Холиқулов Муҳаммад Абдурасул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Боғдорчилик тармоғига инвестицияларни жалб этишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5671
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Муродов Шерзод Мурод ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Даниярова Феруза Бахриддиновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади боғдорчилик тармоғига инвестицияларни жалб этишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли иқтисодиёт шароитида боғдорчилик тармоғини давлат томонидан барқарор ривожлантириш ва иқтисодий рағбатлантириш механизмларини ҳамда мева маҳсулотлари етиштиришга таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда мева турлари бўйича инвестициялардан фойдаланиш рентабеллик даражасини индекслар орқали табақали ҳисоблаш усули таклиф этилган;
инвестициялар жалб этишни рағбатлантириш, мева маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш инфратузилмасини рақамли технологиялар асосида ривожлантиришнинг институционал асослари ва иқтисодий механизмларини такомиллаштириш йўналишлари асосланган;
боғдорчилик тармоғига жалб этиладиган инвестициялардан фойдаланиш бўйича ахборотлар базасини яратиш ва шаффофлигини таъминлаш, боғдорчилик маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар ҳамда улар фаолиятидан манфаатдор инвесторларнинг ўзаро интеграциясини ташкил этиш, инвестициялар ҳаракати ва самарадорлигини мониторинг қилиш мақсадида рақамли технологияларга асосланган электрон платформа ва унинг механизмлари ишлаб чиқилган;
боғдорчилик тармоғига жалб этиладиган инвестицияларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилоятида мева-резавор маҳсулотлари етиштириш ҳажми бўйича 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Боғдорчилик тармоғига инвестицияларни жалб этишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мавсумийлик, логистика, ҳосилдорлик, ҳосил нобуд бўлиши ва барқарорлик каби омилларни ҳисобга олган ҳолда табақали ёндашув асосида боғдорчилик тармоғи учун илмий асосланган инвестиция самарадорлигини баҳолаш усули таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 12 декабр 05/06-04-893-сон маълумотномаси). Ушбу усул боғдорчилик тармоғи ва хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини кўп омилли таҳлил қилиш имконини беради ва ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари кесимида соҳа хусусиятларини кенгроқ қамраш ва ҳисобга олишни таъминлайди;
мева маҳсулотлари етиштириш ва экспортини ривожлантиришга инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш йўналишларига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 12 декабр 05/06-04-893-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш тармоқ инфратузилмасини яхшилаш, меваларни сақлаш омборлари, қайта ишлаш заводлари, транспорт хизмати кўрсатиш ташкилотлари ва агрологистика марказларини ривожлантириш учун етарли ҳажмда сармоя йўналтириш орқали мева маҳсулотларининг сақланиш муддатини узайтириш, йўқотишларни камайтириш, қайта ишлаш ҳажми ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари асосланган;
илмий ва инновацион рағбатнинг таъсир механизми таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 12 декабр 05/06-04-893-сон маълумотномаси). Илмий муассасалар ва қишлоқ хўжалиги субъектларига грантлар, субсидиялар ва солиқ имтиёзлари бериш орқали улар фаолиятда янги навлар яратиш, касалликларни олдиндан аниқлаш ва уларни тезкор бартараф этиш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш йўллари тавсия қилинган;
боғдорчилик тармоғида инвестициялардан фойдаланиш ва бошқаришда рақамли технологияларни қўллаш, ахборот тизимини яратишни таъминлайдиган ва инвестициялар ҳаракати мониторингини амалга ошириш имконини берувчи “АгроИнвест Ҳуб” платформаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 12 декабр 05/06-04-893-сон маълумотномаси). Ушбу платформа инвестиция лойиҳаларини рақамли рўйхатдан ўтказиш, уларнинг молиявий самарадорлигини онлайн баҳолаш, инвесторлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш имконини беради;
боғдорчилик тармоғига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини таҳлил қилиш асосида мева-резавор маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг 2030-йилгача мўлжалланган истиқбол параметрлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 12 декабр 05/06-04-893-сон маълумотномаси). Унга кўра, Тошкент вилоятида 2025-йилда мева-резаворлар ҳажми 130.6 минг тонна атрофида, 2030-йилга бориб 139.4 минг тоннага етиши башорат қилинган.