Нуримбетов Тимур Узакбергеновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисосликлари кесмида «Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ва 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Iqt526.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мамбетжанов Кахрамон Курбандурдиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновасион ривожланиши шароитида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ижтимоий-иқтисодий, институционал, инновацион ва технологик, табиий-иқлим ва экологик омилларни алоҳида блокларга гуруҳлаш ҳамда уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ва таклиф мувофиқлигини та'минлашнинг ташқи муҳит ва ички ишлаб чиқариш омилларига таснифлаш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудлар қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини интеграл баҳолаш усули тармоқ ишлаб чиқариш самарадорлигини энг паст (0≤ИЧс<0,177), паст (0,178≤ИЧс<0,314), ўрта (0,315≤ИЧс<0,489), юқори (0,490≤ИЧс <0,604) ва энг юқори (0,605≤ИЧс<1,00) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
аҳолида замонавий қишлоқ хўжалиги маданиятини, боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасидаги тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда минтақа қишлоқ хўжалиги тармоғи мутассадди идора ва ташкилотларига зарур муҳандислик-коммуникация ҳамда йўл-транспорт инфратузилмасига эга бўлган ер участкасини 50 йилга қадар муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш самарадорлиги паст бўлган экин турлари ўрнига замонавий ресурс тежамкор технологияларни қўллаган ҳолда интенсив боғ ва иссиқхоналар барпо қилиш, қайта та'мирлаш, эксплуатацияси ҳамда маҳсулот етиштириш ва сақлаш харажатларини Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга та'сир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ижтимоий-иқтисодий, институционал, инновацион ва технологик, табиий-иқлим ва экологик омилларни алоҳида блокларга гуруҳлаш ҳамда уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ва таклиф мувофиқлигини та'минлашнинг ташқи муҳит ва ички ишлаб чиқариш омилларига таснифлаш асосида такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 – июлдаги 314 – сонли буйруғи). Ушбу таклифдан фойдаланиш талабаларда омилларни алоҳида блокларга гуруҳлаш ҳамда таснифлаш асосида такомиллаштирилган “қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлиги” тушунчасига оид назарий билимларни кенгайтириш имконини берган;
ҳудудлар қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини интеграл баҳолаш усули тармоқ ишлаб чиқариш самарадорлигини энг паст (0≤ИЧс<0,177), паст (0,178≤ИЧс<0,314), ўрта (0,315≤ИЧс<0,489), юқори (0,490≤ИЧс <0,604) ва энг юқори (0,605≤ИЧс<1,00) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни тизимлаштириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “2026-2030-йилларда ҳудудларда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” Йўл хариталарини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 7-январдаги 04/16-0574-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини обектив баҳолаш даражасини оширишга кўра бошқарув қарорларини оптималлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган; 
аҳолида замонавий қишлоқ хўжалиги маданиятини, боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасидаги тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда минтақа қишлоқ хўжалиги тармоғи мутассадди идора ва ташкилотларига зарур муҳандислик-коммуникация ҳамда йўл-транспорт инфратузилмасига эга бўлган ер участкасини 50 йилга қадар муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-августдаги ПҚ-248-сон “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 7-январдаги 04/16-0574-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ер участкаларини узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида ажратиш орқали аҳолида замонавий қишлоқ хўжалиги маданиятини, боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасидаги тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш имконини берган;
қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш самарадорлиги паст бўлган экин турлари ўрнига замонавий ресурс тежамкор технологияларни қўллаган ҳолда интенсив боғ ва иссиқхоналар барпо қилиш, қайта та'мирлаш, эксплуатацияси ҳамда маҳсулот етиштириш ва сақлаш харажатларини Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш таклифи таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-августдаги ПҚ-248-сон “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 7-январдаги 04/16-0574-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ишлаб чиқариш харажатларини давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш орқали қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга та'сир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “2026-2030-йилларда ҳудудларда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” Йўл хариталарини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 7-январдаги 04/16-0574-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш натижасида 2030-йилга келиб Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажмини 16,4 %га ошириш ва қишлоқ хўжалигида АКТдан фойдаланиш даражасини 75,7 %га эришиш имконини бериши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish