Хужаев Салимжон Содиқовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик субектининг ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва унинг ахборот таъминотини такомиллаштириш”, 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3052.
Илмий раҳбар: Хасанов Баходир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Кадиров Сахобиддин Шарофович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт унверситети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспорти корхоналарида ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва унинг ахборот таъминотини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти йўловчи ташиш фаолиятидан кўрилган зарарларни давлат бюджети ҳисобидан қоплаш юзасидан 8850 - “Давлат томонидан тартибга солинадиган тарифлар бўйича йўловчиларни ташишдан кўрилган зарарни қоплаш бўйича тушум” ҳисобварагʻини ҳамда унга доир бухгалтерия ўтказмалари, “хизматлар калкуляцияси” ва “бюджет хабарномаси” ҳисоб регистрларини ҳисоб сиёсатига киритиш таклифи асосланган;
темир йўл транспортининг фаолият сегментлари кесимида мавжуд молиявий ҳисобот шаклларини функсионал вазифаларига кўра туркумлаш орқали ҳисоб сиёсатининг таркибий элементи сифатида локомативлар, вагонлар ва инфратузилмаларга доир узоқ муддатли активлар бўйича ҳисобот шакли, унга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни киритиш таклифи асосланган;
темир йўл транспортида ҳисоб сиёсати ва унинг ахборот таъминотини шакллантиришга хизмат қилувчи бухгалтерия ҳисобининг таъминот, операцион ва сотиш жараёнлари бўйича модели ҳисоб сиёсатининг ахборот таъминоти самарадорлигини баҳолашнинг “юқори” (0,75 – 1,0), “ўрта” (0,55 – 0,74) ва “паст” (0 – 0,54) даражалардаги чегаравий мезонлари ишлаб чиқилган;
“Ўзвагонтаъмир” АЖда ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва юритиш самарадорлигини аниқловчи соф тушум, харажатлар, активлар, капитал ва солиқлар каби омиллар таъсирининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик субектининг ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва унинг ахборот таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспорти йўловчи ташиш фаолиятидан кўрилган зарарларни давлат бюджети ҳисобидан қоплаш юзасидан 8850 - “Давлат томонидан тартибга солинадиган тарифлар бўйича йўловчиларни ташишдан кўрилган зарарни қоплаш бўйича тушум” ҳисобварагʻини ҳамда унга доир бухгалтерия ўтказмалари, “хизматлар калкуляцияси” ва “бюджет хабарномаси” ҳисоб регистрларини ҳисоб сиёсатига киритиш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2026-йил 6-февралдаги 5/202-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналарининг йўловчи ташиш фаолиятидан келиб чиқадиган молиявий йўқотишларни аниқ ҳисобга олиш, уларни давлат бюджети орқали қоплаш механизмини ҳуқуқий ва бухгалтериявий жиҳатдан мустаҳкамлаш, шунингдек, хизматлар таннархини аниқлашда шаффофлик ва аниқликни таъминлаш имконияти яратилган;
темир йўл транспортининг фаолият сегментлари кесимида мавжуд молиявий ҳисобот шаклларини функсионал вазифаларига кўра туркумлаш орқали ҳисоб сиёсатининг таркибий элементи сифатида локомативлар, вагонлар ва инфратузилмаларга доир узоқ муддатли активлар бўйича ҳисобот шакли, унга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни киритиш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2026-йил 6-февралдаги 5/202-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспорти сегментлари бўйича молиявий ҳисоботларнинг функсионал асосда туркумланиши ва узоқ муддатли активлар, хусусан, локомотивлар, вагонлар ҳамда инфратузилма обектларига оид алоҳида ҳисобот шаклининг жорий этилиши, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда активлар ҳаракати, амортизация ҳисоботи ва инвестиция самарадорлигини таҳлил қилишда аниқлик ва шаффофликни таъминлаган;
темир йўл транспортида ҳисоб сиёсати ва унинг ахборот таъминотини шакллантиришга хизмат қилувчи бухгалтерия ҳисобининг таъминот, операцион ва сотиш жараёнлари бўйича модели ҳисоб сиёсатининг ахборот таъминоти самарадорлигини баҳолашнинг “юқори” (0,75 – 1,0), “ўрта” (0,55 – 0,74) ва “паст” (0 – 0,54) даражалардаги чегаравий мезонларидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2026-йил 6-февралдаги 5/202-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг таъминот, операцион ва сотиш жараёнлари бўйича ахборот оқимлари соддалаштирилиб, ҳисоб-китоблар аниқ ва тизимли шаклга келтирилган ҳамда функсионал сегментлар бўйича молиявий таҳлил имкониятлари кенгайган;
“Ўзвагонтаъмир” АЖда ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва юритиш самарадорлигини аниқловчи соф тушум, харажатлар, активлар, капитал ва солиқлар каби омиллар таъсирининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти фаолияти прогнозини шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2026-йил 6-февралдаги 5/202-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг молиявий натижалари ички ва ташқи омиллар таъсирида 2030-йилнинг якунида соф тушумнинг барқарор ўсиши, харажатлар таркибининг оптималлашуви, активлар айланиш тезлигининг ошиши ҳамда капитал тузилмасининг мақбуллаштирилиши орқали молиявий барқарорлик даражаси юқори кўрсаткичларга эришган. Солиқ юкининг прогнозли назорат остида ушлаб турилиши эса инвестициявий жозибадорликни ошириб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг стратегик ривожланиш режалари ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда муҳим омил сифатида хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish