Шавдирова Гулбону Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареялар: хавф омиллари, клиник-лаборатор кечиш хусусиятлари, даволаш ва профилактикаси", 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4541.
Илмий рахбар: Раббимова Дилфуза Тоштемирова, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Бобомуратов Турдиқул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипова Олия Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяларнинг хавф омилларини аниқлаш, клиник-лаборатор хусусиятларини ўрганиш орқали даволаш ва рецедивларни олдини олиш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диарея ривожланишининг энг муҳим хавф омиллари камқонлик Clostridium difficile-ассоциирланган ҳолатларда 77,4%, ҳаётнинг илк ойларида эрта сунъий озиқлантириш хамда қўшимча омиллар (оқсил энергетик етишмовчилик (23,5%), рахит (18,6%), тез-тез учрайдиган ЎРК (41,2%) ва 12 ойгача бўлган ёш) аниқланган;
эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диарея микрофлора билан боғлиқ шаклида, айниқса Clostridium difficile учраганда, касаллик оғир кечиши ва ушбу беморларда фекал кальпротектин даражаси юқори бўлиши (>250 мкг/г–81,6%) исботланган;
болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяларни оғирлик даражасини баҳолаш учун клиник-лаборатор мезонлар (бактерологик, ПЦР, фекал кальпротектин даражаси) асосида стратификация қилиш имконини берадиган шкала ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги исботланган;
эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяни комплекс даволаш усулига лактоферрин моддасини қўшимча қўллаш орқали даво самарадорлиги ишонарли даражада ошиши илмий жиҳатдан асослаган хамда диарея давомийлиги 4,6 кундан 3,1 кунгача қисқариши, фекал кальпротектин даражасини 310 дан 190 мкг/г гача пасайиши ва рецидивлар сони 25% дан 6,6% гача камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эрта ёшдаги болаларда антибиотикка боғлиқ диареяларни хавф омилларини аниқлаш, клиник-лаборатор кечиш хусусиятларини ўрганиш, даволаш ва профилактик чораларини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диарея ривожланишининг энг муҳим хавф омиллари камқонлик, ҳаётнинг илк ойларида эрта сунъий озиқлантириш хамда қўшимча омиллар (оқсил энергетик етишмовчилик, рахит, тез-тез учрайдиган ЎРК ва 12 ойгача бўлган ёш) аниқланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-февралдаги №7-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяларнинг клиникаси ва диагностикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар амалиётга 2025-йил 8-сентябрдаги №123-сонли буйруқ билан Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ва 2025-йил 22-сентябрдаги №226-т-сонли буйруқ билан Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 02-декабрдаги 30/14-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяларнинг ривожланишида хавф омилларини аниқланганлиги, ушбу касалликни антибиотик терапия қўлланилишида қатъий кўрсатмани талаб этади ва эрта ташхислаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: антибиотикка боғлиқ диареяларни ташхислаш алгоритмининг такомиллаштирилиши орқали ҳар бир бемор учун дори воситаларини ўртача 1 кунлик қабул қилиш харажатларини 245 минг сўм тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диарея микрофлора билан боғлиқ шаклида, айниқса Clostridium difficile учраганда, касаллик оғир кечиши ва ушбу беморларда фекал кальпротектин даражаси юқори бўлиши (>250 мкг/г–81,6%) исботланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-февралдаги №7-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяларнинг клиникаси ва диагностикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар амалиётга 2025-йил 8-сентябрдаги №123-сонли буйруқ билан Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ва 2025-йил 22-сентябрдаги №226-т сонли буйруқ билан Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 02-декабрдаги 30/14-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: антибиотикка боғлиқ диареяларни клиник-лаборатор кечиш хусусиятларига кўра шаклларга ажратиш касалликни эрта ва тўғри ташхислашга ёрдам беради, бу орқали ўз вақтида даво чораларини қўллашда индивидуал ёндошувига имкон бериб касалликни оғир кечишини олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёндашув асосида беморларни эрта ва аниқ ташхислаш, асоссиз антибиотиклар ва ортиқча дори воситаларини қўллашни камайишига, даволаш жараёнини оптималлаштиришга ва стационар ресурсларидан самарали фойдаланишга олиб келди, яъний дифференциал диагностика алгоритми клиник стратификациянинг аниқлигини ошириб, ташхис қўйиш муддатини 2,3±1,2 кунга қисқартиришга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяларни оғирлик даражасини баҳолаш учун клиник-лаборатор мезонлар (бактерологик, ПЦР, фекал кальпротектин даражаси) асосида стратификация қилиш имконини берадиган шкала ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги исботланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-февралдаги №7-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяларнинг клиникаси ва диагностикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар амалиётга 2025-йил 8-сентябрдаги №123-сонли буйруқ билан Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ва 2025-йил 22-сентябрдаги №226-т сонли буйруқ билан Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 02-декабрдаги 30/14-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: юқори самарадорликга эга диагностик текширув усули касалликнинг оғир ривожланишини эрта аниқлаш имконини беради ва касаллик авж олишига сабаб бўладиган оғир асоратлар билан боғлиқ стационар муолажаларга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяларни қўшимча ташхислаш усулларига эхтиёжни камайтиришга асосланган, бунинг натижасида бюджет маблағлари тежалган.
тўртинчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяни комплекс даволаш усулига лактоферрин моддасини қўшимча қўллаш орқали даво самарадорлиги ишонарли даражада ошиши илмий жиҳатдан асослаган хамда диарея давомийлиги 4,6кундан 3,1кунгача қисқариши, фекал кальпротектин даражасини 310дан 190 мкг/г гача пасайиши ва рецидивлар сони 25%дан 6,6%гача камайиши аниқланган ва бу бўйича тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-февралдаги №7-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Эрта ёшдаги болаларда антибиотик билан боғлиқ диареяларнинг клиникаси ва диагностикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Бу таклифлар амалиётга 2025-йил 8-сентябрдаги №123-сонли буйруқ билан Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ва 2025-йил 22-сентябрдаги №226-т сонли буйруқ билан Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 02-декабрдаги 30/14-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: антибиотик билан болиқ диареяларни даволашда пробиотиклар билан биргаликда лактоферринни қўллаш диарея ва унинг асоратлари частотасини ҳамда госпитализацияга бўлган иҳтиёжини камайиши, соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бемор оиласининг харажатларини камайиши, шунингдек беморларни ҳаёт сифатини яхшиланиши ва уларнинг ижтимоий реабилитациясини тезлашиши билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: бу беморларнинг шифохонага стационар даволанишлар сони ва ётоқ кунлари қисқариш имконини беради яъний ўртача қиймати 21,4%га- бюджет маблағларининг сарфи 1745000 минг сўмдан 1372000 минг сўмгача камаяди бу эса стационар даво кунини қисқариши ҳисобига эришилади.