Нормуродов Бобомурод Рузимуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ёғли композитларни олиш, кимёвий модификациялаш технологияси ва уларни қўллаш имкониятлари», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т3725.
Илмий раҳбар: Дўстов Сайфулло Идиевич, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Камолов Луқмон Сирожиддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Жумаева Зулхумор Эргашевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғли композит материалларни олиш, уларни турли кимёвий модификация усуллари билан яхшилаш ҳамда уларнинг физик-кимёвий ва функсионал хоссаларини аниқлаш орқали саноатда қўллаш имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пилла ғумбагидан ёғловчи моддаларни экстракциялашнинг мақбул шароитлари: экстрагент сифатида 1:3 нисбатда гександан фойдаланилганда 2 соат мобайнида махсулот унумни 22,2 % ни ташкил қилиши аниқланган;
ажратилган пилла ғумбаги ёғи таркибининг хроматографик таҳлили асосида таққосланилаётган моддаларга нисбатан монотўйинмаган, битта қўш боғли ёғ кислоталар миқдори 9,45 -24,2 % ни ташкил этиши аниқланган;
пилла ғумбаги ёғини натрий гидросулфит билан кимёвий модификациялаш асосида чармни ёғловчи эмулсиянинг барқарорлигини оширувчи эмулгатор олинган;
пилла ғумбагидан ёғларни ажратиш ва уларни модификациялаш асосида чармни ёғловчи эмулсия учун эмулгатор олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий саноат ёнаки маҳсулоти пилла ғумбаги ёғи ва унинг модификацияланган маҳсулотлари асосида ишлаб чиқилган композиция билан астарлик ва поябзал устки қисми учун олинган чармни ёғлантириш технологияси бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
пилла ғумбагидан ажратилган ёғ асосидаги ёғловчи композиция астарлик чарм ярим маҳсулотларини ёғлашда “ЮКСАЛИШ ЧАРМ САНОАТ СЕРВИС” МЧЖ да амалиётга жорий этилган (“ЎЗЧАРМСАНОАТ” уюшмасининг 2024 йил 24 июлдаги АС-7/2152-сон маълумотномаси). Натижада, чармнинг пишиш ҳароратини +4,6 оC ҳароратга ошишига ҳамда чармнинг 10 МПа узилишдаги мустаҳкамлигининг 0.12 МПа га, 5 МПа кучланишдаги узайишни 8,1 % га яхшилаш имконини берган;
пилла ғумбагидан ажратилган ёғ, мураккаб эфир ва эмулгатор асосидаги ёғловчи композиция устки чарм ярим маҳсулотларини ёғлашда “Голд Леатҳер Эхпорт Импорт” МЧЖ да амалиётга жорий этилган (“ЎЗЧАРМСАНОАТ” уюшмасининг 2024 йил 24 -июлдаги АС-7/2152-сон маълумотномаси). Натижада, чарм ярим маҳсулотини ёғлантириш жараёнида импорт маҳсулотлари ўрнига маҳаллий ёғловчи ресурслар асосидаги композицияни қўллаш ҳамда назорат чармларидан қолишмайдиган ва давлат стандартлари талабига тўлиқ жавоб берадиган чарм олиш имконини берган.