Маматқулов Нурбек Ўразали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интенсив балиқчиликни ривожлантиришни иқтисодий рағбатлантириш йўллари»,
08.00.04 – «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2123.
Илмий раҳбар: Аскаров Назимжон Ниёзович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Кайрулла.Убайдуллаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аскаров Бахтиёр Мамитович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: интенсив балиқчиликни ривожлантиришни иқтисодий рағбатлантириш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «интенсив балиқчилик» тушунчасининг иқтисодий мазмуни балиқ етиштириш жараёнида иҳотадаги балиқ зичлигининг юқорилиги, самарали бошқарув, озуқа ва биотехнологик чора-тадбирларнинг оптимал даражада интеграциялашганлиги, янги технологиялардан фойдаланиш имконияти кенглиги, генетик ва инновацион йўл билан соғлом ва барқарор балиқ ўсиш динамикасини таъминлаш орқали бозор конъюнктурасига мос ишлаб чиқаришни шакллантирувчи интенсив аквафарминг амалиёти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
амалдаги ҳажмга кўра субсидиялаш ўрнига технологик имкониятларига кўра табақали субсидиялаш, куз – қиш мавсумида интенсив тизимда балиқ етиштиришда электр ва газ сарфи учун тўловларда таътиллар ҳамда имтиёзли лимитлар бериш, харажатларининг бир қисмини компенсациялаш дастаклари ёрдамида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш таклифи асосланган;
ақлли интенсив балиқчилик кластерларини, шунингдек уларга илмий техник кўмак кўрсатиш мақсадида «учлик спираль» модели асосида фаолият юритувчи «Ақлли балиқчилик маркази»ни ташкил этиш ҳамда марказни солиқ, табақали субсидиялаш ёрдамида рағбатлантириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда балиқчилик тармоғи ривожига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида балиқ етиштиришда интенсив технологияларни қўллаш ҳамда балиқ ҳажмини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра «интенсив балиқчилик» тушунчасининг иқтисодий мазмунини балиқ етиштириш жараёнида иҳотадаги балиқ зичлигининг юқорилиги, самарали бошқарув, озуқа ва биотехнологик чора-тадбирларнинг оптимал даражада интеграциялашганлиги, янги технологиялардан фойдаланиш имконияти кенглиги, генетик ва инновацион йўл билан соғлом ва барқарор балиқ ўсиш динамикасини таъминлаш орқали бозор конъюнктурасига мос ишлаб чиқаришни шакллантирувчи интенсив аквафарминг амалиёти нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича илмий таклифдан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Ҳовуз балиқчилиги» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат аграр университетининг 2025 йил 4 июндаги 1-9-6/139-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда интенсив балиқчиликнинг иқтисодий мазмунини чуқур англаш асосида замонавий аквафарминг амалиётида ресурслардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни бошқариш, инновацион технологиялар ҳамда биотехнологик ёндашувларни қўллашнинг аҳамиятини комплекс идрок этиш натижасида уларнинг назарий билимларини кенгайтириш имкони яратилган;
амалдаги ҳажмга кўра субсидиялаш ўрнига технологик имкониятларига кўра табақали субсидиялаш, куз – қиш мавсумида интенсив тизимда балиқ етиштиришда электр ва газ сарфи учун тўловларда таътиллар ҳамда имтиёзли лимитлар бериш, харажатларининг бир қисмини компенсациялаш дастаклари ёрдамида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил
12 ноябрдаги №05/04-04-604-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши балиқ етиштириш, овлаш ва қайта ишлаш жараёнида ушбу мезонлар асосида интенсив технологияларни қўллаб балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштираётган хўжаликларнинг технологик ускуналардан фойдаланиш самарадорлиги аниқлаш имконияти ҳамда балиқ ва балиқ маҳсулотларини ашиш ва сақлаш, балиқни қайта ишлаш корхоналарининг санитария-гигиеник ҳолати, табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг гидробиологик ва гидрокимёвий таркибини, омихта ем сифатини таҳлил қилиш мезонлар асосида белгилаш имконини берган;
ақлли интенсив балиқчилик кластерларини, шунингдек уларга илмий техник кўмак кўрсатиш мақсадида «учлик спираль» модели асосида фаолият юритувчи «Ақлли балиқчилик маркази»ни ташкил этиш ҳамда марказни солиқ, табақали субсидиялаш ёрдамида рағбатлантириш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 ноябрдаги №05/04-04-604-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши сунъий сув ҳавзаларида интенсив усулда балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштириш, овлаш ва қайта ишлашни молиялаштириш ва техник-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган;
Ўзбекистонда балиқчилик тармоғи ривожига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида балиқ етиштиришда интенсив технологияларни қўллаш ҳамда балиқ ҳажмини оширишнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 ноябрдаги №05/04-04-604-сон маълумотномаси). Таҳлиллар натижасида таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2010 йилдаги ўртача 1545 тоннадан 2030 йилга келиб 11169,9 тоннага ёки 7,2 мартага кўпроқ бўлиши, балиқчилик хўжаликлари сони ҳам мос равишда 2030 йилга келиб 601 тани ташкил этиши мумкинлиги прогноз натижалари билан илмий асосланган.