Чен Леининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг жиҳатлари”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1920.
Илмий раҳбари: Бекмуродов Адҳам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Рахматов Зиёдулло Носирович, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш рақобатбардошлигини ошириш тенденсияларини таҳлил қилиш асосида ушбу жараённи оптимал ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни маҳсулотларнинг маркетинг таъминоти жиҳатидан устун позицияни узоқ муддат сақлаб қолишига имкон берувчи экспорт инфратузилмаси, институционал муҳит ҳамда ташқи бозор конъюнктураси омиллари жиҳатидан такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижий бозорларга экспорт қилишда товар ёки хизматни қисқа муддат ичида жуда кучли ва ҳужумкор тарзда илгари суришга қаратилган, юқори интенсивли “қайноқ маркетинг” стратегиясидан фойдаланиш истиқболлари асосланган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига сотишда ҳар бир импортёр мамлакатнинг ички талаб хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда экспортбоп қилиб қадоқлаш, транспортировка стандартларига мослаш ва истеъмолчи дидига мувофиқ дизайнлаш орқали рақобатбардошликни оширишнинг “кучли” (0,85 – 1,0), “мўтадил” (0,65 – 0,84) ва “кучсиз” (0,5 – 0,64) даражалари асосланган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми ва унга таъсир кўрсатувчи асосий омилларининг маркетинг воситалари билан ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига экспорт қилиш рақобатбардошлигини ошириш тенденсияларини статистик таҳлил қилиш ва эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини маҳсулотларнинг маркетинг таъминоти жиҳатидан устун позицияни узоқ муддат сақлаб қолишига имкон берувчи экспорт инфратузилмаси, институционал муҳит ҳамда ташқи бозор конъюнктураси омиллари жиҳатидан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Брендни бошқариш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-07-03 санадаги 265-сон буйруғига асосан). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда экспорт инфратузилмаси, институционал муҳит ҳамда ташқи бозор конъюнктураси омиллари жиҳатидан такомиллаштирилган “қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти рақобатбардошлиги” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижий бозорларга экспорт қилишда товар ёки хизматни қисқа муддат ичида жуда кучли ва ҳужумкор тарзда илгари суришга қаратилган, юқори интенсивли “қайноқ маркетинг” стратегиясидан фойдаланиш истиқболларини асослаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотда бергиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-146-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 20-декабрдаги 02-36-18044-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ва уни расмийлаштириш жараёнларининг ўсишига хизмат қилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига сотишда ҳар бир импортёр мамлакатнинг ички талаб хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда экспортбоп қилиб қадоқлаш, транспортировка стандартларига мослаш ва истеъмолчи дидига мувофиқ дизайнлаш орқали рақобатбардошликни оширишнинг “кучли” (0,85 – 1,0), “мўтадил” (0,65 – 0,84) ва “кучсиз” (0,5 – 0,64) даражаларини асослаш юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотда бергиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-146-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 20-декабрдаги 02-36-18044-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва экспорт соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналарга қулайликлар яратилган ва экспорт ҳажмининг ошишига эришилган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми ва унга таъсир кўрсатувчи асосий омилларининг маркетинг воситалари билан ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотда бергиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-146-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 20-декабрдаги 02-36-18044-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, жаҳон бозорларига етказиш суръати ўсишининг оптимал вариантини белгилаш имконини берган.