Салимжонов Жавлон Жасур ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 вакцинациясидан кейинги неврологик асоратларнинг хусусиятлари ва уларни коррекция қилиш йўллари», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3819.
Илмий раҳбар: Рашидова Нилуфар Сафоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Наргиза Обиджоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Расулова Хуршидахон Абдубориевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 га қарши вакцинациядан кейин ривожланадиган асоратларнинг клиник-неврологик ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, уларнинг патогенетик механизмларини аниқлаш, ҳамда прогностик мезонларни белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 вакцинациясидан кейинги даврда қон плазмасида IL-6 ва SDC-1 концентрацияларининг 1,8–2,3 баробарга ошиши нейрояллиғланиш жараёнлари фаоллашуви ва эндотелиал гликокаликс деградацияси билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
COVID-19 вакцинациядан кейин кузатиладиган цефалгия ва сенсо-мотор бузилишлар IL-6 ва SDC-1 даражалари ошиши билан бирга кечиб, яллиғланиш ва эндотелиал шикастланиш ўртасидаги ягона патогенетик занжир мавжудлигини акс эттириши исботланган;
COVID-19 вакцинациясидан кейинги неврологик асоратлар ривожланиш механизмини акс этитирувчи “яллиғланиш-эндотелий шикастланиши-нейродисфункция” патофизиологик модели ишлаб чиқилган;
COVID-19 вакцинациясидан кейинги неврологик асоратларнинг клиник белгилари ҳамда IL-6 ва SDC-1 биомаркерлари ўртасидаги боғлиқликка асосланган ҳолда поствакцинацион неврологик асоратларнинг оғирлик даражасини эрта баҳолаш, прогноз қилиш ва хавф гуруҳларини ажратиш мезонлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
COVID-19 вакцинациясидан кейинги неврологик асоратларни эрта аниқлаш ва хавф даражасини баҳолашда қўлланиладиган комплекс чора-тадбирлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 вакцинациясидан кейинги даврда қон плазмасида IL-6 ва SDC-1 концентрацияларининг 1,8–2,3 баробарга ошиши нейрояллиғланиш жараёнлари фаоллашуви ва эндотелиал гликокаликс деградацияси билан узвий боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда тасдиқланган “Методы комплексной оценки осложнений со стороны нервной системы после вакцинации от COVID-19” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 12.06.2025 йилдаги 106-сон ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси бўйича 16.07.2025 йилдаги 01-76-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 05-25/602-t-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: неврологик асоратларнинг эрта аниқланиши аҳоли саломатлигини сақлаш, ногиронликка олиб келувчи ҳолатларни камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур неврологик асоратларли 30 нафар беморларни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 89700000 сўм маблағлар COVID-19 вакцинациясидан кейин кузатиладиган неврологик асоратларни комплекс баҳолаш, хавф гуруҳини эрта аниқлаш ва неврологик асоратларни олдини олиш вакцинациядан кейинги ривожлаладиган асоратларни камайтириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 вакцинациядан кейин кузатиладиган цефалгия ва сенсо-мотор бузилишлар IL-6 ва SDC-1 даражалари ошиши билан бирга кечиб, яллиғланиш ва эндотелиал шикастланиш ўртасидаги ягона патогенетик занжир мавжудлигини акс эттириши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда тасдиқланган “Методы комплексной оценки осложнений со стороны нервной системы после вакцинации от COVID-19” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 12.06.2025 йилдаги 106-сон ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси бўйича 16.07.2025 йилдаги 01-76-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 05-25/602-t-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 вакцинациясидан кейин ривожланган неврологик асоратлар ва неврологик асоратларсиз ҳолатлар лаборатор текширувларига ИЛ-6 ва SDC-1 биомаркерларини қўшиш орқали асоратларни комплекс баҳолашга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур неврологик асоратларли беморларни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 2990000 сўм маблағлар ИЛ-6 ва SDC-1 биомаркерларини COVID-19 вакцинациясидан кейин кузатиладиган поствакцинацион нейрояллиғланиш ва эндотелиал дисфункциянинг асосий кўрсаткичларидан бири сифатида асоратларни патогенетик ривожланишини илмий асослаш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: COVID-19 вакцинациясидан кейинги неврологик асоратлар ривожланиш механизмини акс этитирувчи “яллиғланиш-эндотелий шикастланиши-нейродисфункция” патофизиологик модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда тасдиқланган “Методы комплексной оценки осложнений со стороны нервной системы после вакцинации от COVID-19” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 12.06.2025 йилдаги 106-сон ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси бўйича 16.07.2025 йилдаги 01-76-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 05-25/602-t-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: асоратлар механизмини чуқур англаш аҳоли учун хавфсиз вакцинация сиёсатини шакллантириш, профилактик чораларни кучайтириш ва касалликлар дастлабки босқичида аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID мазкур неврологик асоратларли беморларни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 2990000 сўм маблағлар нейрояллиғланиш, эндотелиопатия ва нейроваскуляр бирлик бузилиши ўртасидаги боғлиқликлар изчил тизимга солиниб, поствакцинал асоратларнинг қандай тарзда ривожланиши аниқ илмий модел орқали асосланиб, патогенетик йўналтирилган терапевтик стратегияларни ишлаб чиқиш натижасида иқтисод қилинади; 
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 вакцинациясидан кейинги неврологик асоратларнинг клиник белгилари ҳамда IL-6 ва SDC-1 биомаркерлари ўртасидаги боғлиқликка асосланган ҳолда поствакцинацион неврологик асоратларнинг оғирлик даражасини эрта баҳолаш, прогноз қилиш ва хавф гуруҳларини ажратиш мезонлари асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда тасдиқланган “Методы комплексной оценки осложнений со стороны нервной системы после вакцинации от COVID-19” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича 12.06.2025 йилдаги 106-сон ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси бўйича 16.07.2025 йилдаги 01-76-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 05-25/602-t-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавф гуруҳларини эрта аниқлаш оғир асоратлар, ногиронлик ва узоқ реабилитацияга эҳтиёжни камайтириб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эгалиги исботланди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур неврологик асоратларли беморларни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 2700000 сўм маблағлар IL-6 ва SDC-1 даражалари клиник холат оғирлиги, неврологик симптомлар динамикаси ва башоратлаш билан боғлиқлиги аниқланиши, улар асосида амалий хавф-стратификация мезонлари ишлаб чиқилиши клиник амалиётда шошилинч ёрдам тактикасини белгилаш, юқори хавфли гуруҳга мансуб беморларни тезкор аниқлаш ва назоратни кучайтириш натижасида иқтисод қилинади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish