Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушиев Сирожиддин Мейлиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қудуқ насослар қурилмаларининг энергия самарадорлигини ошириш», 05.05.01–Энергетика тизимлари ва мажмуалари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T88.

Илмий раҳбар: Ишназаров Ойбек Хайрилаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: «Илмий-техника маркази» масъулияти чекланган жамият.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» масъулияти чекланган жамият, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ростланадиган электр юритма асосида суюқликни ҳайдовчи қудуқ насосининг энергия самарадорлигини ошириб берувчи ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қудуқ насос ускунасининг электр энергия истеъмолига таъсир этувчи асосий омилларининг функцияси сифатида электр энергия сарфининг математик модели ишлаб чиқилиб, насос ускунасининг электр энергия истеъмолига таъсир этувчи муҳим омиллари аниқланган;

қудуқ насос ускунасининг асинхрон электр юритмаси частотавий ростлаш асосида такомиллаштирилган;

частотавий ростланадиган «асинхрон мотор – қудуқ насос» тизимининг энергия ва ресурстежамкор иш режими суюқлик оқимини ростлаш орқали ишлаб чиқилган;

суюқликни ҳайдаш жараёнларининг электр энергияси истеъмолини меъёрлаш усули энергия самарадорлигини баҳолаш асосида ишлаб чиқилган;

қудуқ насос ускунасининг оптимал бошқариш алгоритми симплекс усули асосида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суюқликни ҳайдаб бериш жараёнларидаги қудуқ насос ускунасининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қудуқ насос ускунасининг такомиллаштирилган частотавий ростланадиган асинхрон электр юритмаси «Тошвилсувоқова» ДУК Бўстонлиқ тумани филиалида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 02/01-1869-сон маълумотномаси). Натижада битта қудуқ насосда 188 615,7 кВт∙соат электр энергияси тежалган, бу эса йилига 36 025 613 сўмни ташкил қилган;

частотавий ростланадиган «асинхрон мотор – қудуқ насос» тизимининг энергия ва ресурстежамкор иш режими Бўстонлиқ туман ГУП “Тошвилсуоқова” филиалида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 02/01-1869-сон маълумотномаси). Натижада ичимлик сувини 15% гача тежаш имконияти қўлга киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish