Асатов Содиқ Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларнинг ахлоқий маданиятини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг фалсафий таҳлили” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal963
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Саидов Ихтиёр Музробович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевич фалсафа фанлари доктори(ДСc), профессор, Саманова Шахло Бохтияровна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларнинг ахлоқий маданиятини юксалтиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида ёшларнинг эркин фикрлаш, ўз-ўзини идора этиш, ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш, миллий қадриятлар ва ахлоқий маданиятнинг диалектик алоқадорлигини таъминлаб, миллий маънавият парадигмасида ижтимоий бегоналашув жараёнларини олдини олувчи рационал ечими эканлиги илмий асосланган;
Янги Ўзбекистонда ёшлар ахлоқий маданиятининг юксалтиришнинг объектив (соғлом муҳит, тизимлилик ва ворисийлик) ва субъектив (таълим-тарбия, ишонч, маъсулият) тамойиллари, анъанавий ва замонавийлик диалектикасида ёшларнинг руҳий барқарорлигини таъминлаб, глобаллашув шароитида прагматик дунёқарашни ривожлантирувчи креатив тафаккурни шакллантириши фалсафий очиб берилган;
глобаллашув шароитида ёшлар ахлоқий маданиятини такомиллаштириш, аксиологик муносабатларда ахлоқий дилеммаларни олдини олиб, шахсда
креатив-тарбия ва ахлоқий кўникмаларни юксалтириши орқали, ёшларда прагматик дунёқарашни қарор топтириши мантиқий исботланган;
ахборотлашиш шароитида ёшларда креатив тафаккур, таҳлилий фикрлаш, фуқаролик позициясини мустаҳкамловчи рационал омиллар, ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий қиёфасини юксалтирувчи миллий тараққиёт драйвери сифатида, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган интеллектуал жамият аъзоларини тарбиялаши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда ахлоқий маданиятини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрганишга доир илмий муаммолар тизимини ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида:
глобаллашув шароитида миллий қадриятлар ва ахлоқий маданиятнинг диалектик алоқадорлигини таъминлаш, миллий маънавият парадигмасида ижтимоий бегоналашув жараёнларини олдини олувчи миллий-ахлоқий қадриятларнинг рационал омилларини очиб беришига доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил28-июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сон Қарори, 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги Фармони ҳамда 2023-йил 22-декабрдаги Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлигининг 2024-йил 23-октябрдаги
10/2236-сон далолатномаси). Натижада, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида, ёшларда ватанпарварлик, ҳалоллик, поклик, ростгўйлик каби инсоний фазилатларни юксалтириш билан боғлиқ бўлган объектив ва субъектив омилларни ёритиб беришга хизмат қилган;
миллий ва умуминсоний қадриятлар доирасида миллий ўзликни англашнинг ғоявий-тарбиявий жиҳатларини ривожлантириш, ижтимоий тараққиётда баркамол авлоднинг тарбиявий тафаккурида миллий-маънавий иммунитетни юксалтиришига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги Ахборотва оммавий коммуникациялар Департаментининг 2023-2024 йилларда Ўзбекистон миллийтелерадио компанияси “Ёшлар” телерадиоканалидаги “Ватанпарвар” ва “Спорт” телерадиоканалидаги “Армия спорти” кўрсатувларини тайёрлаш ва сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Департаменти, 2024-йил 26-октябрдаги №40/738-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ахлоқий маданиятини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар доирасида миллий ўзликни англаш, ғоявий-тарбиявий масаласини ўрганиш ва амалий таклиф ва тавсиялар беришга хизмат қилган;
жамият тараққиётини таъминлашда ёшларнинг ахлоқий маданиятини такомиллаштириш аксиологик муносабатларда ахлоқий дилеммаларни олдини олиб, шахсда креатив-тарбия ва ахлоқий кўникмаларни ривожлантириши орқали ёшларда прагматик дунёқарашни қарор топтиришига доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28-июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги
ПҚ-3160-сон Қарори, 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2023-йил 22-декабрдаги Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлигининг2024-йил 23-октябрдаги 10/2236-сон далолатномаси). Натижада, миллий
ва умуминсоний қадриятлар асосида, ёшларда ватанпарварлик, ҳалоллик, поклик, ростгўйлик каби инсоний фазилатларни юксалтириш билан боғлиқ бўлган объектив
ва субъектив омилларни ёритиб беришга хизмат қилган;
ёшларнинг тарбиявий маданиятини ривожлантириш авлоднинг маънавий-ахлоқий қиёфасини юксалтирувчи миллий тараққиёт драйвери сифатида миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган интеллектуал жамият аъзоларини шакллантиришига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг 2023-2024 йилларда Ўзбекистон миллийтелерадио компанияси “Ёшлар” телерадиоканалидаги “Ватанпарвар” ва “Спорт” телерадиоканалидаги “Армия спорти” кўрсатувларини тайёрлаш ва сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Мудофа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Департаменти, 2024-йил 26-октябрдаги №40/738-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ахлоқий маданиятини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар доирасида миллий ўзликни англаш, ғоявий-тарбиявий масаласини ўрганиш ва амалий таклиф ва тавсиялар беришга хизмат қилган.