Усманов Зайниддин Бердирасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Истеъмол товарлари савдосини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш йўллари”  (Самарқанд вилояти мисолида) 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4369
Илмий раҳбар: Абдукаримов Барат-Али Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида истеъмол товарлари савдосини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “истеъмол товарлари савдоси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни истеъмол товарларини таснифлашнинг замонавий нуқтаи назардан мижозга йўналтирилган ёндашувини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
истеъмол товарлари танлови ва нарх даражаси жиҳатидан шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида савдонинг ривожланишидаги кескин тафовутларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва товарларни тақсимлаш хизматлари фаолиятини номарказлаштириш орқали қисқартириш таклифи асосланган;
истеъмол товарлари савдосининг самарадорлигини ошириш механизми мижозлар билан муносабатларни бошқариш комплекс тизимларини яратишга қаратилган ахборот-интеграция ёндашувини амалга ошириш асосида “Маҳалла дўконлари” савдо белгиси остидаги “савдо ташкилоти – маҳалла – товар ишлаб чиқарувчилар” уч томонлама ҳамкорлиги орқали такомиллаштирилган;
Самарқанд вилоятида истеъмол товарлари савдосига таъсир этувчи макро ва микро муҳит омилларини ҳисобга олган ҳолда савдо ҳажмининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида истеъмол товарлари савдосини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “истеъмол товарлари савдоси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини истеъмол товарларини таснифлашнинг замонавий нуқтаи назардан мижозга йўналтирилган ёндашувини қўллаш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Туризм ва меҳмонхона хизматлари иқтисодиёти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи; руйхатга олиш рақами 237-918). Мазкур тушунчанинг мазмунининг такомиллаштирилиши савдо соҳасида “истеъмол товарлари” “савдо” “савдо хизматлари” категорияларининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини кенгроқ тушуниш орқали савдо корхоналари фаолияти рақобатбардошлигини оширишда янгича илмий-услубий ёндашувларни шакллантириш имконини берган;
истеъмол товарлари танлови ва нарх даражаси жиҳатидан шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида савдонинг ривожланишидаги кескин тафовутларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва товарларни тақсимлаш хизматлари фаолиятини номарказлаштириш орқали қисқартириш таклифи Самарқанд вилоятидаги савдо корхоналарининг фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 28 августдаги №05-9204-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истеъмол товарлари танлови ва нарх даражаси жиҳатидан шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида савдонинг ривожланишидаги кескин тафовутларни қисқартириш имкони яратилган;
истеъмол товарлари савдосининг самарадорлигини ошириш механизми мижозлар билан муносабатларни бошқариш комплекс тизимларини яратишга қаратилган ахборот-интеграция ёндашувини амалга ошириш асосида “Маҳалла дўконлари” савдо белгиси остидаги “савдо ташкилоти – маҳалла – товар ишлаб чиқарувчилар” уч томонлама ҳамкорлиги орқали такомиллаштириш таклифи Самарқанд вилоятидаги савдо корхоналарининг фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 28 августдаги №05-9204-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Маҳалла дўконлари” савдо белгиси остида истеъмол товарлари савдосини олиб борувчи маҳалла савдо шаҳобчаларида сотишдан олинган даромадларни ошишига, сотилган товарлар таннархинини камайишига, ялпи фойда, давр харажатлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичларини яхшиланишига имкон берган;
Самарқанд вилоятида истеъмол товарлари савдосига таъсир этувчи макро ва микро муҳит омилларини ҳисобга олган ҳолда савдо ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Самарқанд вилоятидаги савдо корхоналарининг фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025 йил 28 августдаги №05-9204-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятидаги савдо корхоналари маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва ривожлантириш дастурлари бўйича ўрта ва узоқ истиқбол йилларида савдо ташкилотлар рентабеллигининг 115% ошишга эришиш билан боғлиқ кўрсаткичларни аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish