Sayt test rejimida ishlamoqda

Норов Тожи Омоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алишер Навоий инсонпарварлик қарашларининг мустақил Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан уйғунлиги», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.З.PhD/Fal115.

Илмий раҳбар: Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрал Муродович, фалсафа фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоий инсонпарварлик ғояларининг фалсафий қарашлар тизимидаги ўрни, уларнинг мустақил давлатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан уйғунлигини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Алишер Навоийнинг инсонпарварлик қарашларидаги хусусиятлар унинг ўлмас мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти мисолида, Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг гуманистик қарашлари билан қиёсий-таҳлилий асосда очиб берилган;

Алишер Навоий гуманистик фалсафасининг дунёвий ва илоҳий негизлари туркумлаштирилган ва тизимлаштирилган;

Алишер Навоий инсонпарварлик ғояларининг замонавий ижтимоий-фалсафий таълимотлар, ижтимоий жараёнлар ва уларнинг мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан уйғунлиги очиб берилган;

Алишер Навоий гуманистик қарашларининг давлат ва жамият бошқаруви билан боғлиқ ижтимоий жараёнларда амалиётга жорий қилинаётганлиги ва янада кенг қўлланиши зарурияти ҳолатлари асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Алишер Навоий инсонпарварлик ғояларининг мустақил Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан уйғунлиги бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

Навоийнинг инсонпарварлик қарашларидаги хусусиятлар унинг ўлмас мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти мисолида, Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг гуманистик қарашлари билан қиёсий-таҳлилий хулосалардан “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Фуқаролик жамияти” каби фанларининг шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, фармонлари ва қарорлари асосида Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий-ҳуқуқий ҳаёти билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича ўқитиладиган махсус курсларда, уларни ўқитиш бўйича ишлаб чиқилган ўқув-услубий қўлланмада, ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 89-03-1897-сон маълумотномаси). Натижада демократия ва ижтимоий-сиёсий қарашлар тарихи ва унда инсонпарварлик ғояларининг шарқона талқини бўлимини мазмунан тўлдириш имконини берган;

Навоий инсонпарварлик ғояларининг дунёвий ва илоҳий негизи, мукаммал  сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, ижтимоий-фалсафий қарашлар тизими мазмуни ва хулосаларидан  Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси фаолиятида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисдаги Фармонидаги вазифаларни бажариш доирасидаги маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирлар дастурининг “Миллатлараро тотувлик” ва “Диний бағрикенглик” мавзуларидаги материалларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси Марказий кенгашининг 2018 йил 24 майдаги 04-06/146-01-сон маълумотномаси). Натижада ташкилот маънавий-маърифий фаолияти мазмунан бойитилган ҳамда ғоявий таъсирчанлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish