Холмўминов Хумоюн Одил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Логистик хизматларнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05- “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024-3.PhD/Iqt4373
Илмий раҳбар Режапов Хайрилло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек Номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12. I.07.02
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирсодиқов Абдулла Турсуналиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: логистик хизматларнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
логистик хизматларни самарали амалга ошириш, маҳаллий ва халқаро ишлаб чиқарувчилар, экспорт қилувчилар фаолиятини янада ривожлантириш ва соҳага рақамли технологияларни кенг жорий қилишда “Смарт омборхона” дастурини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
халқаро стандартларга мос транспорт-логистика марказлари тармоғини яратиш, юкларга ишлов бериш қуввати ва миллий ташувчилар улушини ошириш, логистик хизматлари корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлашда омборхоналарни “А+”, “А”, “Б+”, “Б”, “C” ва “Д” тоифаларига қараб солиқ имтиёзларини бериш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
логистик хизматлар сифатини ва самарадорлигини оширишда малакали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш ва уларнинг ҳайдовчилик фаолияти тарихи ҳақида маълумот берувчи “Ҳайдовчи ахборотномаси” платформасини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
логистик хизматларни кўрсатиш самарадорлигини оширишни ҳисобга олинган ҳолда 2025-2028-йилларда мамлакатда умумий юк ташиш ҳажми ва ташиш-сақлаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар сонининг ссенарийлик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Логистик хизматларнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
логистик хизматларни самарали амалга ошириш, маҳаллий ва халқаро ишлаб чиқарувчилар, экспорт қилувчилар фаолиятини янада ривожлантириш ва соҳага рақамли технологияларни кенг жорий қилишда “Смарт омборхона” дастурини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030-йилгача ривожлантириш Консепсия-сининг 4-бобининг 2-параграфи 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 4/4843-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф транспорт-логистика фаолиятида “аниқ вақт” ва “эшикдан эшиккача” тамойили асосида ишловчи тизим йўлга қўйиш ҳамда юк ва контейнерларни жўнатиш жараёни 15-20 фоизга тезлашиб, 2024-йилда халқаро юк ташиш ҳажмини (қувур транспортидан ташқари) 59,6 млн. тоннадан, 2025-йилда 63,7 млн. тоннагача оширишга муайян даражада хизмат қилган;
халқаро стандартларга мос транспорт-логистика марказлари тармоғини яратиш, юкларга ишлов бериш қуввати ва миллий ташувчилар улушини ошириш, логистик хизматлари корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлашда омборхоналарни “А+”, “А”, “Б+”, “Б”, “C” ва “Д” тоифаларига қараб солиқ имтиёзларини бериш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030-йилгача ривожлантириш Консепсиясининг 4-бобининг 2-параграфи 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги № 4/4843-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф халқаро стандартларга мос келадиган замонавий транспорт-логистика марказлари тармоғини яратган ҳолда уларда юкларга ишлов бериш қуввати камида 3 баробарга ошириш, миллий ташувчиларнинг улушини 2024-йилдаги 59,7 фоиздан, 2030-йилда 65,0 фоизгача ошириш имкониятларини асослашга муайян даражада хизмат қилган;
логистик хизматлар сифатини ва самарадорлигини оширишда малакали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш ва уларнинг ҳайдовчилик фаолияти тарихи ҳақида маълумот берувчи “Ҳайдовчи ахборотномаси” платформасини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030-йилгача ривожлантириш Консепсиясининг 4-бобининг 5-параграфи 12-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 4/4843-сонли маълумотномаси). Таклиф ҳайдовчи ўз фаолиятини мониторинг қилиши, логистик корхоналар малакали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиши ва суғурта компаниялари транспорт воситалари ва юкларни суғурталаш жараёнида рисклилик даражасини аниқлаш имкониятини кенгайтиришга, маълумотлардан фойдаланишда маълум миқдорда тўловни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган;
логистик хизматларни кўрсатиш самарадорлигини оширишни ҳисобга олинган ҳолда 2025-2028-йилларда мамлакатда умумий юк ташиш ҳажми ва ташиш-сақлаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар сонининг ссенарийлик прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясининг 4-боб 4-параграфи 13-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 4/4843-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф логистик тизим ва корхоналарининг истиқболли дастурлари ва стратегияларини шакллантириши аниқлик даражасини янада ошириш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш каби чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган.