Юнусов Баходир Марисовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қуритилган мева маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.1. PhD/Iqt5172.
Илмий раҳбари: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc. 03/2025.27.12.I.23.04  рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тулкуновна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бобожонов Азизжон Бабаханович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қуритилган мева маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро савдода қуритилган мева маҳсулотлари товар гуруҳи бўйича мамлакатларнинг нисбий устунлигини индекси қийматларига мослиги жиҳатидан харажатлар бўйича устунлик ва фокуслаш (1,0 ≤ РCА ≤ 2,0), дифференциация (РCА> 2,0), фаол ва ташқи бозорларга чиқиш (РCА <1,0) стратегияларидан фойдаланишнинг миқдорий чегаралари асосланган; 
қуритилган мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маркетинг, логистика ва рақамли бошқарув элементларини интеграциялашган тизимда бирлаштирадиган модел дистрибюторлик тармоғини географик жиҳатдан кенгайтириш орқали янги экспорт бозорлари ўзлаштириш, хорижий савдо ҳамкорлари билан барқарор алоқалар шакллантириш, замонавий логистика марказлари ва мултимодал транспорт тизимларидан фойдаланишни  реал вақтда кузатиш ва харажатларни камайтириш имконини берадиган комплекс тизим асосида такомиллаштирилган;
мева маҳсулотлари экспорти бўйича диверсификацияланган минтақалар учун таклиф этилган маркетинг стратегиялари асосида Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг 2026-2039 йиллар давридаги қуруқ мева экспорти ҳажми прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
қуритилган мева маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишнинг хўжалик субъектлари миқёсидаги хусусиятларини намоён этувчи эконометрик моделлар асосида “Ургут камол жамол” ХК ва “Суннй фруит продуcтион” МЧЖда қуритилган мева маҳсулотлари экспортини оширишнинг 2039 йилгача прогноз қийматлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуритилган мева маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро савдода қуритилган мева маҳсулотлари товар гуруҳи бўйича мамлакатларнинг нисбий устунлигини индекси қийматларига мослиги жиҳатидан харажатлар бўйича устунлик ва фокуслаш (1,0 ≤ РCА ≤ 2,0), дифференциация (РCА > 2,0), фаол ва ташқи бозорларга чиқиш (РCА < 1,0)  стратегияларидан фойдаланишнинг миқдорий чегаралари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 25 февралдаги 06/23-3-05/1270-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қуритилган мева маҳсулотлари бўйича «Ургут Камол Жамол» хусусий корхонаси ва «Суннй фруит продустион» МЧЖларида бренд линиялари орқали премиум сегментда позицияланиш амалга оширилиб, 2025 йилда ўртача экспорт нархи 18% га ошган, бу юқори сифатли сегментда ишончни мустаҳкамлаган;
қуритилган мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маркетинг, логистика ва рақамли бошқарув элементларини интеграциялашган тизимда бирлаштирадиган модел дистрибюторлик тармоғини географик жиҳатдан кенгайтириш орқали янги экспорт бозорлари ўзлаштириш, хорижий савдо ҳамкорлари билан барқарор алоқалар шакллантириш,  замонавий логистика марказлари ва мултимодал транспорт тизимларидан фойдаланишни  реал вақтда кузатиш ва харажатларни камайтириш имконини берадиган комплекс тизим асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 25 февралдаги 06/23-3-05/1270-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги «Ургут Камол Жамол» хусусий корхонаси ва «Суннй фруит продустион» МЧЖ ларида экспорт жараёнини реал вақт режимида кузатиш ва таҳлил қилиш имконини яратган ва  узоқ хорижий мамлакатларга  маҳсулот етказиб бериш муддатини 18% га,  логистика харажатларини 12–15% гача камайтириш имконини берган;
мева маҳсулотлари экспорти бўйича диверсификацияланган минтақалар учун таклиф этилган маркетинг стратегиялари асосида Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг 2026-2039 йиллар давридаги қуруқ мева экспорти ҳажми прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 25 февралдаги 06/23-3-05/1270-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ургут Камол Жамол» хусусий корхонаси ва «Суннй фруит продустион» МЧЖ ларида амалиётга жорий этиш натижасида хорижий харидорлар билан барқарор алоқаларни йўлга қўйиш ва мижозга йўналтирилган хизматлар орқали 2026 йилда қуритилган мева маҳсулотлари экспорт ҳажмини 22,8% га ошириш, мижоз мойиллигини 24% дан 62% гача кўтариш, логистика харажатларини 10% га камайтириш ва эко-қадоқлаш улушини 68% гача етказиш имконини берган;
қуритилган мева маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишнинг хўжалик субъектлари миқёсидаги хусусиятларини намоён этувчи эконометрик моделлар асосида «Ургут камол Жамол» ХК ва «Суннй фруит продуcтион» МЧЖда қуритилган мева маҳсулотлари экспортини оширишнинг 2039 йилгача аниқланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 25 февралдаги 06/23-3-05/1270-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бозор талаби, харидорлар эҳтиёжи ва рақобат муҳитини тизимли таҳлил қилиш асосида экспорт ҳажмларининг ўсиш истиқболлари белгиланган ҳамда корхонанинг қуруқ мева экспорти ҳажми 2026–2039 йиллар оралиғида ўртача 3,45 млн. АҚШ долларига етиши ва 4,38 бараварга ўсиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish