Давлетов Жасур Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
«Аграр сохада пахта-тўқимачилик кластерлари самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3422.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Салаев Саънатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раджапов Камолатдин Еркаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси мисолида ҳудудий пахта-тўқимачилик кластерларини шакллантириш ва ривожлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «пахта-тўқимачилик кластерларида иқтисодий самарадорлик» тушунчасининг иқтисодий мазмуни хомашё етиштиришдан тортиб тўқимачилик маҳсулотларини тайёр маҳсулот сифатида етказиб беришгача бўлган қиймат занжири босқичларида бирлик ресурс сарфига тўғри келадиган кўрсаткичларнинг максималлашуви ҳамда кластер иштирокчилари ўртасидаги даромад ва рискларнинг адолатли тақсимланишии орқали намоён бўладиган интеграл иқтисодий натижа нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий самарадорлик индексини баҳолаш услуби меъёрлаштирилган қиймат ва вазн коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда «қуйи самарадорлик» (0,00-0,19), «паст самарадорлик» (0,20-0,39), «ўртача самарадорлик» (0,40-0,59), «иқтисодий барқарор самарадорлик» (0,60-0,79), «стратегик самарадорлик» (0,80-1,00) мезонлари бўйича баҳолаш шкалаларини киритиш таклифи асосланган;
пахта-тўқимачилик кластерлари атрофида технологик парклар, инновацион ва технология трансфери марказлари ташкил этиш асосида янги технологияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш орқали кластер корхоналарининг самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланишига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида асосий кўрсаткичларнинг 2030 йилгача бўлган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида ҳудудий пахта-тўқимачилик кластерларини шакллантириш ва ривожлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра «пахта-тўқимачилик кластерларида иқтисодий самарадорлик» тушунчасининг иқтисодий мазмунини хомашё етиштиришдан тортиб тўқимачилик маҳсулотларини тайёр маҳсулот сифатида етказиб беришгача бўлган қиймат занжири босқичларида бирлик ресурс сарфига тўғри келадиган кўрсаткичларнинг максималлашуви ҳамда кластер иштирокчилари ўртасидаги даромад ва рискларнинг адолатли тақсимланиши орқали намоён бўладиган интеграл иқтисодий натижа нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Барқарор иқтисодий ривожланиш» (рус тилида)  номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025 йил 23-сентябрдаги 369-сон буйруғи).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда «пахта-тўқимачилик кластерларида иқтисодий самарадорлик» тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий самарадорлик индексини баҳолаш услуби меъёрлаштирилган қиймат ва вазн коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда «қуйи самарадорлик» (0,00-0,19), «паст самарадорлик» (0,20-0,39), «ўртача самарадорлик» (0,40-0,59), «иқтисодий барқарор самарадорлик» (0,60-0,79), «стратегик самарадорлик» (0,80-1,00) мезонлари бўйича баҳолаш шкалаларини киритиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 5-ноябрь 04/016-4294-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган пахта-тўқимачилик кластерларини самарадорлик кўрсаткичлари бўйича гуруҳлаш имконини берган;
пахта-тўқимачилик кластерлари атрофида технологик парклар, инновацион ва технология трансфери марказлари ташкил этиш асосида янги технологияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш орқали кластер корхоналарининг самарадорлигини ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 5-ноябрь 04/016-4294-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кластер даромадларининг 1 фоизга ошиши ЯҲМнинг ўртача 0,90 фоизга, тармоқда банд бўлганлар сонининг 1 фоизга ошиши ЯҲМнинг 0,59 фоизга ошишига имкон берган;
Қорақалпоғистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланишига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида асосий кўрсаткичларнинг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 5-ноябрь 04/016-4294-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари самарадорлигини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish