Окбаева Нилуфар Ураковнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Олий таълимда “Ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг методик тизимини ахборот - мантиқий моделлаштириш асосида такомиллаштириш", 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10913.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Жабборов Насриддин Мирзаодилович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.16.03 (Бир марталик Илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Самиева Шахноз Хикматовна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор. Сариев Рустам Бобомурадович, педагогика фанлари бўйича  фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот сифатида Навоий давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида “Ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг методик тизимини ахборот-мантиқий моделлаштириш асосида такомиллаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этишнинг методик тавсияларини ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий таълим муассасаларида “Ахборот технологиялари” фанининг ўзига хос хусусиятлари интердисиплинарлик, йўналганлик, динамиклик ва интегративлик педагогик жараёнда талабалар фаоллигининг намоён бўлиш кўрсаткичлари ахборотни индивидуаллаштириш, моделлаштириш, коллаборатив фаолиятни ташкил этиш ҳамда ўз-ўзини баҳолаш ҳамда дарс жараёнида электрон таълим ресурсларидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти компетентликка йўналтирилганлик, методологик ёндашувлар, диагностиклик ва яхлитлик принциплари аниқланган ва илмий жиҳатдан асосланган;
замонавий таълим муҳитида “Ахборот технологиялари” фанини ўқитиш модели тизимлилик, обективлик, рефлексивлик, мултивариантлик ва прогностик йўналганлик тамойиллари устуворлик бериш ҳамда инновацион ўқув-методик тизими мазмунини шакллантиришда рақамли дастурлардан фойдаланиш даражасини ошириш методикаси асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида “Ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг методик тизими ахборот-мантиқий моделлаштириш, рақамлаштириш, маълумотлар базаларини тизимлаштириш ҳамда ўқув-дидактик таъминоти “Педагог инфо” дастури асосида такомиллаштирилган;
“Ахборот технологиялари” фани доирасида талабаларнинг ахборот компетентлигини шакллантириш босқичлари ўз-ўзини билиш, ўз фаолиятини лойиҳалаш ва ўз-ўзини англаш, таълим натижаларини баҳолашга йўналтирилган интерактив топшириқлар контенти ҳамда виртуал стендлар асосида продуктив, қисман-изланишли ва креатив баҳолаш бўйича ахборот методик таъминоти мазмуни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар олий таълимда “Ахборот технологиялари” фанини ўқитиш методик тизимини ахборот-мантиқий моделлаштириш ёндашуви асосида:
Олий таълим муассасаларида “Ахборот технологиялари” фанининг ўзига хос хусусиятлари интердиссиплинарлик, йўналганлик, динамиклик ва интегративлик педагогик жараёнда талабалар фаоллигининг намоён бўлиш кўрсаткичлари ахборотни индивидуаллаштириш, моделлаштириш, коллаборатив фаолиятни ташкил этиш ҳамда ўз-ўзини баҳолаш ҳамда дарс жараёнида электрон таълим ресурсларидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти компетентликка йўналтирилганлик, методологик ёндашувлар, диагностиклик ва яхлитлик принципларидан фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялар “Рақамли ва ахборот технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Қарши давлат университетининг 2023-йил 29-декабрдаги 2931-сонли буйруғи,  2931-2-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг назарий билимларни таҳлил қилиш кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилган;
замонавий таълим шароитида “Ахборот технологиялари” фанини ўқитиш модели тизимлилик, обективлик, рефлексивлик, мултивариантлик ҳамда прогнозга йўналтирилганлик тамойилларига таянган ҳолда ишлаб чиқилди. Инновацион ўқув-методик тизим мазмунини шакллантириш жараёнида рақамли дастурлардан фойдаланиш даражасини ошириш методикаси асосида моделлаштириш ишлари тизимли йўлга қўйилиб, у “Ахборот технологиялари” номли дарслик таркибига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги ҳамда Қарши давлат университети ректорининг 2025-йил 11-октябрдаги 2331-сон буйруғига мувофиқ, рўйхатга олиш рақами 2331–20). Натижада, мазкур фан бўйича талабаларнинг билимини оширишга хизмат қиладиган ўқув-услубий таъминот янада такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида “Ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг методик тизими ахборот-мантиқий моделлаштириш, рақамлаштириш, маълумотлар базаларини тизимлаштириш ҳамда ўқув-дидактик таъминоти “Педагог инфо” дастурини  такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Икки тезликли говак мухит динамикасини амалий геофизик масалаларининг назарий ва сонли тадқиқотлари” мавзусидаги ОТ-Атех-2018-340 – рақамли тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 25.10.2025 йилдаги 210-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар ўртасида интерфаол алоқани таъминлаш, уларнинг билимларини назорат қилиш, ўқув жараёнини методик таъминлашга хизмат қилган;
“Ахборот технологиялари” фани доирасида талабаларнинг ахборот компетентлигини шакллантириш босқичлари ўз-ўзини билиш, ўз фаолиятини лойиҳалаш ва ўз-ўзини англаш, таълим натижаларини баҳолашга йўналтирилган интерактив топшириқлар контенти ҳамда виртуал стендлар асосида продуктив, қисман-изланишли ва креатив баҳолаш мезонларида ёуwаре.апп сайтидаги таҳлил йўли.уз сайти топшириқларидан ФЛ-8824063218 рақамли “Новые методи исследования сепей Маркова с пространственно-неоднородными переходами, включая ветвяшиеся процессы и процессы, описиваюшие системи массового обслуживания с повторными вызовами” номли қўшма илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025 йил, июлдаги 1681 сонли буйруғи). Натижада, талабалар ўртасида интерфаол алоқани таъминлаш, уларнинг билимларини назорат қилиш, ўқув жараёнини методик таъминлашга хизмат қилган;

ахборот-семантик моделлаштириш компонентларини интерфаол таълим технологияларига сингдириш асосида ахборот-мантиқий моделлаштириш мазмунини такомиллаштириш усулларидан Жиззах политехника институтида ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассерт хулқни шакллантириш ижтимоий-психологик хусусиятлари (2017–2021 йиллар)” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган ( Жиззах политехника институти 17.09.2025 йилдаги 03-647-639 сонли маълумотномаси). Натижада, интерфаол таълим технологияларига тармоқ технологияларини киритиб (Флиппед cлассроом + cасе-студй, Виртуал блис-сўров-тест, БББ + тармоқ) асосида ахборот технологияларини ўқитиш методикаси ва Блум таксономияси асосида мониторинг методларини (СWОТ-таҳлил, Ассессмент) ривожлантиришга доир берилган таклиф ва хулосалари мазкур лойиҳа мазмунига сингдирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish