Абдуллаев Шуҳратжон Солижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фарғона водийси флорасидаги Поа Л. (Поаcеае) туркуми (таксономик таркиби, географияси ва экологияси)”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/В580.
Илмий раҳбар: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.22.05.
Расмий оппонентлар: Хамраева Диловар Толибджоновна, биология фанлари доктори; Маҳмудов Валижон, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси флорасида тарқалган Поа туркумига кирувчи турларнинг таксономик таркибини аниқлаш, конспектини тузиш ва кенг кўламли таҳлилларни амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта, Фарғона водийсида флорасида тарқалган Поа туркумининг 17 турдан иборат таксономик таркиби аниқланган ва изоҳли конспекти тузилган;
Ўзбекистон флораси Поа тиансчаниcа (Регел) Ҳаcк. эх О.Федцч. тури билан бойитилди, 6 та турларнинг 25 дан ортиқ янги ўсиш майдонлари аниқланган;
тирик ўсимлик намуналари асосида олиб борилган морфологик тадқиқотлар натижасида «Ўзбекистон флораси»нинг янги нашри учун 21 та янги диагностик белги киритиш ҳамда 15 та белгини таҳрирлаш зарурлиги асослаб берилган;
илк бор хлоропласт геноми таҳлили асосида пластид геномининг доиравий харитаси ва Поа туркумига мансуб турларнинг филогенетик дарахти тузилган;
Илк бор геном таркибида йcф3, cлпП, атпФ, рпоC1, рпл2, ндҳБ, ндҳА, петБ, петД, рпл16, рпс16, рпс12, псбА, матК, йcф3, рпоБ генлар мавжудлиги ва нуклеотидларнинг энг юқори ўзгарувчанлиги рпс16/трнҚ-УУГ, атпФ/атпҲ, рпс3/рпл22, трнК-УУУ/рпс16, рпс15/йcф1, петА/псбЖ/псбА, трнГCC, трнР-УCУ/атпА, атпА/атпФ, рпс8/рпл14, трнЛ-УАА/трнФ-ГАА, трнГ-УCC/трнР-УCУ ва псаА/йcф3 генетик ҳудудларда учраши аниқланган;
иқлим ўзгаришининг турли ссенарийлари шароитида модел турлар сифатида Поа баcтриана ва Поа булбоса популяцияларининг ҳозирги ва келажакдаги ареаллари учун биоиқлимий моделлаштириш амалга оширилган ҳамда асосий биоиқлимий омиллар баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси флорасида тарқалган Поа турларини тадқиқ қилишда олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийсида тарқалган Поа туркуми турлари бўйича фитогеографик тадқиқотларни олиб бориш мақсадида 17 турга оид маълумотлар ГБИФ (Глобал Биодиверситй Информатион Фаcилитй) маълумотлар базасига киритилган ва жорий қилинган (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар базасининг 2025-йил 25-апрелдаги 32-сонли маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсида тарқалган 17 та турларнинг тарқалишига оид маълумотларни халқаро даражада фойдаланиш имконини берган;
400 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 22-апрелдаги 4/1255-989-сон маълумотномаси). Натижада, водий ҳудудидан йиғилган камёб ва эндем турларнинг янги гербарий намуналари ноёб объектнинг Марказий Осиё бўлими коллекциясини бойитган ва турларининг таксономияси, географияси, экологияси бўйича олинган янги маълумотлар ҳамда турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари Ўзбекистон флорасининг электрон маълумотлар базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган.