Азизова Нигора Бобир қизининг фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“ХХ аср бошларида турк шеъриятининг янгиланиш тамойиллари (Зиё Гўкалп, Яҳё Камол, Аҳмад Ҳошим ижоди мисолида)”  мавзусидаги 10.00.05 – “Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3417
Илмий раҳбар: Кенжаева Пошшажон Умидовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети
ИK фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИK рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03.
Расмий оппонентлар: Ходжаева Раъно Умаровна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ХХ аср бошларида турк шеъриятининг янгиланиш тамойиллари, унинг вужудга келиш жараёни ва шаклланиш омилларини ҳамда “миллий шеър” ва  “соф шеър”га хос хусусиятларни Зиё Гўкалп, Яҳё Камол ва Аҳмад Ҳошим ижоди мисолида илмий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср бошларида “миллий шеър”нинг вужудга келиш омиллари, босқичлари ва янгиланиш тамойиллари замонавий турк адабиётида янгиланиб бораётган ҳар бир даврга хос адабий жараёнлар мисолида асосланган;
Зиё Гўкалпнинг “Туркчилик” ғояларига йўғрилган маърифатпарварлик руҳдаги ҳамда миллий уйғониш ва ҳуррият мавзусидаги “миллий шеър”лари, замонавий турк шеъриятида бармоқ вазнининг кенг ёйилишига қўшган ҳиссаси шеърий таҳлиллар асосида далилланган;
Миллий адабиёт даври турк шеъриятида анъана ва новаторлик масалалари, Ғарб ҳамда мумтоз шеър анъаналарининг “миллий шеър”да намоён бўлиши, шеърий жанрлардаги шакл ва мазмун мутаносиблиги, “derûnî ahenk” тушунчасининг шеъриятга тарғиб қилиниши Яҳё Камол ижоди мисолида ёритилган; 
Жумҳурият адабиётининг илк йилларида “соф шеър”га хос хусусиятлар, ундаги янгиланиш тамойиллар ҳамда шеърий вазндаги сифат ўзгаришлар Н.Ф.Кисакурек, А.Ҳ.Танпинар, А.К.Тежер, А.Ҳ.Челебий сингари даврнинг фаол шоирлари ва “Янги ҳижожилар” (“Yeni hececiler”), “Етти машъалачилар” (“Yedi Meşaleciler”) каби адабий ҳаракатларнинг ижоди орқали аниқланган;
Аҳмад Ҳошимнинг “соф шеър” яратиш йўлидаги ижодий тажрибалари, хусусан, француз символистлари, Ш.Ғолиб ва турк халқ оғзаки ижоди таъсирида яратилган ҳиссий ва руҳий кечинмага тўла шеърий асарларини таҳлил этиш асносида “соф шеър”га хос хусусиятлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган натижалар замонавий турк шеъриятининг Танзимотдан Жумҳурият давригача бўлган ривожланишига оид хулосалардан “Турк адабиёти” (3-қисм) дарслигининг 3-бобини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни Ривожлантирувчи марказининг 2025 йил 23 сентябрдаги 02/01-01-370-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга тадбиқ этилиши асносида замонавий турк шеъриятининг шаклланиш жараёнлари аниқланган;
Янги турк шеъриятининг вужудга келиш омиллари, шеъриятнинг янгиланиш тамойиллари Зиё Гўкалп, Яҳё Камол ва Аҳмад Ҳошим ижоди мисолида  тадқиқ қилишга бағишланган талқин ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали ДМ “Маҳалла” радиоси дастурларидаги “Адабиёт гулшани” номли эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси  “Маҳалла” телерадиоканали ДМнинг 2022-йил 21- Тадқиқот бўйича олинган натижалар замонавий турк шеъриятининг Танзимотдан Жумҳурият давригача бўлган ривожланишига оид хулосалардан “Турк адабиёти” (3-қисм) дарслигининг 3-бобини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни Ривожлантирувчи марказининг 2025 йил 23 сентябрдаги 02/01-01-370-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларга замонавий турк шеърияти, хусусан, Танзимот, Сарват-и Фунун, Фежри Оти ва Миллий адабиёт даври шеърияти ҳақида     кенг кўламдаги маълумотларни етказиб, бакалавр босқичидаги талабаларнинг билим даражаларини оширишга назарий ва амалий ёрдам берган;
Янги турк шеъриятининг вужудга келиш омиллари, шеъриятнинг янгиланиш тамойиллари Зиё Гўкалп, Яҳё Камол ва Аҳмад Ҳошим ижоди мисолида  тадқиқ қилишга бағишланган талқин ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телерадиоканали ДМ “Маҳалла” радиоси дастурларидаги “Адабиёт гулшани” номли эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси  “Маҳалла” телерадиоканали ДМнинг 
2022 йил 21 январдаги 04-122-сон маълумотномаси). Натижада, ХХ аср бошлари турк шеърияти ва даврнинг фаол шоирлари ижодини ёритишда Зиё Гўкалп, Яҳё Камол ва Аҳмад Ҳошим ижоди билан ўзбек радиотингловчиларини таништириш таъминланган;
Тадқиқот натижалари Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 
2023 йил 11 июндаги 26-ИБ қарори билан ташкиллаштирилган “Адабиётшунослик терминлар луғати (турк адабиёти)” амалий лойиҳасида Диссертациянинг назарий масалалари ва шеърият  билан боғлиқ илмий асослари луғат терминлари сифатида қўлланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025 йилнинг 
11 ноябрдаги 01-04-02/2954-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларига таянган ҳолда янги турк шеъриятининг шаклланиши ва тараққий этишига бевосита ҳисса қўшган адабий ҳаракатлар, шеър тизимлари ва лирик жанрлар луғатдан жой олган;
ХХ аср бошларидаги турк шеъриятининг шаклланиш босқичлари ва янгиланиш тамойиллари тадқиқи бўйича олинган натижалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Бадиий таржима ижодий кенгаши” ҳисобот йиғилишларида ҳамда уюшма томонидан ташкил қилинган анъанавий республика таржимонлар форумида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг  2025 йил 31 октябрдаги 01/03/355-сон маълумотномаси). Натижада, янги турк шеърияти намуналарининг ўзбек тилига таржима қилиш амалиётида  Зиё Гўкалп, Яҳё Камол ва Аҳмад Ҳошим сингари шоирларнинг шеърлари янгича ёндошувларнинг шаклланишига хизмат қилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish