Умархўжаев Анвархон Музаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совершенствование механизмов финансирования инвестиционных проектов 
в Республике Узбекистан», 08.00.07 - “Молия, пул момаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5085.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобур Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Рахмонов Дилшод Алиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекисистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Услубий ёндашувга кўра, “инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизми” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инвестиция ташаббусларини амалга ошириш мақсадида молиявий ресурсларни оптимал жалб қилиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни таъминлашга қаратилган институционал, ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий ва бошқарув элементларининг яхлит тизими сифатида такомиллаштирилган;
Тўқимачилик саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ёрдамида баҳолаш методологияси инвестиция лойиҳасининг амалга ошириш даражасини ҳисобланган мезонлар ёрдамида аниқлаш имконини берувчи инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигини миқдорий баҳолашнинг индекслар тизимини таклиф қилиш орқали такомиллаштирилган;
Давлат-хусусий шериклик доирасида инвестиция лойиҳаларини молиявий 
қўллаб-қувватлаш механизми самарадорлигини комплекс баҳолашда ҳисоблаш усули мезонлари “юқори самарали” [I > 0,8], “етарлича самарали эмас” [0,5 < I < 0,8], “самарасиз” 
[I < 0,5] чегаравий қийматлари доирасида аниқланган;
Ўзбекистон тўқимачилик саноатидаги инвестиция лойиҳалари қийматига таъсир кўрсатувчи омилларнинг 2027 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
Услубий ёндашувга кўра, “инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизми” тушунчасининг иқтисодий мазмунини инвестиция ташаббусларини амалга ошириш мақсадида молиявий ресурсларни оптимал жалб қилиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни таъминлашга қаратилган институционал, ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий ва бошқарув элементларининг яхлит тизими сифатида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий материаллар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Корпоратив бошқарув” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 14 июлдаги 228-сонли буйруғи 
ва 228-27-сонли рўйхатга олиш рақами). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда институционал, ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, 
молиявий ва бошқарув элементларининг яхлит тизими сифатида такомиллаштирилган “Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизми” тушунчасига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Тўқимачилик саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ёрдамида баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 21 апрелдаги 20/20-850-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши тўқимачилик саноатида ҳисобланган мезонлар ёрдамида инвестиция лойиҳасининг амалга ошириш даражасини аниқлаш имконини берган;
Давлат-хусусий шериклик доирасида инвестиция лойиҳаларини молиявий 
қўллаб-қувватлаш механизми самарадорлигини комплекс баҳолашда ҳисоблаш усули мезонларини аниқлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 21 апрелдаги 20/20-850-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида давлат-хусусий шериклик доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини баҳолаш аниқлиги оширилган;
Ўзбекистон тўқимачилик саноатидаги инвестиция лойиҳалари қийматига таъсир кўрсатувчи омилларнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 21 апрелдаги 20/20-850-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли 
“2023–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига илова ишлаб чиқишда асосий кўрсаткичлар ва параметрларни мувофиқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish