Абдуллаев Элдор Саъдулла ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Масофадан хизмат коърсатиш тизимидаги соъровлар тирбандлигида хизмат коърсатишни бошқариш усули ва алгоритмини такомиллаштириш”, 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5061.
Илмий раҳбар: Закиров Вахид Марипович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.FM/Т.01.08 рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Норматов Иброҳимали Холмаматович, физика-математика фанлари доктори (DSc), доцент, Тухтаназаров Дилмурод Солижонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши.  Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тизимнинг сўровлар тирбандлиги шароитидаги самарадорлигини хизмат кўрсатишни бошқариш усули ва алгоритмини такомиллаштириш орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сўровлар тирбандлигида кутиш жойларидаги сўровларга хизмат кўрсатишни устуворлик орқали амалга ошириш учун хизмат каналлари тўлиқ бандлигини инобатга олган ҳолда бошқарувни ташкил этувчи бошқариш модели ишлаб чиқилган;
сўровлар тирбандлигида хизмат кўрсатишни устуворлик орқали амалга ошириш учун фойдаланувчиларнинг устуворлик гуруҳини уларнинг дастлабки сўровларига муваффақиятли хизмат кўрсатилганлигига асосланган ҳолда ҳосил қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
сўровлар тирбандлигида сўровларга хизмат кўрсатишни амалга ошириш усули ва алгоритми хизмат каналларининг тўлиқ бандлигини аниқлаш, устуворлик орқали хизмат кўрсатиш усули ҳамда сунъий рад этиш механизмини умумлаштириш орқали такомиллаштирилган;
сўровлар тирбандлигида хизмат кўрсатишни устуворлик орқали бошқаришнинг математик модели Марковнинг туғилиш ва ҳалок бўлиш тасодифий жараёнлари ва Колмогоровнинг ҳолат тенгламалари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Масофадан хизмат кўрсатиш тизимидаги сўровлар тирбандлигида хизмат кўрсатишни бошқариш усули ва алгоритмини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
сўровлар тирбандлигида хизмат кўрсатишни бошқариш модели асосида такомиллаштирилган дастурий мажмуа “Темирйўлинфратузилма” АЖ тасарруфидаги “ДАС УТЙ” МЧЖ га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2025-йил 21-ноябрдаги 4/Э1706-сонли маълумотномаси). Натижада, сўровлар тирбандлиги шароитидаги хизмат кўрсатиш самарадорлигини 6–10% гача оширишга эришилган;
илмий-тадқиқот ишини бажариш жараёнида эришилган натижалар асосида такомиллаштирилган дастурий мажмуа ва фойдаланувчиларни гуруҳлаштириш алгоритми Тошкент давлат транспорт университетининг таълим грантини қайта тақсимлаш учун аризаларни қабул қилиш жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2025-йил 21-ноябрдаги 4/Э1706-сонли маълумотномаси). Натижада, тизимга уланишдаги кечикишларни ўртача 12% гача қисқартиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish