Абдураимова Манзура Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги ҳудудида тоғ-кон иши тарихи”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar1015
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, доцент Кандахаров Анваржон Хасанович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Очилдиев Файзулла Бобокулович, тарих фанлари доктори, профессор; Тураева Сайёра Рустамбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги тоғ-кон саноати ишлари тарихини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро амирлигида ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида тоғ-кон ишларининг ташкил этилиши ва амалга оширилишида анъанавий ишлаб чиқариш усуллари устувор бўлгани, конларни ўзлаштириш ва аниқлаш жараёнлари маҳаллий аҳолининг амалий тажрибасига асослангани, шу билан бирга кончилик ишлари фаолияти давлат назорати остида амалга оширилгани ва унинг ташкилий механизмлари аниқланган;
Бухоро амирлигида тоғ-кон ресурсларидан фойдаланиш жараёнлари, конларнинг географик жойлашуви ва уларнинг иқтисодий аҳамияти таҳлили асосида кончилик фаолиятининг маҳаллий аҳоли турмуш тарзига сезиларли таъсир кўрсатгани, хусусан конлар атрофида меҳнат фаолиятининг шаклланиши, ҳунармандчилик ва савдо алоқаларининг ривожланишига туртки бергани ҳамда бу жараён амирликнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муайян иқтисодий фаоллик ва аҳоли бандлигини таъминловчи омиллардан бири бўлгани исботланган:
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларига келиб кончилик соҳасидаги маълум бир ҳуқуқий тартибларнинг жорий этилиши натижасида ташқи капитал иштирокининг фаоллашгани, шу билан бирга мазкур соҳанинг қишлоқ хўжалиги циклига боғлиқ ҳолда мавсумий характер касб этиб, кончиликдан олинган даромадлар мустақил иқтисодий тармоқ сифатида шаклланмасдан, давлат молия тизими таркибига киритилиб, асосан ҳарбий харажатлар ва сарой эҳтиёжларига йўналтирилгани асосланган.
Каспиёрти – Ўрта Осиё темир йўллари ҳамда Когон–Термиз темир йўли тармоқларининг қурилиши Бухоро амирлиги ҳудудида кон маҳсулотларини ташиш ва янги кон ресурсларини ўзлаштиришга, саноат капиталининг кириб келишига ҳамда геологик тадқиқотларнинг фаоллашишига катта таъсир кўрсатгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми –ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги ҳудудида тоғ-кон саноатининг ривожланиш тарихи доирасида олиб борилган изланишлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро амирлигида ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида тоғ-кон ишларининг ташкил этилиши ва амалга оширилишида анъанавий ишлаб чиқариш усуллари устувор бўлгани, конларни ўзлаштириш ва аниқлаш жараёнлари маҳаллий аҳолининг амалий тажрибасига асослангани, шу билан бирга кончилик ишлари фаолияти давлат назорати остида амалга оширилгани ва унинг ташкилий механизмлари тўғрисидаги маълумотлардан ҳамда диссертацияда илгари сурилган муҳим илмий-назарий фикрлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали 2024-йил 13-августда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 23-августдаги 01-44-186-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларнинг Бухоро амирлигида кон ишларига оид эсдаликлар ва тарихий манбалар, архив материаллар билан танишишига, ёшлар онгида янгича тарихий тафаккурнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Бухоро амирлигида тоғ-кон ресурсларидан фойдаланиш жараёнлари, конларнинг географик жойлашуви ва уларнинг иқтисодий аҳамияти таҳлили асосида кончилик фаолиятининг маҳаллий аҳоли турмуш тарзига сезиларли таъсир кўрсатгани, хусусан конлар атрофида меҳнат фаолиятининг шаклланиши, ҳунармандчилик ва савдо алоқаларининг ривожланишига туртки бергани ҳамда бу жараён амирликнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муайян иқтисодий фаоллик ва аҳоли бандлигини таъминловчи омиллардан бири бўлгани тўғрисидаги маълумотлардан ҳамда диссертацияда илгари сурилган муҳим илмий-назарий фикрлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали 2024-йил 13-августда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 23-августдаги 01-44-186-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларнинг мавзуга оид билимларининг шаклланишига ва мустаҳкамланишига хизмат қилган.
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларига келиб кончилик соҳасидаги маълум бир ҳуқуқий тартибларнинг жорий этилиши натижасида ташқи капитал иштирокининг фаоллашгани, шу билан бирга мазкур соҳанинг қишлоқ хўжалиги циклига боғлиқ ҳолда мавсумий характер касб этиб, кончиликдан олинган даромадлар мустақил иқтисодий тармоқ сифатида шаклланмасдан, давлат молия тизими таркибига киритилиб, асосан ҳарбий харажатлар ва сарой эҳтиёжларига йўналтирилгани тўғрисидаги маълумотлардан ва Ўзбекистонда тоғ-кон саноатини янада ривожлантиришнинг тарихий ва илмий-назарий асослари очиб берилганлиги Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш йўналишидаги дастурларни такомиллаштиришга доир муҳим илмий хулосалардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг 2025-йил 7-март № 01-27/110-сонли маълумотномаси). Кон ишларига оид маълумотларнинг иқтисодий жиҳатларига оид қисмидан партия дастурларида қўлланилиши янги иқтисодий билимларнинг шаклланишига хизмат қилган;
Каспиёрти – Ўрта Осиё темир йўллари ҳамда Когон–Термиз темир йўли тармоқларининг қурилиши Бухоро амирлиги ҳудудида кон маҳсулотларини ташиш ва янги кон ресурсларини ўзлаштиришга, саноат капиталининг кириб келишига ҳамда геологик тадқиқотларнинг фаоллашишига катта таъсир кўрсатганига оид илмий маълумотлардан Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти ҳодимлари ва кончилик мутахассисларига турли семинар-тренинглар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишда фойдаланилди (Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2025-йил 26-апрел №23/01-01-07/313-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган.