Карабаев Нодир Абдуҳамидович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашнинг консептуал асослари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Iqt1024
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сатторов Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолаш йўллари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “тижорат банклари рейтинги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни банкларнинг молиявий барқарорлиги, активлар сифати, капитал етарлилиги, ликвидлик, даромадлилик, рискни бошқариш ва хизмат кўрсатиш самарадорлиги кўрсаткичларини ягона нормаллаштирилган вазнли индексида интеграл баҳолаб, уларни риск-тузатилган ишонч даражаси ҳамда бозордаги рақобат позицияси бўйича қиёсий тартиблаш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
банкометр модели асосида банк рейтингини баҳолаш мезонлари сифатида “қулай молиявий аҳволга эга” (С > 70), “тўловга лаёқациз” (юқори хавф остида бўлган) (С < 50),  “молиявий танглик” (50 ≤ С ≤ 70), ўртача ҳолатда ва хатолар таснифига мойиллиги сабабли “кулранг зона” (50 < С < 70 оралиғидаги майдон) сифатида таснифланиши таклиф этилган;
тижорат банкларини ички рейтинг тизими кўрсаткичининг пасайиб кетишига олиб келувчи энг муҳим ҳисобланган CИР кўрсаткичи ҳисобот давридаги банк операцион харажатларининг банк операцион даромадларига нисбатининг инобатга олиниши ҳамда мазкур кўрсаткичнинг тавсиявий меъёри 50 фоизгача бўлишининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
уч ўлчовли радиацион фазо трансформацияси мезонларида банк кўрсаткичларининг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини баҳолашнинг банк кредитларини ЯИМга таъсир даражасининг “сезиларли салбий” [0 < ТД ≤ 30%], “ўртача салбий” [30% < ТД ≤ 45%], “сезиларли салбий-ижобий” [45% < ТД ≤ 60%], “сезиларли ижобий” [60% < ТД ≤ 75%], “ижобий” [75% < ТД ≤ 100%] ҳолатларининг оралиқ чегаралари ишлаб чиқилган;
тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашнинг концептуал асосларини ташкил этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида Ўзбекистон тижорат банкларининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашнинг консептуал асослари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “тижорат банклари рейтинги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини банкларнинг молиявий барқарорлиги, активлар сифати, капитал етарлилиги, ликвидлик, даромадлилик, рискни бошқариш ва хизмат кўрсатиш самарадорлиги кўрсаткичларини ягона нормаллаштирилган вазнли индексида интеграл баҳолаб, уларни риск-тузатилган ишонч даражаси ҳамда бозордаги рақобат позицияси бўйича қиёсий тартиблаш нуқтаи-назаридан такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий тавсифдаги ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Инвестиция” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, 2025-йил 24-ноябрдаги № 8987-8269-рақамли буйруқ). Мазкур  тушунчанинг  олий  таълим   муассасалари  талабалари  учун  янги  мазмунда киритилиши  бўлғуси  мутахассисларнинг  инновацион янги банк маҳсулотлари  ва  уни  молиялаштириш борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини  яратган;
банкометр модели асосида банк рейтингини баҳолаш мезонлари сифатида “қулай молиявий аҳволга эга” (С > 70), “тўловга лаёқациз” (юқори хавф остида бўлган) (С < 50),  “молиявий танглик” (50 ≤ С ≤ 70), ўртача ҳолатда ва хатолар таснифига мойиллиги сабабли “кулранг зона” (50 < С < 70 оралиғидаги майдон) сифатида таснифланиши бўйича таклиф «Туронбанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2025-йил 22-майдаги №019/02-213-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024 йилда тижорат банки тўлов қобилиятини яхшилаш имкониятига эга бўлиб, банкнинг рейтинги “Фитч Рейтингс” агентлиги томонидан “Барқарор” деб баҳоланган; 
тижорат банкларини ички рейтинг тизими кўрсаткичининг пасайиб кетишига олиб келувчи энг муҳим ҳисобланган CИР кўрсаткичи ҳисобот давридаги банк операцион харажатларининг банк операцион даромадларига нисбатининг инобатга олиниши ҳамда мазкур кўрсаткичнинг тавсиявий меъёри 50 фоизгача бўлишининг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифи “Туронбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2025-йил 22-майдаги №019/02-213-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг CИР кўрсаткичи 35 фоизни ташкил этиб, рейтинги “барқарор” кўрсаткичига эришилган;
уч ўлчовли радиацион фазо трансформацияси мезонларида банк кўрсаткичларининг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини баҳолашнинг банк кредитларини ЯИМга таъсир даражасининг “сезиларли салбий” [0 < ТД ≤ 30%], “ўртача салбий” [30% < ТД ≤ 45%], “сезиларли салбий-ижобий” [45% < ТД ≤ 60%], “сезиларли ижобий” [60% < ТД ≤ 75%], “ижобий” [75% < ТД ≤ 100%] ҳолатларининг оралиқ чегаралари бўйича таклифи «Туронбанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2025-йил 22-майдаги №019/02-213-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банки кредит портфелининг хусусий капиталига нисбати ўтган йилга нисбатан 6,1 % баланд бўлиб, банк рейтинги ошишига эришилган;
тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашнинг концептуал асосларини ташкил этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида Ўзбекистон тижорат банкларининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи “Туронбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2025-йил 22-майдаги №019/02-213-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолашнинг концептуал асосларини ташкил этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида банк фаолиятининг истиқболдаги кўрсаткичларининг аниқлиги ва улар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни баҳолаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish