Мамарасулова Дилдорахон Камолидин қизининг
диссертация ҳимоясисиз (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тричограмматидае турларини сунъий озиқада кўпайтириш ва томатдош экинларда Лепидоптера туркум вакилларига қарши қўллаш”, 06.01.09 - Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Qx736.
Илмий раҳбар: Жумаев Расул Ахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.01.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: Тричограмма турларини етиштириш учун сунъий озуқа олиш усули (ИАП 8085).
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади. Трихограмма турларини сунъий озуқада кўпайтириш технологиясини яратиш, томатдош экинлар агробиоценозида учрайдиган “Лепидоптера” туркуми вакилларини асосий турларини сонини бошқариш учун биотехнологик усулда кўпайтирилган трихограмма турларидан фойдаланиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томатдош экинлар агробиоценозида учрайдиган Лепидоптера туркуми вакиллари сонини бошқариш учун биолабораторияларда Тричограмма чилонис, Тричограмма пинтои, Тричоргамма эванесcенс, Тричограмма дендролими турларини кўпайтириш учун сунъий озуқа муҳитлари яратилган ва кўпайтирилган;
Тричограмматидае (Тричограмма чилонис, Тричограмма пинтои, Тричоргамма эванесcенс, Тричограмма дендролими) турларини сунъий озуқада кўпайтириш учун сунъий тухум карталари ишлаб чиқилган;
биолабораторияда сунъий озуқа муҳитларида кўпайтирилган трихограмма авлодларини амалдаги (дон куяси тухумларида) усулга нисбатан жинслар нисбати 30% га яхшиланган, яшовчанлиги 2 кунга кўп ва пуштдорлиги 8 донага ортганлиги аниқланган;
томатдош экинлар агробиоценозида учрайдиган ғўза тунлами (Ҳелиотҳис армигера) вакиллари сонини бошқаришда сунъий озуқа муҳитида кўпайтирилган Тричограмма пинтои тури қўлланилганида 11-кунда ўртача 86,7% биологик самарадорликка эришилиши исботланган;
сунъий озуқа муҳитида трихограмма турларини кўпайтиришда 1 сўм харажатнинг қопланиши 9,3 марта ва рентабеллиги 936% бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тричограмматидае турларини сунъий озиқада кўпайтириш ва томатдош экинларда Лепидоптера туркум вакилларига қарши қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
томатдош экинларда учрайдиган Лепидоптера туркум вакиллари сонини бошқариш учун биолабораторияда “Трихограмма турларини етиштириш учун сунъий озуқа олиш усули” (ИАП 8085-рақамли ихтиро) патенти 155,2 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 28 январ 05/06-04-93-сон маълумотномаси). Натижада, томатдош экинлар агробиоценозида учрайдиган Лепидоптера туркуми асосий вакилларини сонини бошқариш учур трихограммани кўпайтиришга кетадиган вақт 45 кунгача қисқартиришга эришилган ҳамда сарфланган 1 сўм 16,5 марта қопланган ва 165% рентабелликка эришилган;
Андижон вилоятининг Андижон туманидаги “Бодомзор Файзи-Био”, “Омад 97”, “Қурама”, “Асилбек Лутфия боғи”, “Мирза-Уруғчи элита”, “Агроном инновацион илмий-эксперимент”, “Давр” фермер хўжаликларининг томатдош экин майдонларида учрайдиган Лепидоптера туркум вакиллари асосий турларини (помидорда кўсак қурти, Ҳелиотҳис армигера Ҳб) сонини бошқаришда биолабораторияда биотехнологик усулда кўпайтирилган Тричограмма пинтои тури гектарига 1 граммдан қўлланилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 28 январ 05/06-04-93-сон маълумотномаси). Натижада энг юқори кўрсаткич, 7 кунда ўртача 74,5% биологик самарадорликка эришилган;
сунъий озуқада кўпайтирилган Тричограмма чилонис туридан томатдош экинлар агробиоценозида учрайдиган Лепидоптера туркуми вакилларига қарши уйғунлашган ҳимоя қилиш (ИПМ) усулида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 28 январ 05/06-04-93-сон маълумотномаси). Натижада Лепидоптера туркуми вакилларига қарши Аваунт 150 ЭC ва сунъий озуқада кўпайтирилган трихограмма турларини интеграция қилинганида энг юқори биологик самарадорлик 7 кунда ўртача 62,8%, Биослип БТ препарати билан сунъий озуқада кўпайтирилган Тричограмма чилонис энтомофагини интеграция қилинганида 7 кунда ўртача 78,5% биологик самарадорликка эришилган ҳамда бақлажондан ўртача 25,2-27,5, ширин қалампирдан 22,8-24,6, помидордан 31,5-36,4 ва аччиқ қалампирдан 12,5-15,0 сентнер қўшимча ҳосил сақлаб қолинган;
илмий тадқиқот юзасидан “Лепидоптера туркуми вакилларига қарши уйғунлашган кураш чоралари” номли тавсиянома нашр этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 28 январ 05/06-04-93-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари, қишлоқ хўжалиги соҳа мутахассислари, агрокластерлар, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун сабзавот экинлари зараркунандалари биоекологияси, улар сонини бошқариш усуллари ҳамда органик сабзавот маҳсулотлари етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган.