Норматов Суннат Ахмадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қашқадарё вилояти қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг географик хусусиятлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Gr367.
Илмий раҳбар: Усманов  Маъруфджан Рустамович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор;  Жумаев Хайрулло Хаетович, география фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятида қишлоқ жойларида туризмни шаклланиши ва ривожланишининг асосий муаммоларини илмий ечимига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикада илк бор фойдаланилган қишлоқ туризми назарий асослари ишлаб чиқилган ва Қашқадарё қишлоқ туризмининг географик жиҳатлари илмий асосланган;
Қашқадарё вилоятининг АрcГИС дастури ёрдамида тузилган қишлоқ туристик раёнлаштириш, қишлоқ туристик объектлари, тарихий ёдгорликлари ва диний қадамжоларини ўзида акс эттирувчи 1:1500000 масштабли карталари яратилган;
Қашқадарё вилоятининг туристик қишлоқларини акс эттирувчи янги истиқболли маршрутлар ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилоятининг қишлоқ туризмини комплекс ривожлантиришда туристик қишлоқларнинг табиий, маданий, тарихий, зиёрат, агротуризм, гастрономик, спорт, экотуризм ва рекреация ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сайёҳлик ташрифлари билан боғлиқ хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг географик хусусиятларини ҳудудий ташкил этиш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Республикада илк бор фойдаланилган қишлоқ туризми назарий асослари ва Қашқадарё қишлоқ туризмининг аниқланган географик жиҳатларидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитасининг  2025-йил 15-июлдаги 03-10-17-6423-сонли маълумотномаси). Натижада, минтақада жойлашган туристик имконияти юқори қишлоқларда туристик оқимининг истиқболдаги йўналишларини белгилаш имконини берган; 
Қашқадарё вилоятининг АрcГИС дастури ёрдамида тузилган қишлоқ туристик раёнлаштириш, қишлоқ туристик обектлари, тарихий ёдгорликлари ва диний қадамжоларини ўзида акс эттирувчи 1:1500000 масштабли карталаридан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитасининг  2025-йил 15-июлдаги 03-10-17-6423-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоят ҳудуди бўйича янги туристик маршрутлар яратиш, қишлоқ туризимини ривожлантириш имконини берувчи алоҳида ҳудудларни ажратиб олиш, шунингдек, туристик қишлоқлар туризимни ривожлантириш стратегиясини жадаллаштириш имконияти яратилган; 
Қашқадарё вилоятининг туристик қишлоқларини акс эттирувчи янги истиқболли маршрутлардан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитасининг  2025-йил 15-июлдаги 03-10-17-6423-сонли маълумотномаси). Натижада, янги қишлоқ туризм маршрутлар ҳамда ушбу маршрутлар йўналишида хизмат кўрсатиш инфратузилмани янада ривожлантириш имконияти оширилган; 
Қашқадарё вилоятининг қишлоқ туризмини комплекс ривожлантиришда туристик қишлоқларнинг табиий, маданий, тарихий, зиёрат, агротуризм, гастрономик, спорт, экотуризм ва рекреация ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сайёҳлик ташрифлари билан боғлиқ хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитасининг  2025-йил 15-июлдаги 03-10-17-6423-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятда қишлоқ туризмини комплекс ривожланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish