Икрамов Нуриддин Боходировичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Норин дарёси ҳавзаси қуйи оқими алгофлораси”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B304.
Илмий раҳбар: Тожибоев Шаробитдин Жамолович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.22.05.
Расмий оппонентлар: Тургинов Орзимат Турдиматович, биология фанлари доктори; Тошпўлатов Йигитали Шавкатиллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Норин дарё ҳавзаси қуйи оқими алгофлорасини таксономик таркибини аниқлаш ва сувнинг экология санитария ҳолатини баҳолашда индикатор - сапроб сувўтларнинг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Норин дарёси қуйи оқими алгофлораси 7 та бўлим, 16 та синф, 48 та тартиб, 80 та оила, 153 та туркумга мансуб 298 та тур ва тур хилари (8 та вариация, 1 та форма) аниқланган;
Норин дарёси қуйи оқими алгофлораси билан Ўзбекистон айрим сув ҳавзалари алгофлорасининг қиёсий таҳлили амалга оширилган ва ўхшаш ҳамда Норин дарёси қуйи оқими алгофлорасининг ўзига хос турлари аниқланган;
Норин дарёси қуйи оқимидан Ўзбекистон алгофлораси учун янги 20 та тур аниқланган;
Алгофлоранинг турлар таркибининг экологик гуруҳари аниқланган ҳамда фасллар давомида ва оқим бўйлаб миқдорий ўзгаришлари очиб берилган;
Норин дарёси қуйи оқими алгофлораси таркибидаги индикатор-сапроб сувўтларининг тарқалиши ва сапроблик даражалари аниқланган;
сувнинг сапроблик индекси (Си) ҳисоблаб чиқилган ва сапроблик зоналарини аниқлаш асосида экологик-санитария ҳолати баҳоланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Норин дарёси қуйи оқими алгофлораси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Норин дарёси қуйи оқими алгофлораси бўйича маълумотлар тўплами Глобал биохилма-хиллик ахборот тизимига (ГБИФ, ҳттпс://дои.орг/10.15468/4вжн85) жорий этилган (ЎзРФА Ботаника институтининг 2024 йил 7 ноябрдаги  018-сонли маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси сув ҳавзалари – дарё ва каналлар алгфлорасининг географик тарқалишини кўрсатувчи глобал ахборот базасини бойитиш имконини берган;
молекуляр - генетик таҳлиллар асосида олинган барча алгофлористик турларга оид барча нуклеотидлар кетма-кетликлари ПП937762.1; ПП937763.1; ПП937764.1 қайд рақамлари остида НCБИ ГенБанк платформасига жойлаштирилган (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов). Натижада, айрим турларнинг молекуляр генетик таҳлили, филогенияси ва эволюцион муносабатларини аниқлаштиришда халқаро миқёсда фойдаланиш ҳамда интеграциялашган ёндашувдан фойдаланиш бўйича янги маълумотларни олиш имконини берган;
Норин дарёси қуйи оқими сувўтлари флорасининг ягона маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 13-декабрдаги 4/1255–2766-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакат сув ҳавзаси алгофлорасини тўлиқ инвентаризация қилиш, Фарғона водийси сув ҳавзалари мониторингини юритиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish