Рафиқов Бехбуджон Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўт тош касаллиги холедохолитиаз билан асоратланган беморларда комбинацияланган жарроҳлик даволаш усулига дифференциал ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4704.
Илмий раҳбар: Дворянкин Дмитрий Владимирович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Мамараджабов Собиржон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Аванесян Рубен Гарриевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: академик И.П.Павлов номидаги биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади холедохолитиаз билан асоратланган ўт-тош касаллиги бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор ўт-тош касаллиги холедохолитиаз билан асоратланган беморларда комбинацияланган бир босқичли, икки босқичли лапароэндоскопик даволаш (ЛХE+ЭРХГПЛ ва ЛХE+т+ЭРХГПЛ) натижаларининг ретроспектив таҳлили операция вақти, беморнинг умумий аҳволи ва асосий касалликнинг асоратлари кечиши предикторлари аниқланган;
илк бор холецистохоледохолитиазни бир босқичли лапароэндоскопик (ЛХE+ЭРХГПЛ) даволашда операциядан кейинги даврнинг асоратли кечишини башорат қилувчи омиллар (Charlson коморбидлик индекси, Э.И.Галперин механик сариқлик оғирлик шкаласи) ва тизимли яллиғланишга жавоб реакцияси синдроми (SIRS) сифатида асосли факторлар аниқланган;
аниқланган предикторлар асосида, ўт-тош касаллиги холедохолитиаз билан асоратланган беморларда хирургик даволаш босқичлигини танлаш учун ягона прогностик шкала ишлаб чиқилган;
ягона прогностик шкаланинг самарадорлиги жарроҳлик (Clavien-Dindo бўйича) ва умумий соматик асоратларнинг (ўпка артерияси тромбоэмболияси ва миокард инфаркти) камайиши, шунингдек, даволаш харажатларининг қисқариши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўт тош касаллиги холедохолитиаз билан асоратланган беморларда комбинацияланган жарроҳлик даволаш усулига дифференциал ёндашув бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 07.07.2025 й. 21/71-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор ўт-тош касаллиги холедохолитиаз билан асоратланган беморларда комбинацияланган бир босқичли, икки босқичли лапароэндоскопик даволаш (ЛХE+ЭРХГПЛ ва ЛХE+т+ЭРХГПЛ) натижаларининг ретроспектив таҳлили операция вақти, беморнинг умумий аҳволи ва асосий касалликнинг асоратлари кечиши предикторлари аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (30.05.2025 й. 27-сон буйруғи) ва Россия Федерацияси Ленинград вилояти «Кириш КМБ» клиникаси (12.10.2024 й. 237-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: комбинацияланган лапароендоскопик усулни кенг қўллаш беморларнинг даволанишдан қониқишини оширди, чунки икки марта наркоз ва қайта касалхонага ётиш зарурати йўқолди. Иқтисодий самарадорлиги: ўт-тош касаллиги холедохолитиаз билан асоратланган беморларда комбинацияланган жарроҳлик даволашда беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 5-7 кун учун бюджет маблағларидан 3256400 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 1175650 сўм сарфланади. Хулоса: холедохолитиаз билан асоратланган ўт-тош касаллигига чалинган беморларни лапароендоскопик даволаш натижаларининг ретроспектив таҳлили шуни кўрсатдики, бир босқичли лапароендоскопик даволашда операциядан кейинги эрта ва кечки асоратларнинг частотаси икки босқичли усулга нисбатан таққосланарли экан. Бир босқичли даволашнинг статистик жиҳатдан аҳамиятли афзалликлари қуйидагилардан иборат: касалхонада ётиш кунларининг 12 дан 8 гача қисқариши (<0,001), иқтисодий самарадорлик (p<0,001) ва беморларнинг даволанишдан қониқиш даражасининг ошиши (p=0,030).
иккинчи илмий янгилик: илк бор холецистохоледохолитиазни бир босқичли лапароэндоскопик (ЛХE+ЭРХГПЛ) даволашда операциядан кейинги даврнинг асоратли кечишини башорат қилувчи омиллар (Charlson коморбидлик индекси, Э.И.Галперин механик сариқлик оғирлик шкаласи) ва тизимли яллиғланишга жавоб реакцияси синдроми (SIRS) сифатида асосли факторлар аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (30.05.2025 й. 27-сон буйруғи) ва Россия Федерацияси Ленинград вилояти «Кириш КМБ» клиникаси (12.10.2024 й. 237-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган прогностик шкала асосида жарроҳлик даволаш босқичларини танлаш туфайли бир босқичли даволаш гуруҳида умумий соматик асоратлар камайди. Clavien-Dindo шкаласидан фойдаланишга кўра операциядан кейинги асоратларни таққослаганда, асоратланмаган беморларнинг улуши 12,9% дан 46,7% гача кўтарилди (p=0,040). Иқтисодий самарадорлиги: ўт-тош касаллиги холедохолитиаз билан асоратланган беморларда, комбинацияланган хирургик даволаш босқичлигини танлаш учун ягона прогностик шкала алгоритми самарадорлиги остида ижобий натижалар 1,5 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 14564800 сўмни ташкил етади. Хулоса: холедохолитиаз билан асоратланган ўт-тош касаллигига чалинган беморлар учун жарроҳлик даволашнинг босқичлилигини танлашда Чарлсон, Галперин ва SIRS шкалаларидан бир босқичли операция хавфсизлигини баҳолаш мақсадида мунтазам фойдаланиш керак. Комбинацияланган операциянинг ягона хавфсизлик шкаласидан фойдаланиш операциядан кейинги асоратлари частотасини камайтиради. 
учинчи илмий янгилик: аниқланган предикторлар асосида, ўт-тош касаллиги холедохолитиаз билан асоратланган беморларда хирургик даволаш босқичлигини танлаш учун ягона прогностик шкала ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (30.05.2025 й. 27-сон буйруғи) ва Россия Федерацияси Ленинград вилояти «Кириш КМБ» клиникаси (12.10.2024 й. 237-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: бир босқичли даволашни купроқ қуллаш натижасида беморларнинг касалхонада ётиши 12 дан 8 гача қисқарди (p<0,001). Иқтисодий самарадорлиги: ягона прогностик шкаланинг юқори самарадорлиги операциядан кейинги асоратлар камайиши, беморларнинг касалхонада ётиш муддатининг қисқариши асосида операциясидан кейинги даврда асоратлар тубдан қисқаришини инобатга олсак, асосий гурухдаги беморларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар 25% қисқартиришликка эришилди. Хулоса: ишлаб чиқилган прогностик шкала асосида жарроҳлик даволаш босқичларини, танлаш бир босқичли даволаш гуруҳида умумий соматик асоратлар частотасини камайтиришга имкон беради. Ўпка артерияси тромбоэмболияси ва миокард инфаркти частотаси 19,4% дан 0% гача статистик жиҳатдан сезиларли даражада пасаяди (мос равишда p=0,024, p=0,024).
тўртинчи илмий янгилик: ягона прогностик шкаланинг самарадорлиги жарроҳлик (Clavien-Dindo бўйича) ва умумий соматик асоратларнинг (ўпка артерияси тромбоэмболияси ва миокард инфаркти) камайиши, шунингдек, даволаш харажатларининг қисқариши билан исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (30.05.2025 й. 27-сон буйруғи) ва Россия Федерацияси Ленинград вилояти «Кириш КМБ» клиникаси (12.10.2024 й. 237-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: прогностик шкалани қўллаш беморларни бир босқичли даволашга хавфсиз ажратиш имконини берди, бу эса даволаш харажатларининг камайишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: ўт-тош касаллиги холедохолитиаз билан асоратланган беморларда лапароэндоскопик даволашнинг босқичлигини танлаш концепцияси қўлланиладиган дифференциаллаштирилган жарроҳлик тактикасини қўллаш, реабилитация муддатларининг қисқариши туфайли беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 24565400 сўм  сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 25% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: ўт тош касаллигининг асоратланган шакли билан оғриган беморларни ягона шкала орқали синчковлик билан танлаган ҳолда, битта анестезиологик қўлланма доирасида ЛХЕ билан эРХГПЛни ўз ичига олган комбинацияланган аралашувни амалга ошириш хавфсиз жарроҳлик усули булиши мумкин. Прогностик шкалани қўллаш беморларни бир босқичли даволашга хавфсиз ажратиш имконини беради, бу эса даволаш харажатларини 212400 ш.б.дан 132000 ш.б.гача (37,8%) камайтиришга олиб келади (p< 0,001).

Yangiliklarga obuna bo‘lish