланган, ва шу билан бир вақтда юқори ликвид активларининг кредит-депозит фоиз спреадларига импулс реакцияси 2–3-ойлардан бошлаб ижобий йўналишга ўтиб, максимал даражага етиши, кейинги даврларда (6–12-ойларда) эса таъсирнинг пасайиши ва барқарорлашуви кузатилган ва бу фоиз сиёсати бозор шароитларига мослашганини кўрсатган;
АТ Халқ Банкнинг юқори ликвид активлари ҳажми макроиқтисодий шароитлар, хусусан муомаладаги пул массасининг ойлик ўзгаришларига сезиларли даражада боғлиқлиги асосида банк ликвид активлари ва макроиндикаторлар ўртасидаги кечикишли таъсир механизмига доир таклифи АТ Халқ банк фаолиятини трансформация қилишга жорий этилган (АТ Халқ банкининг 2025 йил 5 ноябргади 07-15/9-сонли маълумотномаси). Натижада, банк юқори ликвид активлари ҳажмига танланган макроиқтисодий омиллардан муомаладаги пул массасининг олдинги ойга нисбатан бир фоизга оширилиши банк юқори ликвид активлари даражасини бир ойлик кечикиш билан 0,39 фоизга оширган бўлса, икки ойлик лаг билан 0,36 фоизга ошириш эмпирик таҳлиллар орқали аниқланган;
тижорат банкларини комплекс трансформасийа қилиш жарайонида банк ликвидлилиги оъзгаришининг банк молиявий ҳолатига таъсири билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи емпирик баҳолаш модели асосида 2030-йилга қадар прогноз ссенарийларига доир таклифи АТ Халқ банк фаолиятини трансформация қилишга жорий этилган (АТ Халқ банкининг 2025 йил 5 ноябргади 07-15/9-сонли маълумотномаси). Натижада, 95 фоиз еҳтимоллик билан оптимал ссенарий коърсаткичларига кўра, 2025-июн ойидан 2030-йил январ ойига қадар АТ Халқ банк активлари ҳажми номинал кўринишда 62,8 фоизга ошиши,  банк кредит портфелининг номинал ҳажми 55,5 фоизга ошиши банк депозитларининг номинал ҳажми 130,1 фоизга ошиши, ҳамда банк капиталининг номинал ҳажми 47,2 фоизга ошиши прогноз қилинган;
рақамли банк экотизимини ривожлантиришда банк ликвидлилигининг прогноз кўрсаткичларини аниқлик билан, сифатли ҳанда ишончли ҳолатда тақдим этиш учун сунъий интеллект ва рақамли корпоратив маълумотлар омборига асосланган платформа ишлаб чиқишга доир таклифи АТ Халқ банк фаолиятини трансформация қилишга жорий этилган (АТ Халқ банкининг 2025 йил 5 ноябргади 07-15/9-сонли маълумотномаси). Натижада, тижорат банкларида ликвидлилик рискини доимий баҳолаб бириш ва уни кузатиб туришга асосланган сунъий интеллект ва рақамли корпоратив маълумотлар омбори ихтисослашган платформа ёрдамида банкларда меҳнат кучи тақсимотини оптималлаштириш, операциён харажатларни камайтириш, ҳамда молиявий самарадорликни ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish