Исхакова Гулчирой Абдурасул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий саноат корхоналари чиқиндиларидан суюқ комплекс ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5564.
Илмий раҳбар: Султонов Баҳодир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Холмуродов Жамшид Эркинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ката илмиу ҳодим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металларни қайта ишлашда ҳосил бўладиган кислотали чиқинди сувлари асосида ҳамда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи корхонада ҳосил бўлаётган ишқорий чиқиндили оқава сувни кислотали чиқинди суви билан нейтраллаш асосида НП- ва НПК-туридаги суюқ комплекс ўғитлар олишнинг технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган фосфатли ва ишқорий оқава сувларини кимёвий таркиблари ҳамда уларда микроелемент (Зн-19,50%) ва натрий ионларини миқдори (32,26%) кўп эканлиги аниқланган;
биринчи маротаба унитол қўллаш орқали кислотали саноат оқава сувларини (СОС) турли ионлардан тозалаш жараёнлари, уларнинг 93-96% гача тозаланиши ва “УЗчасйс” ҚК ишқорий СОСдан натрий ионларини табиий адсорбентлар ёрдамида тозалаш жараёнлари тадқиқ этилган ҳамда натрий ионини 90,0-91,1% гача тозаланиши аниқланган;
СОСларнинг нейтраллашда қўлланилган турли хил нейтралловчи реагентларнинг суюқ комплекс ўғитлар таркибига таъсири асосланган, турли омилларни (ҳарорат, калсий оксид консентрацияси ва миқдори) ўғитнинг сифат ва миқдорий катталикларига ижобий таъсири исботланган;
нейтраллаш жараёнида ҳосил бўладиган НП- ва НПК- туридаги ўғитлар асосий таркибилари ўрганилган ва унда озуқа компонентлари (азот-фосфор ва азот-фосфор-калий) мос равишда 17,52 ва 48,23% бўлиши, суюқ комплекс ўғитларнинг реологик ва кристалланиш ҳароратлари ва бу кўрсатгичлар ўғитларнинг йилнинг барча фаслларда қўлланилишига имкон бериши асосланган;
олинган НП- ва НПК-туридаги суюқ комплекс ўғитлар агрокимёвий синовлардан ўтказилган ва улар пахта ҳосилдорлигини мос равишда 3,6-4,1 с/га ва 4,2-5,8 с/га ошириши аниқланган, НП- ва НПК- суюқ комплекс ўғитлар олишнинг материал оқими, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган ва мослашувчан технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий саноат корхоналарида ҳосил бўладиган кислотали чиқинди сувлар ва автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи корхонада ҳосил бўлган ишқорий чиқинди сув билан нейтраллаш асосида, ҳамда аммиак, калсий оксид, калий гидроксид ва калий хлорид асосида НП- ва НПК-туридаги суюқ комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий саноат корхоналарининг чиқиндиларидан суюқ комплекс ўғитлар олиш технологияси “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖнинг “2026–2027 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“ИФОДА Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2025 йил 1 апрелдаги 05/15-537-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада ишлаб чиқарилаётган “ИФО МАКРОМИХ” СКЎнинг дастлабки ҳом ашёси сифатида қўлланишига асос бўлиб СКЎ таннархини 55-65% га арзон бўлиши имконини беради;
“Мехмаш” корхонасида металларни фосфатлашда ҳосил бўлаётган чиқинди эритмалар ҳамда аммиакли сув, калий хлорид ва қисман калий гидроксид асосида НПК-туридаги СКЎ олиш технологияси “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖнинг “2026–2027 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“ИФОДА Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2025 йил 1 апрелдаги 05/15-537-сон маълумотномаси). Натижада, “ИФО МАКРОМИХ” номли суюқ ўғит ишлаб чиқариш учун П2О5 манбаи бўлган фосфатли хом ашёдан тўлиқ воз кечишга ва НПК-туридаги суюқ комплекс ўғитлар таннархини 45-60% арзонлаштириш имконияти яратилади.