Файзуллаева Дилдора Улуғбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий минтақаларда ширин маккажўхорининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига экиш ва ўғитлаш меъёрларининг таъсири (Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар мисолида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1124
Илмий раҳбар: Сарманов Шерзод Шермуҳаммадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.04.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашева Зулфия Камаловна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор; Жумабоев Зухриддин Муминович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ширин маккажўхори навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш тизими ва маъданли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ширин маккажўхорининг “Замон” ва “Мазза” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш тизими ва маъданли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари аниқланган;
ширин маккажўхори навлари уруғлари 90х15 тизимда гектарига 74,1 минг туп назарий кўчат қалинлигида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг Н150П120К75 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш юқори дон ҳосилдорлиги ва иқтисодий рентабелликни таъминлаши исботланган;
уруғларни 90х10 тизимда гектарига 111,1 минг туп назарий кўчат қалинлигида экиш “Замон” навида дон ҳосилдорлигини 1,2-7,0 с/га гача, рентабеллик даражасини 11,8-16,2 фоизгача, “Мазза” навида дон ҳосилдорлигини 1,0-7,5 с/га гача, рентабеллик даражасини 10,8-16,3 фоизгача, уруғларни 90х20 тизимда гектарига 55,5 минг туп назарий кўчат қалинлигида экиш эса “Замон” навида дон ҳосилдорлигини 3,1-9,1 с/га гача, рентабеллик даражасини 11,4-14,7 фоизгача, “Мазза” навида дон ҳосилдорлигини 3,2-9,2 с/га гача, рентабеллик даражасини 11,2-14,6 фоизгача камайиб бориши асосланган;
маъданли ўғитлар меъёрларини Н180П140К90 кг/га гача кўтариб бориш дон ҳосилдорлигини маъданли ўғитлар қўлланилмаган вариантга нисбатан 90х10 тизимда экилганида “Замон” навида 38,6 с/га, “Мазза” навида 38,7 с/га, 90х15 тизимда экилганида “Замон” навида 44,4 с/га, “Мазза” навида 44,2 с/га, 90х20 тизимда экилганида “Замон” навида 38,4 с/га, “Мазза” навида 38,2 с/га гача юқори бўлишини таъминлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти шароитида ширин маккажўхори навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш тизими ва маъданли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
Кластер ва фермер хўжаликлар учун “Қашқадарё вилояти шароитида ширин маккажўхори етиштириш технологияси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 14.07.2025 йилдаги №05/05-03-285-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Кластер ва фермер хўжаликларида ширин маккажўхори навларини етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Ширин маккажўхорининг “Замон” ва “Мазза” навлари Қарши тумани “Шаропов Юсуф” фермер хўжалигида 3,3 гектар, “Чориев Мардон Номозович” фермер хўжалигида 2,8 гектар, “Зулфуқоров Нуриддин” фермер хўжалигида 2,0 гектар, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти “Қарши” тажриба хўжалигида 3,0 гектар, Касби тумани “Турдимуродов Абдуқаюм” фермер хўжалигида 3,2 гектар, “Примов Раҳмат Ахмадович” фермер хўжалигида 3,0 гектар, “Чориев Карим Дониёрович” фермер хўжалигида 2,5 гектар, Кўкдала тумани “Ниҳол” фермер хўжалигида 2,0 гектар, “Наймансарой даласи” фермер хўжалигида 2,2 гектар, “Хўжамиёров Бахтиёр Қўлмуродович” фермер хўжалигида 2,5 гектар, жами 26,5 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 14.07.2025 йилдаги №05/05-03-285-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни 90х15 тизимда экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг Н150П120К75 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганида юқори самарадорликка эришилган;
Ширин маккажўхорининг “Замон” ва “Мазза” навларини 90х15 тизимда экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг Н150П120К75 кг/га меъёрлари билан озиқлантириб етиштириш технологияси Қарши, Касби ва кўкдала туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 14.07.2025 йилдаги №05/05-03-285-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали дон ҳосилдорлиги “Замон” навида 57,3 с/га, “Мазза” навида 59,1 с/га ни ташкил этиб, рентабеллик даражаси “Замон” навида 74,2 фоизга, “Мазза” навида 79,6 фоизга ортишига эришилган.