Талипова Аида Муратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нурали Қобул ва Жек Лондон ҳикояларида образлар қиёсий таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5791
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи:Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Илмий раҳбар: Икромхонова Феруза Икромовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Умарова Махлиё Юнусовна, филология фанлари доктори, доцент; Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади образ, ровий нутқининг ҳикоялардаги тизимли кўриниши, метафорик ва неомифологик образ хусусиятларини Нурали Қобул ва Жек Лондон ҳикояларини қиёслаш орқали ёритиб беришдан иборат.
III. Тaдқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилaрдaн иборaт:
ўзбек адиби Нурали Қобул ва америкалик адиб Жек Лондон ҳикояларидаги бадиий образ ҳамда ровий образи кўринишлари тасвирида хаёлий-фантастик ва мажозий (символик) образлар таснифи устунлик қилгани, ҳар икки адибнинг ижодини қиёсий ўрганиш асносида аниқланди;
Нурали Қобулнинг “Бургутлар чўққиларда яшайди” ва Жек Лондоннинг “Ҳаётга муҳаббат” ҳикояларида ровийнинг образлар тасвирида детал (тафсилот), қаҳрамон, характер каби шакллари аниқланиб, ровий нутқи кўринишларида инсон ташқи ва ички қиёфасини акс эттирилгани, табиат образи ҳар икки адиб ҳикояларида ҳам устуворлиги далилланди;
Жек Лондон ҳикоялари яратилишида реализм (обектив, ижтимоий-тарихий шароитлар ва характерлар таҳлили) анъаналарига, кишиларни табиат билан боғлиқ шаклланган қарашларига кўпроқ таянилгани, Нурали Қобул ҳикояларида эса гротескли баён етакчилик қилиши халқ асотир, афсона, эртаклари мотивлари, Шарқ фалсафаси ва адабиёти тасвири бош омил сифатида аксини топганлиги исботланди;
Нурали Қобулнинг “Сариқ қизлар” ва Жек Лондоннинг “Шимол Одиссеяси” (An Odyssey of the North) ҳикояларидаги табиат образлари ифодасида оддий ва мураккаб метафоралар мавжудлиги, ҳар иккала ҳикоядаги образлар тасвирини қиёсан ўрганиш орқали кўрсатилиб, неомифологизм образларининг асосан қайта тиклаш (re-contextualization), рамзий чуқурлик каби хусусиятлари иккала адиб ҳикояларида акс этганлиги асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нурали Қобул ва Жек Лондон ҳикояларида образларнинг қиёсий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Нурали Қобулнинг “Бургутлар чўққиларда яшайди” ва Жек Лондоннинг “Ҳаётга муҳаббат” ҳикояларида ровийнинг образлар тасвирида детал, қаҳрамон, характер каби шакллари аниқланиб, ровий нутқи кўринишларида инсон ташқи ва ички қиёфасини акс эттирилгани, табиат образи ҳар икки ҳикояда ҳам устуворлигини далиллаш ҳақидаги асосланган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг PF-201912258. рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида)электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-сентябрдаги №01/4-4431-сон маълумотномаси). Натижада лойҳада ўзбек насридаги образ ва унинг элементлари ҳақидаги маълумотлар янги илмий маълумотлар билан бойитилган.
Нурали Қобулнинг “Сариқ қизлар” ва Жек Лондоннинг “Шимол Одиссеяси” (An Odyssey of the North) ҳикояларидаги образлар ифодасида оддий ва мураккаб метафоралар мавжудлиги ҳар иккала ҳикоядаги образлар тасвирини қиёсан ўрганиш орқали кўрсатилиб, неомифологизм образларининг асосан қайта тиклаш (re-contextualization), рамзий чуқурлик, метафора ва аллегория каби хусусиятлари иккала адиб ҳикояларида акс этганлиги асосланганлиги натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 24-декабрдаги 01-03/997-сон маълумотномаси). Бадиий тафаккурининг ўзига хослиги адабиётшунослик назарияси, ҳозирги адабий жараён, жаҳон адабиёти каби фанларида унумли фойдаланиш имкониятини яратиш учун хизмат қилган;
Жек Лондон ҳикоялари яратилишида реализм анъаналарига, кишиларни табиат билан боғлиқ шаклланган қарашларига кўпроқ таянилгани, Нурали Қобул ҳикояларида эса халқ асотир, афсона, эртаклари мотивлари, Шарқ фалсафаси ва адабиёти тасвири бош омил сифатида аксини топганлиги исботланди;
Ўзбек адиби Нурали Қобул ва америкалик адиб Жек Лондон ҳикояларидаги образлар тасвирида хаёлий-фантастик ва мажозий(символик) образлар таснифи устунлик қилгани, ҳар икки адибнинг ижодини қиёсий ўрганиш асносида илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалдан узатилган “Тақдимот” кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (Ўз. ТДМнинг 2024-йил 23-декабрдаги 06-28-1790-сон маълумотномаси). Илмий иш натижалари кўрсатувларнинг илмий далилларга бой бўлишини таъминлаган ҳамда ёзувчилар ижодининг кенг тарғиб қилинишига кўмак берган;