Нурбоев Қурбон Аралбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд эронийлари тарихи (ХИХ аср иккинчи ярми – ХХИ аср бошлари)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1236
Илмий раҳбар: Буриев Ачил тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Таг.09.01
Расмий оппонентлар: Холматов Нормуҳаммад Ўразович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор, Даниёров Алишер Худайбердиевич тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд ҳудуди эроний аҳолисининг ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан ХХИ аср бошларига қадар бўлган даврдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ривожланиш босқичларини комплекс ҳамда тизимли тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарихий термин сифатида “эроний” тушунчаси ХИХ аср иккинчи ярмидан ХХИ аср бошларида сиёсий, маъмурий ва этномаданий жараёнлар контекстида Россия империяси даврида атама расмий статистик ва маъмурий ҳужжатларда қўлланилгани, совет даврида эса “тожик”, “форс”, “эронийзабон” каби номлар билан ўзаро нисбатда ишлатилиши Самарқандда яшовчи форсийзабон аҳолининг ўзини англаш (эндоним) ва ташқи номлаш (экзоним) жараёнлари билан боғлиқ эканлиги исботланган;
Жадидчилик ва маърифатпарварлик ҳаракати таъсирида эроний жамоаси вакиллари орасидан Ғуломали Ализода, Саид Ризо Ализода, ака-ука Ёқубовлар, Саид Жаъфар Ализода, Абдулло Дурия ҳамда Аскар Аскаров каби зиёлилар етишиб чиққанлиги Самарқандда тарихан шаклланган маърифатпарварлик анъаналари ва таълимга бўлган эътиборининг юқори даражада бўлганлиги аниқланган;
совет миллий сиёсати натижасида Самарқанддаги эроний жамоаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги чекланганлиги, демографик ва маданий ҳаётида тарихий-этник ўзлиги тор маъмурий мезонлар доирасида талқин қилиниб, уларнинг бир қисми бошқа этник тоифаларга қўшиб юборилганлиги ёки умумлаштирилган таснифга киритилгани форсийзабон аҳолининг маданий-маърифий муассасалари қисқартирилгани каби салбий ўзгаришлар содир бўлгани далилланган;
ХХИ аср бошларидаги Самарқанд эронийлари этнографик гуруҳи урф-одатларини давом эттириш орқали ўзининг маданий қадриятларини (“Ашуро” маросими, “Қўлба-қўл маросими ва бошқалар”) сақлаб қолишга бўлган саъй-ҳаракатлари мамлакатимизда амалга оширилаётган бағрикенглик ва толерантлик сиёсатининг натижаси эканлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий термин сифатида “эроний” тушунчаси ХИХ аср иккинчи ярмидан ХХИ аср бошларида сиёсий, маъмурий ва этномаданий жараёнлар контекстида Россия империяси даврида атама расмий статистик ва маъмурий ҳужжатларда қўлланилгани, совет даврида эса “тожик”, “форс”, “эронийзабон” каби номлар билан ўзаро нисбатда ишлатилиши Самарқандда яшовчи форсийзабон аҳолининг ўзини англаш (эндоним) ва ташқи номлаш (экзоним) жараёнларибилан боғлиқ эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан музей-қўриқхона тизимидаги Ўзбекистон тарихига доир экспозицияларнинг экскурсия матнларини бойитишида ҳамда ҳужжатлар фондидаги ХИХ аср иккинчи ярми – ХХИ аср бошларига оид коллекцияларни илмий таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 26-июндаги 04-05/2415-сон маълумотномаси). Натижалар музейнинг Ўзбекистон тарихи миллий этник фондини ҳамда тарихий экспозицияларнинг экскурсия матнларини бойитишда хизмат қилган.
Жадидчилик ва маърифатпарварлик ҳаракати таъсирида эроний жамоаси вакиллари орасидан Ғуломали Ализода, Саид Ризо Ализода, ака-ука Ёқубовлар, Саид Жаъфар Ализода, Абдулло Дурия ҳамда Аскар Аскаров каби зиёлилар етишиб чиққанлиги Самарқандда тарихан шаклланган маърифатпарварлик анъаналари ва таълимга бўлган эътиборининг юқори даражада бўлганлигига доир илмий янгиликлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 2-октябрдаги 02-28-1079-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг Самарқанд эронийлари этнографик гуруҳининг тарихи ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлишларига ёрдам берган.
совет миллий сиёсати натижасида Самарқанддаги эроний жамоаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги чекланганлиги, демографик ва маданий ҳаётида тарихий-этник ўзлиги тор маъмурий мезонлар доирасида талқин қилиниб, уларнинг бир қисми бошқа этник тоифаларга қўшиб юборилганлиги ёки умумлаштирилган таснифга киритилгани форсийзабон аҳолининг маданий-маърифий муассасалари қисқартирилгани каби салбий ўзгаришлар содир бўлгани ҳақидаги илмий хулосалардан музей-қўриқхона тизимидаги тарихий экспозицияларнинг экскурсия матнларини фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 26-июндаги 04-05/2415-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларда Самарқаандда яшаб келган турли халқлар жумладан эроний халқлар тарихи, ижтимоий ҳаётига доир тасаввурларининг янада бойиши учун хизмат қилган.
ХХИ аср бошларидаги Самарқанд эронийлари этнографик гуруҳи урф-одатларини давом эттириш орқали ўзининг маданий қадриятларини (“Ашуро” маросими, “Қўлба-қўл маросими ва бошқалар”) сақлаб қолишга бўлган саъй-ҳаракатлари мамлакатимизда амалга оширилаётган бағрикенглик ва толерантлик сиёсатининг натижаси эканлигига доир илмий янгиликлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 2-октябрдаги 02-28-1079-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларда юртимизда олиб борилаётган толерантлик ва миллатлараро тотувлик тадбирларини тарғиб қилиш ва томошабинлар билимларининг бойишига ёрдам берган.