Ахмедов Жалол Турсунмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХХ-аср 90-йилларида Марказий Осиё халқлари ўтмишига муносабатларнинг тарихий-қиёсий таҳлиллари” , 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B.2023.2.PhD/Tar1387 
Илмий раҳбар: Тошбоев Фурқат Эшбоевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), профессор Хасанов Акрам Муминович; тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ботиров Сарвар Анварович. 
Етакчи ташкилот: Жиззах  давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёда ХХ асрнинг 90-йилларда минтақа халқлари ўтмишига муносабат ва янгича қарашларнинг шаклланишини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Марказий Осиёда тарихини ёритишда синфий ёндашувдан воз кечилган ҳолда илмий янгиликлар ва ютуқлар қўлга киритилгани, шу билан бирга, тарихий воқеликларга регионал (минтақа кўламида) эмас, изолацияланган ҳолда ёритиш каби бирёқлама ёндашувлар келиб чиққани аниқланган; 
минтақа халқлари тарихи бўйича амалга оширилган тадқиқотларнинг сезиларли бир қисмида умумий тарих тушунчасидан кўра кўпроқ маҳаллийчиликка урғу берилгани – айримларида мифология билан реал воқеликлар аралаштириб юборилгани, ўзлари эга бўлиб турган этнонимларни “муқаддаслаштириш”, минтақадаги бошқа этносларга нисбатан беписанд ёндашиб, “яқинда пайдо бўлган”ига урғу бериш каби ҳоллар учрагани далилланган;  
минтақанинг Ўзбекистон ва Тожикистон республикаларида ўтроқлик, Қозоғистон, Қирғизистон каби республикаларида эса номадизм масаласига катта урғу берилиши, автохтонлик ва этник тарих масаласида фарқли ёндашувларнинг салбий оқибатлари кўрсатиб берилган;  
кейинги йилларда минтақа халқлари тарихини ёритишда обектив ёндашувларнинг кучаяётгани, Марказий Осиё республикаларининг илғор фикрли тадқиқотчилари масалага ягона макон, ягона тарих, умумий тарих – умумий келажак тамойиллари асосида ёндашилаётгани ягона минтақавий ўзлик яратишга интилган тадқиқотлар кўпаяётгани мисолида исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг 90-йилларида Марказий Осиё халқлари тарихига муносабатларнинг тарихий-қиёсий таҳлилари мавзусида олиб борилган тадқиқот натижаларидан Республика Маънавият ва Маърифат Маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти лойиҳаларини бажаришда фойдаланилмоқда: Хусусан, ХХ асрнинг 90-йилларида Марказий Осиё халқлари тарихига муносабатларнинг тарихий-қиёсий таҳлилари борасида бир қатор илмий изланишлар олиб борилганлиги  ва натижада минтақа халқларининг шаклланиш жараёнларининг жадаллашуви юз берганлиги аниқланган ҳамда илмий жиҳатдан асосланган (Республика Маънавият ва Маърифат Маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан (2025 йил 19 мартдаги 10/138-сон маълумотномаси). Натижада ХХ асрнинг 90-йилларида Марказий Осиё халқлари тарихига муносабатларнинг тарихий-қиёсий таҳлиларига оид адабиётларни бойитишга ҳисса қўшади.  
ХХ асрнинг 90-йилларида Марказий Осиё халқлари тарихига муносабатларнинг тарихий-қиёсий таҳлилари борасидаги минтақа олимлари томонидан тадқиқотлар олиб борилганлиги ҳақида турли назария ва ёндошувлар аниқланган ва ушбу маълумотлардан Республика Маънавият ва Маърифат Маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва Маърифат Маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025 йил 19 мартдаги 10-139-сонли  маълумотномаси).   Натижада минтақа халқлари тарихининг жаҳон сивилизациялари тарихида Марказий Осиё, этномаданият, Ўзбекистон тарихи, Марказий Осиё халқлари тарихи, тарихшунослик ва манбашунослик соҳаларидаги фанлараро янгича ёндашувлар ва илмий йўналишларни яратиш вазифаларини амалга ошириш, шунингдек, қадимги тарихга оид илмий-назарий, қиёсий таҳлил ва умумлаштириш услубларини такомиллаштиришга имкон бериш орқали минтақадаги ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёт, этник тарих муаммоларини ўрганишга хисса қўшади. 
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида тадқиқотчи томонидан олиб борилаётган тадқиқотнинг  қўйидаги жиҳатлари илгари сурилди: ўрганилаётган даврда Марказий Осиё халқлари тарихида юз берган тарихий-географик жойлашув ва тарихий-маданий жараёнлар, маданиятлар ёйилиши ва алмашинуви масаласига доир илмий адабиётларнинг катта гуруҳи ўрганилиб, тарихий-қиёсий асосида турли назария ва ёндошувлар қиёсий тадқиқ этилган; (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонаси “Тақдимот” кўрсатувининг 2023 йил 5 октябрдаги 02-06-1501–сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларда яқин ўнйилликларда Марказий Осиё тарихчилари олдида долзарблик касб этган масалаларни ўрганиш юзасидан амалий аҳамиятга эга маълумот ва тушунчалар шаклланишига ҳамда тараққиётнинг омиллари илмий асосларда хулосалар чиқариш имконини берган. 
Бундан ташқари, ХХ асрнинг 90-йилларда Марказий Осиёда юз берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг холати тарихий-геграфик жойлашувнинг махаллий маданият ривожига ва этник тарихга таъсири ҳамда маданий тараққиётнинг асослари тадқиқот жараёнида илмий жиҳатдан далилланган, ушбу маълумот асосида “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонаси “Тақдимот” кўрсатувининг 2023 йил 5 октябрдаги 02-06-1500–сонли маълумотномаси). Натижада минтақа тарихи бўйича шуғулланаётган ҳар бир изланувчи, айниқса, тарихчилар жамоасининг ёш авлоди умумий ва муштарак тарих яратишга ўз ҳиссаларини қўшишлари, шу пайтгача йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлардан хулоса чиқаришлари зарур экани тадқиқот давомида аниқланган, ушбу маълумотлар кўрсатув мазмунини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish