Утепбергенов Алламберген Омирбаевичнинг 
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Транспорт соҳасида хизматлар самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишлари (Ўзбекистон темир йўллари АЖ мисолида)», 08.00.05 – «Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3719.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида транспорт соҳасида хизматлар самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишлари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “транспорт соҳасида хизматлар самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни транспорт хизматларининг аниқлик, ишончлилик, хавфсизлик параметрлари бўйича истеъмолчининг қийматини максималлаштириш даражасини логистика занжири кесимида ташиш қуввати фойдаланилиши, хусусий кўрсаткичларни бирлаштирган интеграл “самарадорлик индекси” орқали миқдорий баҳолаш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
темир йўл транспорти соҳасида хизматлар самарадорлигини оширишда хизмат кўрсатиш сифати даражасини баҳолаш хавфсизлик (Хтй = 0,34), қулайлик (Қтй = 0,28), ходимлар компетенцияси (ХКтй = 0,38) кўрсаткичлари мезонлари бўйича мақбул миқдорий нисбатларни аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
темир йўлда хизматлар самарадорлигини оширишда асосий йўналишлар бўйича мақсадли меъёрлар (аниқлик – +10 п.п.; OPEX/ткм −5%; энергия сарфи −7%; онлайн хизматлар улуши ≥70%)ни белгилаш ҳамда мониторинг натижасига кўра чора-тадбирларни “режалаштириш → амалга ошириш → натижани ўлчаш → хулоса чиқариш → тузатиш киритиш → яна қайта режалаштириш”дан иборат “ёпиқ цикл”да автоматик тузатувчи бошқарув контури таклиф этилган;
Ўзбекистонда темир йўл транспортининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари (жўнатилган юклар ҳажми ва йўловчилар сони, юк ва йўловчи айланмаси) кўп вариантли эконометрик моделлар асосида 2030 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Транспорт соҳасида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “транспорт соҳасида хизматлар самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини транспорт хизматларининг аниқлик, ишончлилик, хавфсизлик параметрлари бўйича истеъмолчининг қийматини максималлаштириш даражасини логистика занжири кесимида ташиш қуввати фойдаланилиши, хусусий кўрсаткичларни бирлаштирган интеграл “самарадорлик индекси” орқали миқдорий баҳолаш нуқтаи-назаридан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талаблари учун тавсия этилган «Туризмде транспорт хизметлери» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 7 октабрдаги 387-сон буйруғи).Мазкур тушунчанинг такомиллаштирилган вариантини ўқув қўлланмага киритиш натижасида талабаларда транспорт соҳасида хизматлар самарадорлигининг иқтисодий мазмунини бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган; 
темир йўл транспорти соҳасида хизматлар самарадорлигини оширишда хизмат кўрсатиш сифати даражасини баҳолаш хавфсизлик (Хтй = 0,34), қулайлик (Қтй = 0,28), ходимлар компетенцияси (ХКтй = 0,38) кўрсаткичлари мезонлари бўйича мақбул миқдорий нисбатларни аниқлаш орқали такомиллаштириш таклифи «2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасида транспорт тизимини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари» дастурлари ва «Йўл харита»ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 3 ноябрьдаги №2831-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш темир йўл транспорти хизматлари сифатини баҳолашнинг объективлик даражасини ошириш ва тизимда мижозларга хизмат кўрсатишда мавжуд камчиликларни аниқлаш имконини берган;
темир йўлда хизматлар самарадорлигини оширишда асосий йўналишлар бўйича мақсадли меъёрлар (аниқлик – +10 п.п.; OPEX/ткм −5%; энергия сарфи −7%; онлайн хизматлар улуши ≥70%)ни белгилаш ҳамда мониторинг натижасига кўра чора-тадбирларни “режалаштириш → амалга ошириш → натижани ўлчаш → хулоса чиқариш → тузатиш киритиш → яна қайта режалаштириш”дан иборат “ёпиқ цикл”да автоматик тузатувчи бошқарув контури бўйича таклиф «2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасида транспорт тизимини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари» дастурлари ва «Йўл харита»ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 3 ноябрьдаги №2831-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш темир йўл транспорти хизматлари самарадорлигини иқтисодий, ижтимоий ва технологик натижалар бўйича оширишга муайян даражада хизмат қилган;
Ўзбекистонда темир йўл транспортининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари (жўнатилган юклар ҳажми ва йўловчилар сони, юк ва йўловчи айланмаси) кўп вариантли эконометрик моделлар асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан «2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасида транспорт тизимини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари» дастурлари ва «Йўл харита»ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 3 ноябрьдаги №2831-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030 йилга келиб, Ўзбекистон Республикасида темир йўл транспортида жўнатилган юклар ҳажмининг 2030 йилга қадар 1,14 баробарга, жўнатилган йўловчилар сони эса 1,19 баробарга ошиши таъминланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish