Суюнов Шоҳзодбек Мурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Томчилатиб суғориш асосида пиёз етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари (Сирдарё вилояти фермер хўжаликлари мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5332.
Илмий раҳбар: Тошбоев Бекзод Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Самадқулов Муҳаммаджон Ислом ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида пиёз етиштиришда томчилатиб суғоришни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томчилатиб суғориш асосида пиёз етиштириш жараёнининг ресурслар самарадорлигини баҳолашда электр энергияси, сув ресурслари солиғи ва технологик инвестиция харажатларининг умумий рентабелликка таъсири аниқлаш ҳамда сув ва энергия харажатларини оптималлаштириш орқали соф фойда нормасини (10% ≤ СФН ≤ 15%) оширишнинг миқдорий чегаралари асосланган;
сув тежовчи технологиялар асосида пиёз етиштиришда, ҳосилдорликнинг гектарига 140-160 центнерга ошиши ва ишлаб чиқариш таннархининг 8-12 % камайишини ҳисобга олган ҳолда, давлат субсидия механизмини иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари билан боғлашнинг янги услубий ёндашуви таклиф қилинган;
кооперация муносабатлари асосида сув тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда пиёз етиштириш жараёнини ташкил этишнинг иқтисодий механизми технологик инвестиция харажатлари (10–15%) ҳамда сервис хизматлари сарфларини (12–14%) камайтиришнинг захира ресурсларини ишга тушириш орқали такомиллаштирилган;
аҳоли сони, нарх ва ер майдони омилларидан фойдаланиб тузилган регрессия модели асосида Сирдарё вилоятида пиёз ишлаб чиқариш ҳажмининг 2025-2028 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фермер хўжаликларида сув тежовчи технологияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
томчилатиб суғориш асосида пиёз етиштириш жараёнининг ресурслар самарадорлигини баҳолашда электр энергияси, сув ресурслари солиғи ва технологик инвестиция харажатларининг умумий рентабелликка таъсири аниқлаш ҳамда сув ва энергия харажатларини оптималлаштириш орқали соф фойда нормасини (10% ≤ СФН ≤ 15%) оширишнинг миқдорий чегаралари асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Республика Агрохизматлар маркази 2025 йил 22 октябрдаги 01.12.24/145-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик Сирдарё вилояти фермер хўжаликларида амалий синовдан ўтказилиб, сув истеъмолини ўртача 18–22% га, электр энергияси сарфини 12–15% га камайтириш имконияти яратилди. Натижада умумий рентабеллик даражаси 9,4% дан 13,8% гача оширилган;
сув тежовчи технологиялар асосида пиёз етиштиришда, ҳосилдорликнинг гектарига 140-160 сентнерга ошиши ва ишлаб чиқариш таннархининг 8-12 % камайишини ҳисобга олган ҳолда, давлат субсидия механизмини иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари билан боғлашнинг янги услубий ёндашуви таклифи Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Республика Агрохизматлар маркази 2025 йил 22 октябрдаги 01.12.24/145-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Республика Агрохизматлар маркази тавсиясига асосан пилот ҳудудларда синов тариқасида қўлланилиб, субсидия ажратишда самарадорлик мезонларини инобатга олиш механизми такомиллаштирилган, натижада давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги 1,2–1,3 баробар ошиши иқтисодий жиҳатдан асослаб берилган;
кооперация муносабатлари асосида сув тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда пиёз етиштириш жараёнини ташкил этишнинг иқтисодий механизми технологик инвестиция харажатлари (10–15%) ҳамда сервис хизматлари сарфларини (12–14%) камайтиришнинг захира ресурсларини ишга тушириш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Республика Агрохизматлар маркази 2025 йил 22 октябрдаги 01.12.24/145-сон маълумотномаси). Мазкур механизм Сирдарё вилоятидаги тажриба хўжаликларида жорий этилиб, бир гектар ҳисобига инвестиция харажатлари ўртача 11,6% га, сервис харажатлари эса 13,2% га камайганлиги амалий натижалар билан тасдиқланган;
аҳоли сони, нарх ва ер майдони омилларидан фойдаланиб тузилган регрессия модели асосида Сирдарё вилоятида пиёз ишлаб чиқариш ҳажмининг 2025-2028 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари таклифидан Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Республика Агрохизматлар маркази 2025 йил 22 октябрдаги 01.12.24/145-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз ҳисоб-китоблари ҳудудий аграр сиёсатни режалаштиришда ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини бозор талабига мослаштиришда методик асос сифатида тавсия этилган. Регрессия моделининг амалий аҳамияти шундаки, у сув тежовчи технологиялар жорий этилиши шароитида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини прогнозлаш имконини берган.