Эксанова Санталатхон Шаробидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сабзавотчиликда минерал ўғитларни тупроқ остига солиш учун сошник конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш (пиёз мисолида)”, 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5446
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Турдалиев Вохиджон Махсудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12. Т.15.06.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Рустамов Рахматали Муродович, техника фанлари доктори, профессор; Хайдарова Шахноза Зокиржоновна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий- тадқиқот институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сабзавотчиликда минерал ўғитларни тупроқ остига соладиган сошник конструксиясини ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида бир ўтишда минерал ўғитларни тупроқ остига локал соладиган ва қатор ораларига ишлов берадиган ишчи органларнинг очиқ кесиш шароитида ишлашига имкон яратиб берадиган сошник конструкцияси ишлаб чиқилган;
сошник қанотига ўрнатилган қирқувчи пичоқ тиғининг кўтарилиш бурчагини аниқлаш имконини берадиган ифода у бажарган иш минимал бўлиш шартидан келиб чиқиб, график усулда ечиш орқали аниқланган;
минерал ўғитларни тупроқ остига соладиган сошникнинг узунлигини уч қисм (биринчи қисм тупроқ палахсасини қирқувчи, иккинчи қисм қирқилган тупроқ палахсасини сурувчи ва учинчи қисм дум) га бўлиб тадқиқ этиш орқали унинг умумий узунлигини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифода келтириб чиқарилган;
сошник қанотининг очилиш бурчаги, тумшуғининг эгрилик радиуси ва машина ҳаракат тезлигининг мақбул қийматлари ўғит солиш чуқурлигини бир меъёрда ҳамда сошникни тортишга қаршилиги минимал бўлиш шартидан келиб чиққан ҳолда тажрибаларни математик режалаштириш усулида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Сабзавотчиликда минерал ўғитларни тупроқ остига солиш учун сошник конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш (пиёз мисолида) мавзусида олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бир ўтишда минерал ўғитларни тупроқ остига локал соладиган ва қатор ораларига ишлов берадиган ишчи органларнинг очиқ кесиш шароитида ишлашига имкон яратиб берадиган сошник конструксиясининг техник ечимига Ўзбекистон Республикаси фойдали модели учун патент олинган (“Ўғитни тупроқ остига локал солиш учун қурилма”, УЗ ФАП 2649. 29.01.2025 й.). Натижада, минерал ўғитларни тупроқ остига соладиган сошник билан жиҳозланган ўғитлаш машинасининг конструксиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган минерал ўғитларни тупроқ остига соладиган сошник билан жиҳозланган ўғитлаш машинасининг тажриба нусхаси Наманган вилояти Чуст тумани “Хабибулло Абдуллаев” фермер хўжалиги ва Уйчи тумани “Гулзора-Рустамжон” деҳқон хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 14 июлдаги 05/04-04-387-сон маълумотномаси). Натижада сабзавотларга минерал ўғитларни тупроқ остига солишда ёнилғи сарфини 1,07 мартага камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish