Худойназарова Ўғлоной Алламуродовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида диний барқарор бирикмаларнинг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.3.DSc/Fil665
Илмий раҳбар: Махмараимова Шоҳиста Тухташевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02
Расмий оппонентлар: Ғаниева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абди Эшонқулович Маматов, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида диний барқарор бирикмаларнинг ҳар икки тилдаги чоғиштирма тадқиқини амалга ошириш ҳамда диний қадриятлари турли тизимли тилларда ДББларнинг лингвистик-дискурсив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон тилшунослигида барқарор бирикмалар лингвистик таснифига оид методологик тафовутлардан келиб чиқиб, Муқаддас Қуръони Карим, Инжил иборалари, ҳадис матнларида келган ДББ (диний барқарор бирикма)лар типологиясидаги формал-семантик номувофиқликлар кўрсатиб берилган;
оғзаки нутқда ДББлар формал-семантик ўзгаришларга учраши натижасида диалектал хусусиятларни акс эттириши, улардаги денотатив маънонинг коннотациялашуви ва лексик маънонинг грамматиклашуви орқали (хусусан God, Christ, prophet, hell каби компонентларга эга бирликлар) десакрализация ва десемантизация жараёнларининг фитонимик, гастрономик, хрематономик ва топонимик гуруҳларда намоён бўлиши асосланган;
ҳар икки тилдаги ДББлар морфо-синтактик, семантик хусусиятларининг диний мазмунли экзотизмлар (галлицизм, англицизм, американизм), фразеологизмлар, эвфемизмлар, идиомалар, религионимларда намоён бўлиши очиқланган;
Аллоҳнинг иродаси, қазойи қадарга розилик семантикасини ифодаловчи ўзбек тилидаги Қуръоний ДББлар, ҳадис бирликлари ва аксинча, Худони учликда эътироф этувчи инглиз тилидаги Инжил ибораларининг: розилик, ҳаяжонни кўрсатиш, қувонч, арз қилиш, мақтов, кўндириш, мажбурлаш, ундаш, мурожаат, таажжуб, тилак билдириш, лаънат ёғдириш прагматик маъноларидаги аксиологик ноэквивалентлик дискурсив (диний, сўзлашув, тиббий, сиёсий ва бадиий) кесимда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги ДББларнинг қиёсий-чоғиштирма таҳлилини амалга ошириш ва ушбу турдаги турғун бирикмаларнинг турли диний эътиқодларга алоқадорлигини лингвомаданий тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тил ва дин ўртасидаги муносабатларни ўзида мужассамлаштирган ДББларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги тарихий-этимологик, структур таҳлили орқали Муқаддас Қуръони карим, Инжил иборалари, ҳадис бирликларининг чоғиштирма таҳлили натижаларидан 2022–2024-йилларда Япония академик алмашинув хизмати ҳузуридаги IRCI томонидан молиялаштирилган APC2C/10-сонли «Sustainable Collection of Research Data for the Protection of Intangible Cultural Heritage: Focus on Central Asia and Small Island Developing States (2022–2024 Fiscal Year)» номли давлат лойиҳасида фойдаланилган. («Умрбоқий мерос» Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот Марказининг 2025 йил, 23-декабрдаги 01/01–113-сон маълумотномаси). Натижада ушбу таҳлиллар мазкур фундаментал лойиҳа доирасида номоддий маданий меросга оид тил бирликларини аниқлаш, таснифлаш ва ҳужжатлаштириш жараёнида муҳим методик асос вазифасини бажарган.
Инглиз ва ўзбек тилларида ДББлар шаклланиши, уларнинг диалектал хусусиятлари, Муқаддас Қуръони карим, Инжил иборалари, ҳадисларда қайд этилган диний мазмунли фразеологизмларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини намоён этувчи хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти телерадиоканали ДМнинг «Тил–миллат кўзгуси», «Мунаввар кун» ва «Маънавият асослари» кўрсатувларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Сурхондарё вилояти телерадиоканали ДМнинг 2025-йил 20-мартдаги 01–02/15-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий-тадқиқот хулосалари ушбу телекўрсатувларнинг мазмунан мукаммаллашуви, илмий далилларга бой бўлишига хизмат қилиб, оммабоплигини таъминлаган.
Чоғиштирилаётган тилларда ДББлар билан боғлиқ десакрализация ва десемантизация ҳодисаси, улардаги денотатив маънонинг коннотациялашуви ҳамда лексик маънонинг грамматиклашуви натижасида ҳосил бўлиши God (Худо), Christ (Исо Масиҳ), prophet (пайғамбар), hell (Жаҳаннам) компонентли сўз бирикмаларида ва ботаник, гастрономик, хрематономик, топонимик каби терминологик гуруҳларда намоён бўлишига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида 2022–2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган «English Access Microscholarship Program» лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 14-мартдаги 720/02-сон маълумотномаси). Натижада инглиз халқи маданияти билан боғлиқ диний билимларнинг мукаммаллашувига эришилган.
Ҳар икки тилдаги ДББларнинг ёндош лингвистик ҳодисаларда воқеланиш имкониятларини таҳлил қилиш асосида Аллоҳ, Худо, фаришта, иблис компонентли бирликларнинг лингвистик хусусиятлари ҳамда уларнинг диний мазмунли экзотизмлар (галлицизм, англицизм, американизм), фразеологизмлар, эвфемизмлар, идиомалар, религионимларда намоён бўлиш имкониятларининг мавжудлигини очиб беришни кўзда тутувчи хулосалардан Германия академик алмашинув хизмати DAAD томонидан молиялаштирилган ID–57663348-сонли «European Perspectives in Dialogue: Central Asia and Western Research–Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари» номли лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Бухоро давлат университетининг 2025 йил 15-мартдаги 06/1727-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа янгиликларининг мукаммаллашувига эришилган.
Ноқардош тиллардаги барқарор бирикмаларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини чоғиштирма таҳлил қилиш, инглиз ва ўзбек тилларида мазкур гуруҳга мансуб барқарор бирикмаларнинг диний, сўзлашув, сиёсий, тиббий ҳамда бадиий дискурсларда тутган ўрнини аниқлаш, шунингдек, уларнинг Муқаддас Қуръони карим, Инжил каби диний манбалар ва ҳадиси шарифларда қўлланилишига оид манбалардан Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси томонидан гид–таржимонларни тайёрлашда кенг фойдаланиб келинган. (Сурхондарё вилояти Туризм бошқармасининг 2025 йил 18-мартдаги 01–27/466-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда шакллантирилган илмий ва амалий тавсиялар ҳамда назарий манбалардан туризм соҳасидаги касб-ҳунар мактаби ва техникумларининг ўқувчилари ҳамда гид–таржимонлар, экскурсия етакчилари учун қўлланма ва дарсликлар ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Умуминсоний қадриятлар, маданий ва ахлоқий анъаналарни ифодалашда ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилувчи ушбу бирликларнинг турли алоқа вазиятларида розилик билдириш, ҳаяжонни ифодалаш, қувончни изҳор этиш, арз қилиш, мақтов, кўндириш, мажбурлаш, ундаш, мурожаат, таажжуб, тилак билдириш, лаънат ёғдириш каби турли хил прагматик вазифаларни бажаришдаги ўрни, инглиз ва ўзбек тилларидаги ДББларнинг семантик, структуравий ва прагматик жиҳатдан чоғиштирма таҳлил натижалари Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган «Интернет маданиятининг ўн қоидаси» ҳамда «Соғлом эътиқод–барқарорлик гарови» китоблари мазмунида акс этган. Шунингдек, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилган «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро конференция материалларини шакллантиришда фойдаланилган. (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 24-ноябрдаги 01–12/269-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу китоблар ҳамда конференция материалларининг тил ва эътиқод ўртасидаги узвий боғлиқликни ёритувчи илмий далиллар билан бойитилишига эришилган.