Худайназаров Жаҳонгир Ортиқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полилактид асосида биопарчаланувчан материаллар: олиниши, хоссалари ва технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/К1017.
Илмий раҳбар: Ибраҳим Эрол, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Хусенов Арслонназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полилактид, модификацияланган селлулоза ҳамда ноорганик минераллар иштирокида биопарчаланувчан материаллар синтези ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полилактид, олиголактид билан модификацияланган селлулоза ва минерал компонентлар: бентонит, каолин асосида ПЛА/ОЛА-г-Селлулоза/Бентонит/Каолин 80:20 + 5/5 таркибли 9 хил биопарчаланувчан материаллар синтез қилинган;
Лаcтиплатибаcиллус плантарум 3Г бактериясидан фойдаланган ҳолда, микробиологик йўл билан Л-сут кислота, ундан полилактид ва биопарчаланувчан материаллар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
материаллар таркибига 10 % гача каолин ёки 5 % дан каолин/бентонит киритилиши натижасида олинган биопарчаланувчан материалларнинг узайишга нисбатан мустаҳкамлиги 1,4 мартага ортганлиги аниқланган;
маҳаллий хомашёлар полилактид, олиголактид билан модификацияланган селлулоза ва минерал компонентлар асосида биопарчаланувчан материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полилактид, модификацияланган селлулоза ҳамда ноорганик минераллар иштирокида биопарчаланувчан материаллар синтези ва хоссалари бўйича олинган натижалар асосида;
олинган биопарчаланувчан материалларнинг намуналари Афён Коcатепе университети (Туркия) кимё бўлимида “Сйнтҳесис анд чараcтеризатион оф неw нанопартиcлес бй греен сйнтҳесис усинг Лйcиум депрессум эхтраcт” илмий лойиҳаси тадқиқотлари доирасида ситотоксик, антибактериал, антифунгал ҳамда яраларни битириш хусусиятларини аниқлашда қўлланилган (Афён Коcатепе университетининг 2025 йил 17 февралдаги маълумотномаси). Натижада, полилактид, олиголактид билан модификацияланган селлулоза ва минерал компонентлар асосида антибактериал ва антифунгал хусусиятларга эга ПЛА/ОЛА-г-Селл/Б10; ПЛА/ОЛА-г-Селл/К10; ПЛА/ОЛА-г-Селл/Б5/К5 таркибли биопарчаланувчан материаллар олиш имконини берган;
синтез қилинган материаллар Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонаси “Интегра ДД” МЧЖ ҚКда “Новокаин инексия учун 0.5 % эритма, 5 мл” препаратининг иккиламчи қадоқлаш воситаси сифатида қўлланилган (“Интегра ДД” МЧЖ ҚК нинг 2025 йил 21 январдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада, “ГОСТ ЭН 13432:2015” халқаро стандартлар талабларига мос келувчи материаллар синтез қилиш имконини берган.