Исабеков Серик Рисбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда атмосфера ёғинлари кимёвий ва изотоп таркибининг ҳудудий хусусиятлари”, 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Gr391. 
Илмий раҳбар: Нишонов Баҳриддин Эркинович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (ГМИТИ).
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.18/2025.27.12.Gr.02.01.
Расмий оппонентлар: Мурадов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Хайдаров Сафарбой Абдурашитович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудидаги атмосфера ёғинларининг кимёвий ва изотоп таркибининг ҳудудий хусусиятларини ва вақт бўйича ўзгаришларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистондаги атмосфера ёғинлари физик-кимёвий кўрсаткичлари (пҲ, электр ўтказувчанлик) ва кимёвий таркиби (минерализация, асосий ионлар миқдори)нинг ҳудудий  хусусиятлари баҳоланган;
атмосфера ёғинлари физик-кимёвий кўрсаткичлари ва кимёвий таркибининг 2000-2024 йиллардаги мавсумий, йил давомида ва йиллараро ўзгаришлари аниқланган; 
илк бор Ўзбекистондаги атмосфера ёғинлари таркибидаги стабил изотоплар (дейтерий ва кислород-18) қийматларининг ҳудудий ва вақт бўйича (ойлик, мавсумий, йиллик) ўзгаришлари аниқланган;
илк бор Ўзбекистондаги атмосфера ёғинлари таркибидаги  стабил изотоплар (дейтерий ва кислород-18) учун маҳаллий метеор сув чизиқларининг ҳудудий хусусиятлари баҳоланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудидаги атмосфера ёғинларининг кимёвий ва изотоп таркибининг ҳудудий ва вақт бўйича тақсимланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистондаги атмосфера ёғинлари физик-кимёвий кўрсаткичлари (пҲ, электр ўтказувчанлик) ва кимёвий таркиби (минерализация, асосий ионлар миқдори)нинг ҳудудий  хусусиятларини баҳолаш натижаларидан Гидрометеорология хизмати агентлигида республика ҳудудида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг атмосфера ёғинлари физик-кимёвий кўрсаткичлари ва кимёвий таркибига таъсирини аниқлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 15 декабрдаги  01-15/2033-сон маълумотномаси). Натижада, атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва атмосфера ёғинлари кимёвий таркиби бўйича қўшимча маълумотлар олиш имконияти яратилган;
атмосфера ёғинлари физик-кимёвий кўрсаткичлари ва кимёвий таркибининг аниқланган мавсумий, йил давомида ва йиллараро ўзгаришлари маълумотларидан  Гидрометеорология хизмати агентлигида республика ҳудудида атмосфера ҳавоси ифлосланиши бўйича даврий ҳисоботларни тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 01-15/2033-сон маълумотномаси). Натижада, атмосфера ҳавоси ифлосланиши бўйича ҳисоботларнинг мазмуни ва кўламини кенгайтириш имконини берган;
Ўзбекистондаги атмосфера ёғинлари таркибидаги стабил изотоплар (дейтерий ва кислород-18) қийматларининг аниқланган ҳудудий ва вақт бўйича (ойлик, мавсумий, йиллик) ўзгаришлари маълумотларидан Гидрометеорология хизмати агентлигида атмосфера ёғинлари таркибидаги стабил изотоплар маълумотлар базасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 15 декабрдаги  01-15/2033-сон маълумотномаси). Натижада, Жаҳон метеорология ташкилоти ва Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг “Ёғинлардаги изотоплар глобал тармоғи”да  Ўзбекистонни қатнашиши ва ушбу тармоққа республикадаги атмосфера ёғинлари таркибидаги стабил изотоплар қийматлари ҳақидаги маълумотларни киритиш имконини берган;
Ўзбекистондаги атмосфера ёғинлари таркибидаги  стабил изотоплар учун маҳаллий метеор сув чизиқларининг ҳудудий хусусиятлари маълумотларидан Гидрометеорология хизмати агентлигида республика ҳудудидаги дарёлар сув ресурслари манбаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 15 декабрдаги  01-15/2033-сон маълумотномаси). Натижада, дарёлар тўйинишининг манбалари ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish