Ибрагимов Кудратилла Уткуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Томчисимон  парапсориазни клиник-морфологик ва иммуногистокимёвий ўзига хос хусусиятлари” 14.00.15 – Патологик анатомия, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4933.
Илмий раҳбар: Сидиков Акмал Абдикахарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пягай Григорий Борисович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббийот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳузуридаги PhD.06/2025.27.12.Tib.21.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппоненетлар: Махкамов Носиржон Жураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Заславский Денис Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиет университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: томчисимон парапсориазнинг клиник, патоморфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
интерфейс-дерматитнинг вакуоляр типи доирасида кератинизация бузилиши (орто- ва паракератоз) ҳамда дермадаги периваскуляр инфильтрациянинг топографик хусусиятлари ўзаро боғлиқликда намоён бўлиши очиб берилиб, ушбу морфологик мажмуа касалликни верификация қилиш ва идентификациялашнинг патоморфологик асоси сифатида асосланган;
HSV-1/HSV-2 вирус антигенларининг эпидермисдаги экспрессияси маҳаллий тўқималардаги патологик жараённи фаоллаштирувчи асосий триггер омил эканлиги аниқланиб, вирус персистенцияси ва дерматознинг клиник қўзиши ўртасидаги бевосита сабаб-оқибат боғлиқлиги исботланган;
маҳаллий иммун жавобда CD68+ макрофаглар ва CD207/Langerin+ дендрит ҳужайраларининг миграцион фаоллиги сурункали антиген юкламасини таъминловчи етакчи механизм эканлиги очиб берилиб, ушбу ҳужайравий тақсимот хасталикнинг давомийлигини белгиловчи иммунофенотипик кўрсаткич сифатида исботланган;
томчисимон парапсориазда VEGF экспрессиясининг вариабеллиги ангиогенезнинг иккинчи даражали (реактив) характерини белгилаши очиб берилиб, ушбу патогенетик хусусият дерматозни тери васкулитлари гуруҳидан дифференциация қилиш ва нозологик мустақиллигини тасдиқлаш учун асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.   
Томчисимон  парапсориазни клиник-морфологик ва иммуногистокимёвий ўзига хос хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқотнинг илмий натижаларига кўра:  
биринчи илмий янгилик интерфейс-дерматитнинг вакуоляр типи доирасида кератинизация бузилиши (орто- ва паракератоз) ҳамда дермадаги периваскуляр инфильтрациянинг топографик хусусиятлари ўзаро боғлиқликда намоён бўлиши очиб берилиб, ушбу морфологик мажмуа касалликни верификация қилиш ва идентификациялашнинг патоморфологик асоси сифатида асосланганлиги Фарғона шаҳридаги РИДВ ва КИТМ Фаргона филиали 11- март 2025-йилдаги  №78 буйруғи билан ҳамда РИО ва РИАТМ Фаргона вилоят ҳудудий филиалида 15 март 2025 йилдаги буйруғи № 56-4 билан амалиётга жорий этилган, (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 майдаги 17/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: томчисимон парапсориазнинг клиник-морфологик кўринишларининг проспектив ва ретроспектив чуқур таҳлили мониторинг фаолиятини йўлга қўйиш, шунга кўра шифоxона ва амбулатория муассасалари ўртасида узвийлик тамойили негизида иш фаолиятини ташкил этиши асосланган, даволашда тизимли ёндашув алгоритми тадбиқ этиш натижасида касалликнинг эрта диагностикаси ва профилактик омилларнинг ижтимоий ахамиятини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: томчисимон парапсориазнинг клиник-морфологик кўринишларининг проспектив ва ретроспектив чуқур таҳлили мониторинг фаолиятининг амалиётга тадбиқ қилиниши натижасида касалликнинг эрта ташхисоти ва  профилактикаси 46 нафар беморга касалликни эрта ташхисоти, олдини олиниши ва таркалиш частотасини камайиши ҳисобига 1366400 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: 1 нафар бемор учун замонавий, мақсадли мониторинг фаолиятининг амалиётга тадбиқ қилиниши натижасида касалликнинг эрта ташхисоти ва  профилактикаси орқали бюджетдан ташқари маблағдан 248000 сўм маблағ иқтисод қилиш имконини берган;     
иккинчи илмий янгилик: HSV-1/HSV-2 вирус антигенларининг эпидермисдаги экспрессияси маҳаллий тўқималардаги патологик жараённи фаоллаштирувчи асосий триггер омил эканлиги аниқланиб, вирус персистенцияси ва дерматознинг клиник қўзиши ўртасидаги бевосита сабаб-оқибат боғлиқлиги исботланган ва Фарғона шаҳридаги РИДВ ва КИТМ Фаргона филиали 11- март 2025-йилдаги  №78 буйруғи билан ҳамда РИО ва РИАТМ Фаргона вилоят ҳудудий филиалида 15 март 2025 йилдаги буйруғи № 56-4 билан амалиётга жорий этилган, (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 майдаги 17/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморлар териси биоптатида герпес вирусининг 1 ва 2 тип антигенининг экспрессияси кўламини ҳисобга олган ҳолда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш йўли билан  беморларни тавсия этилган персонал усулда даволаш самарадорлигини оширишни имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволаш касалликнинг комплекс асоратли турлари ривожланишининг олдини олиш, даволашнинг юқори самарадорлигига эришиш учун, мақсадли таҳлиллар ўтказилганда 74 нафар бемордан бюджетдан ташқари даволанаётган беморлар учун 6740800 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: 1 нафар бемор учун  замонавий, мақсадли ва  тежамкор диагностика усули орқали бюджетдан ташқари маблағдан 152200 сўм маблағ иқтисод қилиш имконини берган; 
учинчи илмий янгилик: маҳаллий иммун жавобда CD68+ макрофаглар ва CD207/Langerin+ дендрит ҳужайраларининг миграцион фаоллиги сурункали антиген юкламасини таъминловчи етакчи механизм эканлиги очиб берилиб, ушбу ҳужайравий тақсимот хасталикнинг давомийлигини белгиловчи иммунофенотипик кўрсаткич сифатида исботланган ва Фарғона шаҳридаги РИДВ ва КИТМ Фаргона филиали 11- март 2025-йилдаги  №78 буйруғи билан ҳамда РИО ва РИАТМ Фаргона вилоят ҳудудий филиалида 15 март 2025 йилдаги буйруғи № 56-4 билан амалиётга жорий этилган, (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 майдаги 17/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: томчисимон парапсориаз билан оғриган беморларнинг тери биоптатида СД68 макрофаглари ва етук СД207/Лангерин дендрит ҳужайралари антигенларининг юқори экспрессияси беморларни кузатишни такомиллаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: томчисимон парапсориаз билан оғриган беморларнинг тери биоптатини текшириш хисобига 1 йилда  7922936 сум сарфланди, бу еса 1 йилда касалликни учраш частотасини камайиши хисобига бюджетдан ташқари маблағдан 15785000 сўм маблағ иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: томчисимон парапсориаз билан оғриган беморларнинг тери биоптатини максадли текшириш натижасида 1 нафар бемор учун 346640 сум маблағ иқтисод қилиш имконини берган; 
тўртинчи илмий янгилик: томчисимон парапсориазда VEGF экспрессиясининг вариабеллиги ангиогенезнинг иккинчи даражали (реактив) характерини белгилаши очиб берилиб, ушбу патогенетик хусусият дерматозни тери васкулитлари гуруҳидан дифференциация қилиш ва нозологик мустақиллигини тасдиқлаш учун асосланган ва Фарғона шаҳридаги РИДВ ва КИТМ Фаргона филиали 11- март 2025-йилдаги  №78 буйруғи билан ҳамда РИО ва РИАТМ Фаргона вилоят ҳудудий филиалида 15 март 2025 йилдаги буйруғи № 56-4 билан амалиётга жорий этилган, (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 майдаги 17/34-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: томчисимон парапсориаз билан тери биоптатларида қон томир эндотелийси ўсиш омилини (vаsсulаr еndоthеliаl grоwth fасtоr, VЕGF) аниқлаш бўйича олинган маълумотлар томчисимон парапсориазни тери васкулитлари гуруҳига киритмаслик ва тери лимфомаси касаллигига тугри ташхис куйиш самарадорлигини оширишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадсиз дори дармонлар ва даво усулларини қўлланилишини 83,4% га камайтириш, рецедивларни 78,6 %га камайтириш туфайли бемор 1 курс даво муолажасида даволаш самарасини қайд этиши натижасида 64 нафар бемордан  стационар шароитда курс (10 кунлик) даво тавсия этилган усул орқали даволанган 64 нафар бемордан, бюджетдан ташқари 10985600 сўм моддий харажатларини камайтиришга эришилган. Хулоса: ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган ташхис усулини қўллаш натижасида томчисимон парапсориаз билан даволанган 1 нафар беморга касалликни даволашда даволаш вақтини тежаш (14) кунга, рецидивлар сонининг камайиши ҳисобига 1116520 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish