Турақулова Ойсултон Нормуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида тиббийотга оид терминларнинг структур-семантик хусусийатлари ва таржима муаммолари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6296
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Илмий раҳбар: Умрзақов Исломжон Исроилович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Саримсоков Хуршид Абдималикович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Холмирзаев Бахтиёр Мирзамахмудович, филология фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббиётга оид терминларнинг структур-семантик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг маъно таркиби ва тузилишини таҳлил қилиш, шунингдек, мазкур терминларни таржима қилиш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўрганишдан иборат.
III. Тaдқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилaрдaн иборaт: 
инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббий терминологик тизимларнинг шаклланиши ҳамда тарихий-эволюцион ривожланишига ижтимоий-маданий, сиёсий ва технологик омиллар каби экстралингвистик факторларнинг комплекс ва тизимли таъсир кўрсатиши қиёсий-типологик, диахрон ва синхрон таҳлил методлари асосида илмий жиҳатдан асосланган ҳамда мазкур терминологик тизимлар тил ички қонуниятлари билангина эмас, балки жамият тараққиётининг ижтимоий-маданий, тарихий ва сиёсий жараёнлари ҳамда фан-техника ривожи билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланган, ўзига хос ижтимоий-тарихий ҳодиса ва мустақил терминологик тизим сифатида намоён бўлиши далилланган.
тиббиёт терминларини чоғиштирма таҳлил қилиш жараёнида тадқиқотга жалб этилган тилларнинг морфологик, лексик-семантик, фунционал-семантик ҳамда синтактик даражалардаги такомиллашув механизмлари тизимли равишда таҳлил қилиниб, инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббий терминларнинг шаклланиши ва ривожланишида намоён бўладиган умумий (изоморфик) ҳамда ҳар бир тилга хос бўлган фарқли (алломорфик) хусусиятлари илмий асосда очиб берилган ҳамда уларнинг терминологик тизим доирасидаги ўрни ва фунционал аҳамияти асосланган. Тиббий терминларнинг морфологик тузилиши, лексик-семантик мазмуни, фунционал-семантик юкламаси ва синтактик қўлланиш хусусиятлари қиёсий жиҳатдан ёритилган ҳамда инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббий терминологиянинг ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатлари лингвистик мезонлар асосида тизимлаштирилиб, уларнинг назарий ва амалий аҳамияти илмий жиҳатдан далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббиёт соҳасига оид терминларнинг тарихий-генетик манбалари аниқланиб, уларнинг турли тарихий даврларда кечган лингвистик тараққиёт босқичларида юз берган семантик силжишлар, маъно кенгайиши ва торайиши, шунингдек, фонетик ўзгаришлар фактик материаллар ҳамда ишончли аналитик манбалар асосида таҳлил қилинган. Айниқса, инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббий терминларнинг тарихий-генетик илдизлари билан уларнинг замонавий терминологик тизимдаги ҳолати ўртасидаги узвий боғлиқлик очиб берилиб, терминларнинг шаклланишида ички тил қонуниятлари билан бир қаторда ташқи тарихий, ижтимоий ва илмий омилларнинг ҳам муҳим ўрин тутиши илмий жиҳатдан асосланганлиги ортидан тиббиёт терминларининг семантик ва фонетик эволюцияси ҳар икки тил терминологик тизимининг тараққиёт қонуниятларини ёритувчи муҳим лингвистик кўрсаткич эканлиги ўз исботини топган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббий терминларнинг таржимаси эквивалентлик ва трансформацион таржима моделларининг тизимли таҳлили терминларнинг семантик аниқлигини сақлаш, уларнинг морфологик, лексик ва синтактик тузилмасини мослаштириш ҳамда тиббий мулоқотда терминологик изчилликни таъминлаш имконини берганлиги асосланган. Хусусан, эквивалент ва трансформацион таржима моделлари тиббиёт соҳасида икки тил терминологик тизимларининг мослиги ва барқарор ишлашини таъминловчи самарали восита эканлиги илмий жиҳатдан атрофлича очиб берилган ҳамда ушбу ёндашув таржиманинг назарий ва амалий компонентларини уйғунлаштириб, терминлараро мосликни таъминлаш, семантик аниқ ва изчил ифодаланишни кафолатлаш ҳамда илмий-техник мулоқот жараёнида изчилликни сақлашга хизмат қилувчи методологик восита эканлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида тиббийотга оид терминларнинг структур-семантик хусусийатлари ва таржима муаммоларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида тиббиётга оид терминларнинг шаклланиш босқичлари, ривожланиши, структур-семантик хусусиятлари ва таржима муаммолари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида: инглиз ва ўзбек тилларидаги тиббиёт соҳасига оид терминларнинг структуравий тузилиши ва семантик хусусиятлари, байналмилал ва ўзлашма қатлам бирликларининг миллий тилларда барқарорлашув жараёнларини таҳлил ва тадқиқ этиш, таржима қилиш услубларини такомиллаштириш, ҳамда меъёрлаштиришга оид илмий хулосалар ва амалий таклифлар 2022-2024-йилларда амалга оширилган IL-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 09.06.2025 йил №01/4-2359-сонли- маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, тиббий терминологиянинг тузилишига, маъно шаклланишига ҳамда таржима жараёнларида юзага келадиган лингвистик муаммоларни ёритишга хизмат қилади. Тадқиқотда инглиз ва ўзбек тиббий терминларининг структуравий, семантик ва фунционал таҳлили асосида уларнинг қиёсий-типологик хусусиятлари аниқланади. Бу ёндашув тиббий терминларнинг стандартлаштирилиши, тизимлаштирилиши ва икки тилли тиббий луғатлардаги ифодасини илмий асосда такомиллаштириш имконини беради. Айниқса, замонавий тиббиёт неологизмларининг таржимадаги ўрни ва лексикографик талқини, уларни изчил ва аниқ акс эттириш зарурати луғат тузиш амалиёти учун муҳим услубий йўналиш сифатида тақдим этилади.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача бажарилиши мўлжалланган IL-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида нашр қилинадиган “КОМПАРАТИВИСТИКА” (Comparative Studies) илмий электрон журналининг 7-сонига О. Турақулованинг “Understanding the Structure of Medical Terms: A Comparative Analysis of English and Uzbek Medical Terminology” мақоласи нашрга қабул қилинди ва илмий иш натижалари лойиҳа доирасида амалиётга жорий этилди.(24 май 2025 йил. 04-04-1/2496-сонли маълумотномаси) Мақолада инглиз ва ўзбек тиббий терминологиясининг структуравий ва семантик хусусиятларини қиёсий-лингвистик асосда тадқиқ этиш орқали терминологик тизимларнинг ички қонуниятларини очиб берилган. Натижада, мақола асосида электрон платформанинг “тиббий терминларнинг шаклланиши, уларнинг таржима жараёнидаги ўзига хосликларини аниқлаш”га доир таҳлилий базаси кенгайтирилди, шунингдек, терминологик компетенсияни шакллантиришга хизмат қилувчи назарий ва амалий асослари ҳақидаги тавсифлар мазкур илмий-ресурснинг таркибий қисмига киритилди;
инглиз ва ўзбек тилларида тиббиётга оид атамаларни ўрганишда қиёсий терминшунослик тамойилларини тиллараро мувофиқлаштириш ва тиббиётга оид терминларини унификация қилиш, уларни таржима қилишдаги грамматик трансформациялаш муаммоларини ҳал қилишга асосланган таржима турларининг транформация, транслитерация каби таржима усуллари далилланганлигига оид тавсия ва таклифлардан Сурхондарё телерадиокомпанияси “Сурхондарё” телеканалида ташкил этиладиган “Мунаввар кун”, “Шифо истаб”, “Таълим ва тараққиёт”, “Тил миллат кўзгуси”, “Тиббиёт истиқболлари” кўрсатув ва эшиттиришларнинг сценарийсини шакллантиришда фойдаланилди. Инглиз ва ўзбек тилларида тиббиёт соҳасига оид терминларнинг структур-семантик хусусиятлари ва таржима муаммоларини ёритиш хорижий тилни ўрганиш ва ўргатиш усуллари ҳамда замонавий медицина соҳасининг ютуқлари учун тавсиялар берилди. (Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси 2023 йил 10 июль 01-02/35-сон маълумотномаси) билан асосланади. Натижада инглиз ва ўзбек тилларида ўзлашган тиббий терминларнинг шаклланиши ва ривожланишини, уларнинг таржима муаммоларини таҳлил қилинган натижаларини асослаш, бугунги кун ушбу соҳадаги жараёнларни оптималлаштиришга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар билан мукаммаллаштирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish