Турсунов Авазбек Абдулвохидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза билан қўш экинларни плёнка остида етиштиришнинг ўсимликлар ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx1027
Илмий раҳбар: Намозов Фазлиддин Бахромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.04.01.
Расмий оппонентлар: Негматова Сурайё Тешаевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рўзиев Икромжон Эргашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича алсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида ғўза қатор орасида мош, нўхат ва ловияни қўш экин сифатида экиб ўсимликларни ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Наманган вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида плёнка остида томчилатиб суғориш технологияси қўлланган майдонларда ғўза билан мош нўхат ва ловияни қўш экин сифатида 60(20х20х20)х10х1 схемада 166 минг туп/га ва 60(30х30)х10х1 схемада 83 минг туп/га кўчат қалинлигида парваришлаганда ўсимликларнинг ўсув куни мошда 3-6 кунга, нўхатда 3-5 кунга, ловияда 3-4 кунга қисқариши ҳамда ғўзанинг ўсув даврига таъсир этмаслиги аниқланган;
ғўза қатор ораларида қўш эикнларнинг 60(30х30)х10х1 схемада 83 минг туп/га кўчат қалинлигида парвариш қилинганда, мошнинг бўйи 42,2 см, дуккаклар сони 11,2 донани, дуккакдаги дон сони 6,1 донани, бир туп ўсимликдаги дон вазни 12,3 гр ни, нўхатни бўйи 46,9 см, дуккаклар сони ўртача 14,7 дона, дуккакдаги дон сони 1,1 дона, бир туп ўсимликдаги дон вазни 7,6 гр ни, ловиянинг бўйи 39,6 см ни, дуккаклар сони 6,8 донани, бир дуккакдаги дон сони 4,0 донани, бир туп ўсимликдаги дон вазни 8,2 гр ни ташкил этиши аниқланган;
ғўза қатор орасида мош, нўхат ва ловияни қўш экин сифатида парвариш қилинганда дон таркибидаги оқсил миқдори 60(30х30)х10х1 схемада 83 минг туп кўчатни ташкил этканда 1,1 %; 1,6 %; 0,5 % га ортиқ, мой миқдори мош ва нўхатда 0,1 % га кам, ловияда 0,3 % га юқори бўлиши аниқланган;
ғўза қатор орасида нўхат ва ловияни 60(30х30)х10х1 схемада 83 минг туп кўчат қалинлигида етиштирилганда, ғўзанинг бўйи 87,2-94,1 см, кўсаклар сони 8,3-9,1 дона, 40,4-41,1 с/га пахта ҳосили, битта кўсакдаги пахта вазни 6,3-6,7 гр, минг дона дон вазни 123,0-125,5 гр, тола чиқими 37,5-38,1 гр ни, рентабеллик даражаси 25,3-25,6 % га юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наманган вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида, плёнка остида томчилатиб суғориш технологияси қўлланилган майдонларда ғўза билан қўш экинлар етиштиришда ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Плёнка остида томчилатиб суғориш технологияси қўлланилган майдонларда “Ғўза билан қўш экинлар етиштириш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 27 августдаги 05/01-05/02-05/04-03-360 сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянома ғўза билан қўш экинлар етиштиришда қўлланма сифатида фермер хўжаликларида хизмат қилмоқда.
Плёнка остида томчилатиб суғориш технологияси қўлланилган майдонларда ғўза билан қўш экинлар етиштириш технологияси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станциясида 16 га, “Файзобод Кўркли Диёри” фермер хўжалигининг 6,0 гектар, “Шаҳанд Барака Замини” фермер хўжалигининг 5,0 гектар, “Наврўз Миришкори” фермер хўжалигининг 4,0 гектар, жами 31,0 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 27 августдаги 05/01-05/02-05/04-03-360 сонли маълумотномаси). Натижада, ғўза билан қўш экин сифатида нўхат ва ловия ўсимликларини 60х(30х30)х10х1 схемада 83 минг туп/га кўчат қалинлигида ғўза билан нўхат етиштирлганда 38,5 с/га пахта, 5,5 с/га нўхат, ғўза билан ловияни бирга етиштирилганда 39,6 с/га пахта, 6,6 ст/га ловия ҳосили олиниган. Ғўза билан нўхат етиштирлганда рентабеллик даражаси 23,0 %, ловия етиштирилганда 25,0 % ни ташкил этган.