Юлдашев Олимжон Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълимни рақамлаштириш тарихи (1991–2025 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tar 1834
Илмий раҳбар: тарих фанлари номзоди, профессор Пулатова Севара Акмаловна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Ишанходжаева Замира Райимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Элмуратова Умида Фархадовна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олий ва ўрта махсус таълим тизимини рақамлаштиришда амалга оширилган ислоҳотларнинг тарихий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг илк йилларида олий ва ўрта махсус таълимни жаҳон андозаларига мувофиқ тарзда моддий-техника базаси билан таъминланмаганлиги ҳамда ахборотлаштириш муаммоси мавжуд бўлганлиги сабабли, тизимни шакллантириш учун унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш баробарида хорижий тажрибанинг илғор ютуқларини тизимга жорий этиш бирламчи вазифа бўлганлиги асосланган;
1997-йилда қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида” “...дистансион таълим тизими технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш” белгиланган бўлса-да, 1991-2015-йилларда соҳада мазкур муаммоларни ҳал этилмаслиги жаҳон олий ва ўрта махсус таълим тизимидан ортда қолиш баробарида таълим сифати даражасига ҳам салбий таъсир кўрсатганлиги далилланган;
Олий ва ўрта махсус таълим тизимини рақамлаштириш, хусусан, электрон платформаларга зарурий манба ва материалларни жойлаштириш, билим олиш учун зарур бўлган электрон сайтларни киритиш орқали ёшларни интернетдаги фойдасиз ёки ёт ғоялар билан суғорилган манбалардан эҳтиётлаш чораларни кўриш мумкинлиги асосланган;
Янги Ўзбекистон шароитида олий таълим тизими олдига янги мақсад ва вазифаларнинг қўйилиши, шу билан бирга, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш учун кенг имкониятлар яратиб, таълим субектлари ва истеʼмолчиларида ривожланган мамлакатларда қўлланилаётган қулай таълимнинг замонавий шаклларини тажрибадан ўтказиш ва улардан амалиётда фойдаланишни тақозо этаётганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълимни рақамлаштириш тарихи (1991-2025 йй.)” мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Мустақилликнинг илк йилларида олий ва ўрта махсус таълимни жаҳон андозаларига мувофиқ тарзда моддий-техника базаси билан таъминланмаганлиги ҳамда ахборотлаштириш муаммоси мавжуд бўлганлиги, уларни бартараф этиш учун ҳукумат томонидан дастлаб мамлакатда маълумотлар узатиш тизимини амалиётга киритиш учун техник жиҳатдан ташкил этиш чора-тадбирларини кўриш бирламчи омил бўлганлиги ҳақидаги натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-апрелдаги 01-30/213 – сон маълумотномаси). Натижаларининг қўлланилиши кўрсатувнинг мазмунан бойитилиши ва илмий асосланишига хизмат қилган.
Олий ва ўрта махсус таълим тизимини рақамлаштириш, хусусан, электрон платформаларга зарурий манба ва материалларни жойлаштириш, билим олиш учун зарур бўлган электрон сайтларни киритиш орқали ёшларни интернетдаги фойдасиз ёки ёт ғоялар билан суғорилган манбалардан эҳтиётлаш чораларни кўриш мумкинлиги тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг 2022-2025-йилларда бажарилган Ф3202009302-“Янги Ўзбекистон: тизимли либераллаштириш ва Марказий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлашнинг ташқи сиёсий стратегияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида нашр этилган монографиянинг Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижасига доир бобини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг 2025-йил 30-июндаги 3/1255-1865-сон маълумотномаси). Натижалар мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Олий ва ўрта махсус таълимни рақамлаштириш жараёнининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, даврлар алмашинувида юзага чиққан соҳадаги муаммо ва эришилган ютуқларни ёритишга имкон берган.
Олий, ўрта махсус таълимда рақамли технологиялардан фойдаланишда таълим жараёнини индивидуаллаштириш, таълим жараёнини таълим олувчига йўналтириш, рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш асосида талабаларнинг билимларини тартибли, тушунарли шаклда ўзлаштириши, қоғозбозликни минималлаштириш, педагоглар фаолияти, талабаларнинг билим олиш жараёнини соддалаштириш, талабаларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-августдаги “Академик лицейлар ва профессионал таълим муассасалари фаолиятига ахборот тизимларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги 324-сон ҳамда 2024-йил 24-мартдаги “Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида жорий этилган ахборот тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги 92-сон буйруқларини тайёрлашда фойдаланилди. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-июндаги 3/17-2025-776-7–сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш имконини берган.
Ахборот тизимларини амалиётга жорий этиш, фойдаланиш регламентлари юзасидан таклифлардан “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграллашув платформаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва бошқа манфаатдор вазирлик, идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграциясини амалга оширишда фойдаланилганлиги юзасидан далолатномалар мавжудлиги аниқланди. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-июндаги 3/17-2025-776-7–сон маълумотномаси). Натижада фаолиятга оид жорий этилган ахборот тизимларидан таълим ташкилотларида фойдаланиш самарадорлиги мониторингини ташкил этиш, ахборот тизимларини амалиётга жорий этиш, фойдаланиш бўйича намунавий регламент лойиҳасини ишлаб чиқиш имконини берган.