Носиров Бунёджон Ғоффорали-ўғлининг   
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Масофавий таълим орқали касбий таълим педагогларининг тестологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6814
Илмий раҳбар: Рўзиев Дилшод Убайдуллаевич – педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш  институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Алимов Азам Анварович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.   
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: масофавий таълим орқали касбий таълим педагогларининг тестологик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий таълим педагоглари тестологик компетентлилигининг таркибий компонентлари хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш ҳамда контент-таҳлил орқали аниқлаштирилган;
масофавий таълим жараёнида педагог кадрлар тестологик компетентлилигини ривожлантиришнинг структуравий-функционал тузилмаси синергетик ориентацияланган “5С” (саралаш, саранжомлаш, софлик, стандартлаштириш, самарали интизом) технологиясини сингдириш орқали такомиллаштирилган;
“Creative time” таълим технологияси ва Kahoot, iSpiring каби рақамли баҳолаш платформаларини муаммони ижобий ва салбий қисмларга ажратиш, таҳлил қилиш, ижодий ечимлар ишлаб чиқиш, ўз-ўзини амалий фаолият орқали баҳолашга асосланган методлар билан ўзаро трансформациялаш орқали педагогларнинг тестологик компетентлилигини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
касбий таълим педагогларининг тестологик компетентлилигини баҳолаш методикаси уларнинг тест топшириқларини ишончлилик ва дискриминативлик талаблари асосида натижаларни интерпретация қилиш кўникмаларини белгиловчи критериал-диагностик мезон индикаторларини киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Масофавий таълим орқали касбий таълим педагогларининг тестологик компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
касбий таълим педагогларининг тестологик компетентлилигини ривожлантиришнинг “5С” (саралаш, саранжомлаш, софлик, стандартлаштириш, самарали интизом) тизими тамойилларига асосланган моделини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Масофавий таълимда педагоглар тестологик компетентлилигини ривожлантириш” ва “Масофавий таълимда интерфаол методлардан фойдаланиш” номли ўқув методик таъминот ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 18-ноябрдаги 02/01-01-507-сонли маълумотномаси). Натижада педагогларнинг масофавий таълим имкониятларидан фойдаланиш кўникмалари шакллантирилди ҳамда малака ошириш жараёни рақамли технологиялар ва синергетик ёндашув асосида самарали ташкил этилди;
педагогларнинг тест тузиш ва баҳолаш кўникмаларини “Creative time” ва “Mental discussion” муаллифлик методлари ёрдамида ривожлантириш методикасига оид таклиф ва тавсиялар асосида “Ўқувчилар компетенсияларини баҳолаш методикалари” номли махсус ўқув курси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 18-ноябрдаги 02/01-01-507-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу методик таъминот тингловчиларнинг тестологик билимларини ҳттпс://мк.моқт.уз/ платформаси орқали мустақил ошириш, халқаро ПИСА-ВЕТ талабларига мос баҳолаш воситаларини яратиш ҳамда ўқув жараёнида рақамли баҳолаш воситалари (Google Forms, Kahoot, iSpring) дан эркин фойдаланиш имкониятини берди;
педагогларнинг тестологик компетентлилигини баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив-фаолиятли, синергетик) ҳамда тест топшириқларининг валидлик ва ишончлилик даражасини аниқлашга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Педагогик дастурий воситалар” электрон дастури ишлаб чиқилган ва малака ошириш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 18-ноябрдаги 02/01-01-507-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим тизимида педагогларнинг баҳолаш фаолияти сифати оширилди, тест топшириқларини дискриминативлик ва қийинлик даражалари бўйича таҳлил қилиш ҳамда натижаларни обектив интерпретация қилиш тизими йўлга қўйилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish