Юлдашев Феруз Исроил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини бошқариш механизмини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)», 08.00.13 – Менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5884
Илмий раҳбар: и.ф.д., профессор. Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.30/30.09.2022.I.101.04
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Кучаров Аброр Собиржонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Очилов Шерали Баротович
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини бошқариш механизмини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида) бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим муассасаси рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим сифати, илмий-педагогик салоҳият, халқаро ҳамкорлик, битирувчиларнинг меҳнат бозорига интеграцияси ва бошқарув самарадорлигига таянувчи, ресурслардан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиш орқали рақамли ва инновацион технологиялар билан уйгʻун стратегик устунликларни барқарор шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш қобилияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини комплекс баҳолаш услубиёти асосий фаолиятни ПC1-“Халқаро ҳамкорлик ва академик ютуқлар”, ПC2-“Илмий тадқиқот самарадорлиги ва талабалар мобиллиги” ва ПC3-“Таълим сифати ва халқаро педагогик тажриба” номли компонентларга кўра умумлаштириш орқали такомиллаштирилган;
рақобатбардошликни бошқаришни стратегик режалаштиришда ресурсларни қайта тақсимлаш, ички устуворликларни аниқлаш ҳамда ташқи муҳитга нисбатан мослашувчанликни кучайтириш воситаси сифатида хизмат қилувчи методик ёндашув орқали ҳар бир олий таълим муассасаси учун мос стратегияларни аниқлаш ва бошқарув қарорларини асосли равишда шакллантириш таклифи асосланган;
Бухоро вилояти олий таълим муассасалари рақобатбардошлиги индикаторларининг якуний композит индекси асосида Ҳолт чизиқли текислаш усулида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ОТМлар рақобатбардошлигини бошқариш механизмини такомиллаштириш ҳамда илғор менежмент усулларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим муассасаси рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини таълим сифати, илмий-педагогик салоҳият, халқаро ҳамкорлик, битирувчиларнинг меҳнат бозорига интеграцияси ва бошқарув самарадорлигига таянувчи, ресурслардан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиш орқали рақамли ва инновацион технологиялар билан уйгʼун стратегик устунликларни барқарор шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш қобилияти нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Яширин иқтисодиёт” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий та'лим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2026 йил 18-февралдаги 109/12-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда олий таълим муассасаси рақобатбардошлиги тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини комплекс баҳолаш услубиёти асосий фаолиятни ПC1-“Халқаро ҳамкорлик ва академик ютуқлар”, ПC2-“Илмий тадқиқот самарадорлиги ва талабалар мобиллиги” ва ПC3-“Таълим сифати ва халқаро педагогик тажриба” номли компонентларга кўра умумлаштириш орқали такомиллаштириш таклифи Бухоро вилояти олий таълим муассасалари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 6-октябрдаги 02/01-01-381-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тегишли рақобатбардошлик индекслари ОТМларнинг фаолиятларини 3 та асосий компонент асосида баҳолаш имконини берган;
рақобатбардошликни бошқаришни стратегик режалаштиришда ресурсларни қайта тақсимлаш, ички устуворликларни аниқлаш ҳамда ташқи муҳитга нисбатан мослашувчанликни кучайтириш воситаси сифатида хизмат қилувчи методик ёндашув орқали ҳар бир олий таълим муассасаси учун мос стратегияларни аниқлаш ва бошқарув қарорларини асосли равишда шакллантириш таклифи Бухоро вилояти олий таълим муассасалари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 6-октябрдаги 02/01-01-381-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳар бир олий таълим муассасасида хусусий стратегик комбинациялар ишлаб чиқилиб, бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларни ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш имконияти вужудга келган;
Бухоро вилояти олий таълим муассасалари рақобатбардошлиги индикаторларининг якуний композит индекси асосида Ҳолт чизиқли текислаш усулида 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Бухоро вилояти олий таълим муассасалари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 6-октябрдаги 02/01-01-381-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мазкур олий таълим муассасалари томонидан келгусида фаолият самарадорлигини ошириш жараёнида ўзларининг рақобат устунликларига эга бўлган йўналишлари бўйича зарурий тадбирларни самарали ташкил этиш ва такомиллаштиришга хизмат қилувчи қўшимча стратегик чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига муайян даражада замин яратилган.