Усмонов Ахроржон Рустамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Фарғона водийси аҳолисининг номоддий маданияти (тарихий-этнологик тадқиқот), 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tar1859
Илмий раҳбар: Йўлдошев Салимжон Валиевич – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Фахриддин Шоймардонович – тарих фанлари доктори, профессор, Валихонова Гулнорахон Комилжоновна – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари кесимида) халқлари номоддий маданий меросини тарихий-этнографик ва оғзаки тарих материаллари асосида ёритишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Фарғона водийси номоддий маданий меросининг локал идентификациясини шаклланиши ўзига хос жиҳатлари ва ихтисослашуви биринчи навбатда, табиий географик иқлим шароити, коинот, табиат ва инсон ўртасидаги уйғунликнинг рамзий ифодаси билан боғлиқ бўлса, иккинчи омил халқ томонидан хўжалик анъаналарига оид бўлган билим, кўникма ҳамда малакалари шаклланиб, ривожланиб бориши бугунги авлод учун номоддий маданий мерос бўлиб ворисийликни таъминланиши очиб берилган;
деҳқончилик ва чорвачилик билан боғлиқ билим, кўникмаларнинг ўзига хос хусусиятлари хусусан, Олтиариқ узумчилиги, сабзавотчилиги, Чимён, Миндон, Сўх, Риштон, Чуст боғдорчилиги, Чўнғара, Яйпан, Ёзёвон, Хонобод шоликорлик марказларидаги мавжуд анъаналарни номоддий маданий мерос сифатида ўрганиш, тиклаш ва маҳаллий ҳамда халқаро репрезентатив рўйхатига киритиш мумкин бўлган ерга ишлов бериш, уруғ қадаш, уни парваришлаш, йиғиб олиш, ҳосилни сақлаш билан боғлиқ маросимлар ҳамда урф-одатларнинг локал-ҳудудий кўринишлари сақланиб қолганлиги аниқланган;
номоддий маданий мероснинг ажралмас қисми бўлган ҳунармандчиликда, хусусан, Риштон кулолчилиги, Марғилон адрас ва атласчилиги, Чуст дўппидўзлик ва водий тандирчилик каби соҳаларида анъанавий, ноанъанавий, замонавий турларига туркумланиши ҳамда улар билан боғлиқ билим, касбий кўникмалар, табиат билан уйғун яшаш тажрибаси шунингдек, ҳомий пирлар тизими сақланганлиги далилланган;
ижтимоий муносабатлар, водий аҳолисининг хўжалик ҳаёти, урф-одат ҳамда маросимлари, миллий-маданий анъаналарни, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлашда ҳамда тартибга солишда маҳаллачилик анъаналари, халқ турмуш тарзига оид билим ва амалий тажрибалар роли ва ўрни асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси аҳолиси номоддий маданий меросини тарихий-этнографик аспектда ўрганишга доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Фарғона водийси номоддий маданий меросининг ўзига хос жиҳатлари ва ихтисослашуви биринчи навбатда, табиий географик иқлим шароити билан боғлиқ бўлса, иккинчи омил халқ томонидан хўжалик анъаналарига оид бўлган билим, кўникма ҳамда малакалари шаклланиб, ривожланиб бориши бугунги авлод учун номоддий маданий мерос бўлиб узвийликни таъминланишига оид материаллар музей экспозицияларининг албом-каталогларини яратишда илмий асос бўлиб хизмат қилди. (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2025-йил 28-августдаги 04-05/3437-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музейга ташриф буюрувчилар ва ёш авлоднинг Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ билим, тасаввурларини янада бойитилишига ҳамда кўплаб маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган;
деҳқончилик ва чорвачилик билан боғлиқ билим, кўникмаларнинг ўзига хос хусусиятлари хусусан, Олтиариқ узумчилиги, сабзавотчилиги, Чимён, Миндон, Сўх, Риштон, Чуст боғдорчилиги, Чўнғара, Яйпан, Ёзёвон, Хонобод шоликорлик марказларидаги мавжуд анъаналарни номоддий маданий мерос сифатида ўрганиш, тиклаш ва маҳаллий ҳамда халқаро репрезентатив рўйхатига киритиш мумкин бўлган уруғ қадаш, уни парваришлаш, йиғиб олиш билан боғлиқ маросимлар ҳамда урф-одатларнинг локал-ҳудудий кўринишлари сақланиб қолганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” дастурлари сенарийсида фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 20-августдаги 01-33/626-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар, айниқса ёш авлоднинг Ўзбекистон тарихи, жумладан Фарғона водийси номоддий маданий меросининг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ билим, тасаввурларини янада бойитилишига хизмат қилган;
ҳунармандчиликда хусусан, Риштон кулолчилиги, Марғилон адрас, атласчилиги, Чуст дўппидўзлиги, Чуст пичоқчилик анъаналарида ҳомий пирлар тизимига эга эканлиги, аҳолининг бу борадаги одатларининг ривожланиш босқичларида ва бугунги мавжуд ҳунармандчиликни анъанавий, ноанъанавий, замонавий турларига туркумланишига оид материаллар музей экспозицияларининг албом-каталогларини яратишда илмий асос бўлиб хизмат қилди. (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2025-йил 28-августдаги 04-05/3437-сон маълумотномаси). Натижада, музейга ташриф буюрувчилар ва ёш авлоднинг Фарғона водийси номоддий маданий меросининг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ билим, тасаввурларини янада кенгайишига хизмат қилган;
ижтимоий ҳаётдаги маҳаллачилик анъаналари асосида водий аҳолисининг турмуш тарзи, хўжалик ҳаёти, урф-одат ҳамда маросимларнинг таркибий қисми, соғлом турмуш тарзини шакллантирувчилик, миллий-маданий анъаналарнинг роли ва ўрнига оид хулосалардан Ўзбекистон “Улоқ-кўпкари” Федерацияси томонидан тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Ўзбекистон “Улоқ-кўпкари” Федерациясининг 2025-йил 20-августдаги № 301-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси номоддий маданий меросининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилиниб, масалага доир тарғибот маълумотларни бойитилишига, тизимга оид амалиётда тажриба бўлишига хизмат қилган.