Музаффаров Жавлон Кодиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жон Толкин асарларида мифологик архетиплар ва эпик анъаналарнинг замонавий бадиий талқини”, 10.00.04 – Европа, Австралия ва Америка халқлари тили ва адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5268
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Илмий раҳбар: Дадабоев Олимжон Ортиқович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Акмалжон Хамиджонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор; Тўраева Баҳор Бахриддиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жон Толкиннинг “Хоббит” ва “Узуклар ҳукмдори” асарларидаги архетиплар, рамзлар ва эпик анъаналар бадиий талқинининг поетик хусусиятларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тaдқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилaрдaн иборaт:
“Хоббит” анъанавий архетиплар адибнинг бадиий мақсадлари натижасида тўлиқ ва нотўлиқ трансформацияга учрагани ва бу орқали ҳикояни замонавий контекстда ўқувчилар учун тушунарли қилишга эришгани, трансформацион архетиплар шахсий ўсиш, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш ва ўзликни англаш аллегориясига айланиши аниқланган;
 “Хоббит” ҳамда “Узуклар ҳукмдори” асарларида ўқувчи бир вақтнинг ўзида ҳикояни саргузашт, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги масал ёки Скандинавия достонларининг акс-садоси сифатида қабул қилиши мумкинлиги, архетип қаҳрамоннинг саёҳати бир вақтнинг ўзида том маънода ҳам географик кўчиш, ҳам маънавий ўсишни англатиши далилланган;
“Хоббит” асарида қаҳрамон архетипларнинг статик эпик моделдан динамик замонавий моделга айланиши, бош қаҳрамонларнинг анти-қаҳрамонлик бошланғич ҳолатидан ахлоқий-психологик синовлар орқали кичик жасорат этикаси асосида ҳақиқий қаҳрамонга айланиши, уларнинг ғалабаси куч билан эмас, балки ироданинг мустаҳкамлиги, раҳм-шафқат ва садоқат орқали қўлга киритилиши, бу эса эпик анъанани янгича талқин этиш бўлиб, ҳақиқий буюклик жисмоний қудратда эмас, балки ахлоқий матонатда намоён бўлишини кўрсатиши далилланган; 
“Узуклар ҳукмдори” романида бошқа эпик анъаналардан фарқли равишда Ўрта Ер ҳақидаги афсонавий дунё квеня, синдарин каби тилларнинг яратилишидан бошланиши, асар ўзида қадимги эпосларга хос эпик анъаналар билан бирга ритсарлик романлари хусусиятларини ҳам мужассам этгани  ҳамда архаик эпос ҳамда қаҳрамонлик эпослари анъаналарининг замонавий талқинда тасвирлангани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жон Толкин асарларида афсонавий архетиплар ва эпик анъаналарни бадиий тaдқиқ этиш бўйичa олингaн илмий нaтижaлaр aсосидa:
Жон Толкин мифологик асарларининг фалсафий ва эстетик тамойиллари ХХ аср Европа адабиёти контекстида жаҳон урушлари ва маънавий инқироз даврида ўрта аср мифопоетик анъанаси ва маданий ўзига хосликни излашнинг ноёб синтези  экани ҳақидаги илмий хулосалардан 2022-2024-йилларга мўлжалланган IL-402104209. “Ахборот қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” бўйича инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан берилган № 04/1-5642 сонли маълумотнома). Натижада лойиҳа иштирокчилари Толкин ХХ асрдаги маънавий инқирозни мифология орқали янги тарзда изоҳлаганини тушундилар. Бундан ташқари, улар адиб ўрта аср мифларини замонавий ғоялар билан бирлаштириб, маданий ўзига хосликни қайта кўрсатганини англадилар.
“Хоббит” ҳамда “Узуклар ҳукмдори” асарларидаги образлар тизимидаги марказий архетипларнинг мифологик асослари, турли бадиий деталларнинг рамзий маънолари ҳинд-европа халқларининг энг қадимги мифологик анъаналарига бориб тақаладиган кўп қатламли семантик юкни кўтариши, “Узуклар ҳукмдори” романи ўзида қадимги эпосларга хос эпик анъаналар билан бирга ритсарлик романлари хусусиятларини ҳам мужассам этгани  ҳамда асарда архаик эпос ҳамда қаҳрамонлик эпослари анъаналарининг замонавий талқинда тасвирлангани ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон–24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Адабий жараён” номли дастурларининг 2025-йил феврал ва август ойлари сонлари сенарийсида амалий қўлланилди. (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси Республика телерадиомаркази давлат муассасасининг 2025-йил 28-ноябрдаги 05-09-1913-сон маълумотномаси). Натижада телерадиодастурлар мазмуни бадиий ва илмий жиҳатдан бойитилди ҳамда телетомошабинлар Толкин асарларидаги образлар ва рамзларнинг асл маъноси ҳамда уларнинг қадимги мифологияга боғлиқлиги ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишди.
“Хоббит” асарида адиб томонидан анъанавий архетиплардан унумли фойдаланилгани, бироқ айрим ҳолатларда бу архетиплар адибнинг бадиий мақсадлари натижасида тўлиқ ва нотўлиқ трансформацияларга учрагани ва замонавий талқинда тасвирлангани ҳақидаги илмий маълумотлардан бажарилиши 2024-2025 йилларга мўлжалланган “ERASMUS+ Capacity Building Project 101129076 EMPOWER: Women Entrepreneurship, Empowerment, employability and self-confidence” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институти томонидан берилган EMPOWER-0129-сонли маълумотнома). Натижада тадқиқот Толкин “Хоббит” асарида архетипларни қайта ўзгартириб, уларга янги ва замонавий маъно берганини кўрсатди. Шунинг учун, бу ўзгаришлар мифологик образларнинг мазмунини янада очиқроқ ва тушунарлироқ қилиб намоён этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish