Ахмедова Ширин Нусратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хромосома аномалиялари билан боглик булган хомила ривожланиш нуксонларининг мультипараметрик ультратовуш скрининги», 14.00.19 – Тиббий радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4940.
Илмий раҳбар: Камалидинова Шахноза Махмудхановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиет ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01.
Расмий оппонентлар: Юсупалиева Гульнара Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: комбинацияланган ультратовуш ва биокимёвий скрининг ҳамда ноинвазив пренатал тестни қўллаш орқали ҳомиланинг ривожланиш нуқсонлари ва хромосома аномалияларини ташхислаш самарадорлигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорликнинг 11+0–13+6 ҳафталигида пренатал скринингда хромосома аномалиялари (ХА), туғма нуқсонлар (ВПР) ва уларнинг комбинациясини аниқлашнинг ултратовуш предикторлари, уларнинг диагностик ўзига хослиги ва сезгирлигини (ХА – 85,6–98,5%; ВПР – 85,6–90,3%; ВПР+ХА – 65,2–91,3%) ҳисобга олган ҳолда эрта ташхис самарадорлигини 2,5 баробар ошириши исботланган;
ультратовуш (ТВП 95 фоиздан юқори; КТР 5 фоиздан паст; бурун суяги 5 фоиздан паст ва веноз йўлининг ПИ 95 фоиздан юқори; трикурспидал регургитация) ва биокимёвий (PAPP-A, β-ХГЧ) маркерларининг комплекс баҳолаши асосида хромосома аномалияларини прогнозлаш ва уларнинг туғма нуқсонлар билан уйғун келиши аниқланиб, скрининг сезгирлигини 90% гача оширирадиган ҳомиладорликни олиб боришнинг оптимал стратегияси ишлаб чиқилган;
иккинчи триместрдаги прогностик ультратовуш маркерлари (вентрикуломегалия, икки томонлама томир чигалининг кисталари, бўйин бурмаси кенгайиши, юрак ўнг қоринчаси соҳасидаги гиперехоген фокус, икки томонлама пиелоэктазия) хромосома аномалиялари ва тузатиладиган туғма ҳомила ривожланиш нуқсонлар предикторлари сифатида тизимлаштирилиб, уларнинг юқори диагностик қиймати (сезувчанлик – 92,3%; ўзига хослик – 87,8%) исботланган;
ультратовуш, биокимёвий скрининг ва ноинвазив пренатал тест натижаларини интеграция қилишга асосланган, хромосома аномалиялари ва ҳомила ривожланиш нуқсонларида ҳомиладорликни узайтириш ёки тўхтатиш бўйича клиник қарор қабул қилиш алгоритмлари ва стратегияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Комбинацияланган ультратовуш ва биокимёвий скрининг ҳамда ноинвазив пренатал тестни қўллаш орқали ҳомиланинг ривожланиш нуқсонлари ва хромосома аномалияларини ташхислаш самарадорлигини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладорликнинг 11+0–13+6 ҳафталигида пренатал скринингда хромосома аномалиялари (ХА), туғма нуқсонлар (ВПР) ва уларнинг комбинациясини аниқлашнинг ултратовуш предикторлари, уларнинг диагностик ўзига хослиги ва сезгирлигини (ХА – 85,6–98,5%; ВПР – 85,6–90,3%; ВПР+ХА – 65,2–91,3%) ҳисобга олган ҳолда эрта ташхис самарадорлигини 2,5 баробар ошириши исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан 26.02.2025 йилда 48-сон билан тасдиқланган “Ҳомила ривожланиш нуқсонлари ва хромосома аномалияларини пренатал ташхислаш алгоритми” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказларининг Хоразм вилояти филиали бўйича 05.05.2025 йилдаги 68-И-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича 19.03.2025 йилдаги 109-Р-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар ўз вақтида ташхис қўйиш ва ҳомиладорликни давом эттириш тўғрисида тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомила хромосома аномалияларининг ишлаб чиқилган ультратовуш ва лаборатория предикторларининг клиник самарадорлиги ва уларнинг туғма нуқсонлар билан биргаликдаги ҳолати пренатал диагностика маркерлари сифатида ушбу патологияларни эрта ташхислашни 2,5 баравар яхшилаши натижасида ҳомила ривожланиш нуқсонлари туфайли болани парваришлаш ва ногиронлик нафақаси учун сарфланадиган 6256325 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ультратовуш (ТВП 95 фоиздан юқори; КТР 5 фоиздан паст; бурун суяги 5 фоиздан паст ва веноз йўлининг ПИ 95 фоиздан юқори; трикурспидал регургитация) ва биокимёвий (PAPP-A, β-ХГЧ) маркерларининг комплекс баҳолаши асосида хромосома аномалияларини прогнозлаш ва уларнинг туғма нуқсонлар билан уйғун келиши аниқланиб, скрининг сезгирлигини 90% гача оширирадиган ҳомиладорликни олиб боришнинг оптимал стратегияси ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан 26.02.2025 йилда 48-сон билан тасдиқланган “Ҳомила ривожланиш нуқсонлари ва хромосома аномалияларини пренатал ташхислаш алгоритми” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказларининг Хоразм вилояти филиали бўйича 05.05.2025 йилдаги 68-И-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича 19.03.2025 йилдаги 109-Р-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорликни давом эттириш бўйича тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берадиган ҳомиладорликни олиб бориш стратегияси ишлаб чиқилди. Умуман олганда, ушбу маркерлар скрининг тестининг сезгирлигини 90% га ошириш ва ҳомила ривожланишидаги мумкин бўлган оғишларни башорат қилишни яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: пренатал диагностика самарадорлигини ошириш ижтимоий тўловлар, ногирон болаларни парвариш қилаётган ота-оналарнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича нафақалар, шунингдек, туғма нуқсонлар ва хромосома аномалиялари бўлган болаларни реабилитация қилиш, ўқитиш ва мослаштириш харажатлари билан боғлиқ билвосита харажатларни камайтириш натижасида болани парваришлаш ва ногиронлик нафақаси учун сарфланадиган 6256325 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: иккинчи триместрдаги прогностик ультратовуш маркерлари (вентрикуломегалия, икки томонлама томир чигалининг кисталари, бўйин бурмаси кенгайиши, юрак ўнг қоринчаси соҳасидаги гиперехоген фокус, икки томонлама пиелоэктазия) хромосома аномалиялари ва тузатиладиган туғма ҳомила ривожланиш нуқсонлар предикторлари сифатида тизимлаштирилиб, уларнинг юқори диагностик қиймати (сезувчанлик – 92,3%; ўзига хослик – 87,8%) исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан 26.02.2025 йилда 48-сон билан тасдиқланган “Ҳомила ривожланиш нуқсонлари ва хромосома аномалияларини пренатал ташхислаш алгоритми” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказларининг Хоразм вилояти филиали бўйича 05.05.2025 йилдаги 68-И-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича 19.03.2025 йилдаги 109-Р-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хромосома аномалиялари 2-скринингининг аниқланган маркерлари ҳамда тузатиладиган туғма ҳомила ривожланиш нуқсонлари предикторлари ҳомила ривожланишидаги мумкин бўлган оғишларни башорат қилишни яхшилади, уларнинг ўзига хослиги 87,8% ва сезгирлиги 92,3% ни ташкил этди. Иқтисодий самарадорлиги: пренатал диагностика самарадорлигини ошириш ижтимоий тўловлар, ногирон болаларни парвариш қилаётган ота-оналарнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича нафақалар, шунингдек, туғма нуқсонлар ва хромосома аномалиялари бўлган болаларни реабилитация қилиш, ўқитиш ва мослаштириш харажатлари билан боғлиқ билвосита харажатларни камайтириш натижасида болани парваришлаш ва ногиронлик нафақаси учун сарфланадиган 6256325 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ультратовуш, биокимёвий скрининг ва ноинвазив пренатал тест натижаларини интеграция қилишга асосланган, хромосома аномалиялари ва ҳомила ривожланиш нуқсонларида ҳомиладорликни узайтириш ёки тўхтатиш бўйича клиник қарор қабул қилиш алгоритмлари ва стратегияси ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан 26.02.2025 йилда 48-сон билан тасдиқланган “Ҳомила ривожланиш нуқсонлари ва хромосома аномалияларини пренатал ташхислаш алгоритми” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказларининг Хоразм вилояти филиали бўйича 05.05.2025 йилдаги 68-И-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича 19.03.2025 йилдаги 109-Р-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомилада хромосома аномалиялари, туғма нуқсонларни эрта аниқлашда ультратовуш ва лаборатория предикторларининг клиник самарадорлиги асосланди. Уларнинг комбинацияси пренатал ташхислашда ишончли маркерлар сифатида ҳомиладорликни ўз вақтида баҳолаш ва тўғри қарор қабул қилишга хизмат қилиши аниқланди. Ҳомила ривожланиш нуқсонлари ва хромосома аномалияларини аниқлаш мақсадида ультратовуш, биокимёвий скрининг ва ноинвазив пренатал тест натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳомиладорликни давом эттиришга тактик-стратегик ёндашув ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Иқтисодий самарадорлиги: пренатал диагностика самарадорлигини ошириш ижтимоий тўловлар, ногирон болаларни парвариш қилаётган ота-оналарнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича нафақалар, шунингдек, туғма нуқсонлар ва хромосома аномалиялари бўлган болаларни реабилитация қилиш, ўқитиш ва мослаштириш харажатлари билан боғлиқ билвосита харажатларни камайтириш натижасида болани парваришлаш ва ногиронлик нафақаси учун сарфланадиган 6256325 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.