Касимова Ирода Бахтияр қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Систем бошланувчи ювенил артритнинг касаллик специфик маркерлари ва витамин D статусига боғлиқ ҳолда болаларда кечиши ва даволаш хусусиятлари”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.4.PhD/Tib4072.
Илмий рахбар: Ахмедова Дилором Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гарифулина Лилия Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда систем бошланувчи ювениль артритнинг кечиш хусусиятларини аниқлаш, ҳамда касалликнинг иммунологик ва иммуногенетик маркерлари даражаси, шунингдек витамин D ва ферритин статусига боғлиқ ҳолда комплекс даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
систем бошланувчи ювенил артрит (СБЮА)да касалликнинг оғир кечишига олиб келувчи асосий клиник фенотиплар (тошма, иситма, жағ-чакка бўғими шикастланиши, лимфоаденопатия, бош мия дисфункцияси) билан бир қаторда, гепатоспленомегалия, дисметаболик нефропатия ҳамда орфан ҳолатлар (мукополисахаридозга ўхшаш ўзгаришлар ва Туретта синдроми) энг кўп учрайдиган ёндош патологик ҳолатлар эканлиги исботланган;
СБЮАда яллиғланиш олди цитокинлари (IL-1, IL-6, IL-18) касаллик фаоллиги ва оғирлигининг асосий иммунологик маркерлари ҳисобланиб, IL-18 ва ферритин ўртасидаги ижобий корреляция ферритиннинг яллиғланиш медиатори сифатидаги патогенетик аҳамиятини кўрсатиши ҳамда D витамини ва IL-6 ўртасидаги кучли салбий боғлиқлик унинг яллиғланиш жараёнини модуляция қилувчи омил эканлиги исботланган;
СБЮА билан оғриган болаларда HLA-аллеллар (HLA-A02, HLA-B35, HLA-DR*07) ва клиник кўринишлар ўртасидаги иммуногенетик ассоциациялар мавжуд бўлиб, уларнинг касаллик ривожланиши ва оғирлик даражасида протектив ёки хавф омиллари сифатидаги роли илмий жиҳатдан исботланган;
тоцилизумаб ва D витаминини биргаликда қўллашни ўз ичига олган комплекс даво усули СБЮА фаоллигини ишончли камайтириб, ACR Pedi мезонлари бўйича клиник аҳамиятли яхшиланиш эҳтимолини сезиларли ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда систем бошланувчи ювениль артритнинг кечиш хусусиятларини аниқлаш, ҳамда касалликнинг иммунологик ва иммуногенетик маркерлари даражаси, шунингдек витамин D ва ферритин статусига боғлиқ ҳолда комплекс даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: систем бошланувчи ювенил артрит (СБЮА)да касалликнинг оғир кечишига олиб келувчи асосий клиник фенотиплар (тошма, иситма, жағ-чакка бўғими шикастланиши, лимфоаденопатия, бош мия дисфункцияси) билан бир қаторда, гепатоспленомегалия, дисметаболик нефропатия ҳамда орфан ҳолатлар (мукополисахаридозга ўхшаш ўзгаришлар ва Туретта синдроми) энг кўп учрайдиган ёндош патологик ҳолатлар эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар РИПИАТМ Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 24 апрелда 8/35-сон билан тасдиқланган “Болаларда систем бошланувчи ювенил артритнинг касалликка хос маркерлар даражаси ва D витамини статусига боғлиқ ҳолдаги ташхислаш ва даволаш жиҳатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 5 ноябрдаги 80-сон ва Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими бўйича 2025 йил 5 ноябрдаги 268-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБЮА ривожланиш омиллари билан бир қаторда гепатоспленомегалия, дисметаболик нефропатия, фермент танқислигисиз мукополисахаридозсимон ўзгаришлар ва Туретта синдроми каби омилларни аниқлаш СБЮАни эрта аниқлаш ва башорат қилишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 23400000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари аниқланган хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда СБЮАни эрта ташҳислаш касалликнинг оғирлигини камайтириш ва тоцилизумаб билан даволаш ҳажмини қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: СБЮАда яллиғланиш олди цитокинлари (IL-1, IL-6, IL-18) касаллик фаоллиги ва оғирлигининг асосий иммунологик маркерлари ҳисобланиб, IL-18 ва ферритин ўртасидаги ижобий корреляция ферритиннинг яллиғланиш медиатори сифатидаги патогенетик аҳамиятини кўрсатиши ҳамда D витамини ва IL-6 ўртасидаги кучли салбий боғлиқлик унинг яллиғланиш жараёнини модуляция қилувчи омил эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар РИПИАТМ Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 24 апрелда 8/35-сон билан тасдиқланган “Болаларда систем бошланувчи ювенил артритнинг касалликка хос маркерлар даражаси ва D витамини статусига боғлиқ ҳолдаги ташхислаш ва даволаш жиҳатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 5 ноябрдаги 80-сон ва Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими бўйича 2025 йил 5 ноябрдаги 268-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иммунологик маркерлар, шунингдек, D витамини ва ферритин статуси каби маркерларни аниқлаш СБЮА асоратларини ўз вақтида ташҳислаш, даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 23400000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари СБЮА фаоллигини эрта ташҳислаш ва башоратлаш учун иммунологик маркерлар (IL-1, IL-6, IL-18), ферритин ва витамин D статусини қўллаш касаллик кечишининг оғирлигини камайтириш, асоратларни олдини олиш ва биологик терапия ҳажмини қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
         учинчи илмий янгилик: СБЮА билан оғриган болаларда HLA-аллеллар (HLA-A02, HLA-B35, HLA-DR*07) ва клиник кўринишлар ўртасидаги иммуногенетик ассоциациялар мавжуд бўлиб, уларнинг касаллик ривожланиши ва оғирлик даражасида протектив ёки хавф омиллари сифатидаги роли илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар РИПИАТМ Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 24 апрелда 8/35-сон билан тасдиқланган “Болаларда систем бошланувчи ювенил артритнинг касалликка хос маркерлар даражаси ва D витамини статусига боғлиқ ҳолдаги ташхислаш ва даволаш жиҳатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 5 ноябрдаги 80-сон ва Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими бўйича 2025 йил 5 ноябрдаги 268-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБЮАнинг клиник кўринишлари ва кечишини тавсифловчи иммуногенетик хусусиятларни аниқлаш ушбу касалликни ташҳислаш, олдини олиш ва шахсий даволашга табақалаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 3500000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари иммуногенетик маркерларни (HLA-A*02, HLA-DR*07, HLA-B*35) аниқлаш ва даволашга индивидуал ёндашувларни жорий этиш асоратлар частотасини камайтириш ва биологик терапияни оптималлаштириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: тоцилизумаб ва D витаминини биргаликда қўллашни ўз ичига олган комплекс даво усули СБЮА фаоллигини ишончли камайтириб, ACR Pedi мезонлари бўйича клиник аҳамиятли яхшиланиш эҳтимолини сезиларли ошириши исботланганлиги бўйича таклифлар РИПИАТМ Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 24 апрелда 8/35-сон билан тасдиқланган “Болаларда систем бошланувчи ювенил артритнинг касалликка хос маркерлар даражаси ва D витамини статусига боғлиқ ҳолдаги ташхислаш ва даволаш жиҳатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 5 ноябрдаги 80-сон ва Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими бўйича 2025 йил 5 ноябрдаги 268-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Клиник-иммунологик, иммуногенетик маркерлар хусусиятлари ва D витамини статуси асосида ишлаб чиқилган СБЮА билан оғриган болаларни комплекс даво ёндашувининг даволаш самарадорлигини ошириш, асоратларнинг олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Буларнинг барчаси ушбу орфан касалликдан ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 6879184 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари тоцилизумаб ва D витаминини биргаликда қўллашни ўз ичига олган ишлаб чиқилган комплекс даво беморнинг касалхонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish