Бегимқулова Дилноза Мейлиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юмшоқ буғдой дони таркибида темир миқдорини оширувчи агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Qx1114
Илмий раҳбар: Нурбеков Азиз Исроилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.04.01.
Расмий оппонентлар: Таджиев Карим Марданакулович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, ката илмий ходим; Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар  шароитида кузги юмшоқ буғдой йетиштиришда экиш усуллари ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш тизимларини оптималлаштириш асосида ресурстежовчи, темир моддасига бой дон йетиштириш агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойни анъанавий ва тўғридан-тўғри экиш технологияларининг самарадорлиги аниқланган;
уруғлар тўғридан-тўғри экилиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг Н210П105К75 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш уруғларни анъанавий усулда экиб, маъданли ўғитларнинг Н210П105К75 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганган нисбатан иқтисодий самарадорлиги 23,2 фоизгача юқори бўлиши исботланган;
Уруғларни тўғридан-тўғри экиш усулида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг Н180П90К60 кг/га меъёрларига қўшимча равишда тупланиш ва найчалаш фазаларида “Cомби Фе” микроўғитидан 0,8 л/га меъёрларда барги орқали қўллаб етиштириш технологияси ишлаб чиқилган;
Уруғларни тўғридан-тўғри экиш усулида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг Н180П90К60 кг/га меъёрларига қўшимча равишда найчалаш ва бошоқлаш фазаларида “Темир УДК” микроўғитидан 0,6 л/га меъёрда барги орқали қўллаб етиштириш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдой етиштиришда турли компонентли макро ва микроўғитлар билан илдиздан ташқари озиқлантириш ва экиш усуллари бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Кузги юмшоқ буғдойга анъанавий ва тўғридан-тўғри экиш усулларида темир таркибли ўғитларни барг орқали қўллаш самарадорлиги” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 18.02.2026 йилдаги №05/05-03-93-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида кузги юмшоқ буғдойдан таркибида темир моддасига бой бўлган дон ҳосили етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Кузги юмшоқ буғдой уруғларини ресурстежамкор – тупроққа ишлов бермасдан тўғридан-тўғри экилиб, маъданли ўғитларнинг Н180П90К60 кг/га меъёрларига қўшимча сифатида баргидан “Cомби Фе” ва “Темир УДК” микроўғитларини суспензия сифатида қўллаш технологияси Қарши тумани “Мардон Асрор Асилбек” фермер хўжалигида 17,0 гектар, “Сайфиев Исмоил Абдиевич” фермер хўжалигида 27,0 гектар, “Ортиқов Носир” фермер хўжалигида 25 гектар, “Жўраев Шерали” фермер хўжалигида 33,0 гектар, “Аваз Туроб Суярович” фермер хўжалигида 35 гектар, “Жуманазаров Хондамир” фермер хўжалигида 34,0 гектар жами 171,0 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 18.02.2026 йилдаги №05/05-03-93-сон маълумотномаси). Натижада уруғларини тўғридан-тўғри экилиб, маъданли ўғитларнинг Н180П90К60 кг/га меъёрларига қўшимча равишда баргидан “Cомби Фе” ва “Темир УДК” микроўғитларини суспензия сифатида қўлланилганида юқори самарадорликка эришилган;
Кузги юмшоқ буғдой уруғларини ресурстежамкор – тупроққа ишлов бермасдан тўғридан-тўғри экилиб, маъданли ўғитларнинг Н180П90К60 кг/га меъёрларига қўшимча сифатида баргидан “Cомби Фе” ва “Темир УДК” микроўғитларини суспензия сифатида қўллаш технологияси Қарши туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 18.02.2026 йилдаги №05/05-03-93-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали дон ҳосилдорлиги 69,8-75,1 с/га, рентабеллик даражаси 50,9-61,2 фоизга ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish